3-лаборатория иши Биполяр транзисторда ясалган уб кучайтиргич схемасини тадқиқ этиш


Download 273 Kb.
Sana21.04.2023
Hajmi273 Kb.
#1376127
Bog'liq
3- laboratoriya ishi


3-лаборатория иши
Биполяр транзисторда ясалган УБ кучайтиргич схемасини тадқиқ этиш.

Ишдан мақсад: Умумий базали схема бўйича уланган транзисторнинг чиқиш характеристикасини нуқталар бўйича қуриш


Схеманинг тавсифи

Кучайтириш каскади умумий базали схема бўйича уланган биполяр транзисторда бажарилган (1-расм).







1-расм. Биполяр транзисторли кучайтириш каскади
V1 ва V2 Вольтметрлар база-эмиттер Uбэ ва коллектор-эмиттер кучланишларини Uкэ кўрсатади. A1 Амперметр ёрдамида база токи Iб ўлчанади. Кучайтиргичнинг кириш ва чиқишлари осциллограф ҳамда bode plotter га уланган. Осциллограф ёрдамида кучайтиргичнинг кириш ва чиқишидаги кучланишлар кузатилади, bode plotter ёрдамида эса кучайтириш каскадининг амплитуда частотавий (АЧХ) ва фаза частотавий характеристикалари (ФЧХ) олинади. Умумий базали схема бўйича уланган транзисторнинг чиқиш характеристикаси эмиттер токининг ўзгармас қийматида коллектор база кучланиши ва коллектор токи орасидаги боғланишни ифодалайди, яъни
IК= f(UКБ), IЭ=const.
Тажриба схемаси 1-расмда келтирилган.



1-расм. Умумий базали схема бўйича уланган транзисторнинг чиқиш характеристикасини олиш схемаси

Схемада иккита SS улаб-узгич мавжуд бўлиб , улар ёрдамида 1 мА ёки 10 мА га тенг бўлган эмиттера токи IЭ ўрнатилади. Амперметр А1 ва вольтметр V1 коллектор токи ва кучланишини ўлчаш учун хизмат қилади.


GEN генераторнинг Offset параметри ёрдамида қийматлари 1 кОм ёки 10 кОм бўлган чекловчи резисторлар орқали транзисторнинг коллекторига кучланиш берилади.


Ишни бажариш тартиби
1. EWB дастурини ишга туширинг ва 1-расмда кўрсатилган схемани йиғинг.
2. Схема элементларининг параметрларини 1-расмда кўрсатилгандек ўрнатинг.
3. Схемани Ctrl ва G клавишаларини босиб ишга туширинг.
4. SS улаб-узгични 1 мА ли ток манбасига уланг, ушбу ҳолда эмиттер токи IЭ=1 мА бўлади.
5. GEN генераторнинг Offset параметрини 0 В тенг қилиб ўрнатинг ва амперметр ҳамда вольтметрнинг кўрсатишларини ёзиб олинг.
6. GEN генераторнинг Offset параметрини 0 В дан 20 В гача 1-жадвалда кўрсатилган қадам билан ўзгартириб, унинг ҳар бир қиймати учун амперметр ва вольтметрнинг кўрсатишларини ёзиб олинг.
7. Олинган натижаларни 1-жадвалда келтиринг.
1-жадвал

IЭ, мА




Offset, В




0

2

4

6

8

9

10

11

12

15

20

1

U, В


































I, мА


































10

U, В


































I, мА


































8. SS улаб-узгични 10 мА ли ток манбасига уланг ва тажрибанинг 5, 6 ва 7 пунктларини қайтадан бажаринг.


9. Олинган натижаларга асосан умумий базали схема бўйича уланган транзисторнинг чиқиш характеристикаларини эмиттер токининг 1 мА ва 10 мА қийматлари учун қуринг.





3-расм. Display Graphs ни ишга тушириш
6. Кучайтиргичнинг кириш ва чиқишидаги сигналларнинг осциллограммаларини кўриш учун Display Graphs нинг Ossilloscope бўлимини, АЧХ, ФЧХ ларни кўриш учун Bode бўлимини очинг (4-расм).





4-расм. Моделлаш натижалари

7. Кучайтириш каскадининг чиқишига қаршилиги 1 кОм бўлган юкламани Spase (пробел) клавишасини босиш йўли билан уланг ва тажрибанинг 3, 4, 5, 6-бўлимларини қайтадан бажаринг.




Назорат саволлари
1.Биполяр транзисторларни тушунтиринг.
2. Умумий базали схема бўйича уланган транзисторнинг чиқиш характеристикасини олиш схемасини тушунтиринг.
3.АЧХ нима?
4.ФЧХ нима?
Download 273 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling