оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик олиб бориш, аҳоли
билан мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар
томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши масалаларига доир
мурожаатларини кўриб чиқиш;
суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, суд
ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш,
одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш
бўйича таклифлар тайёрлаш;
судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, шунингдек
уларни жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортиш учун хулоса бериш
ҳақидаги масалани кўриб чиқиш.
Ушб қонуннинг қабул қилиниши суд мустақиллигини таъминлаш ва судлар
фаолиятида коррупцион холатларни олдини олишга қаратилган.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва
жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар
яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча
соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш
мақсадида аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни
ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва
илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик
муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда
тутадиган