3-laboratoriya ishi parrandalarni sug’orish qurilmalarini o‘rganish ishning maqsadi


Download 76.9 Kb.
Sana19.09.2023
Hajmi76.9 Kb.
#1681667
Bog'liq
Амалий. иши №3


3-laboratoriya ishi
PARRANDALARNI SUG’ORISH QURILMALARINI O‘RGANISH


Ishning maqsadi: Parrandalarni sug’orish qurilmalarining tuzilishi va ishlash jarayonlarini o‘rganish.
Ishning mazmuni:
1. Umumiy ma’lumotlar.
2. Parrandalarni sug’orish qurilmalarining vazifasi, tuzilishi, ishlashi va asosiy rostlashlarini o‘rganish.

Иш жойи жиҳозлари

  1. Parrandalarni sug’orish qurilmalari.

  2. Qurilmalari o’rganish bo’yicha uslubiy ko’rsatmalar va o’quv ko’rgazmalari.

  3. Mashinalarning demontaj qilingan ishchi qismlari.

  4. Chilangarlik asboblari.




        1. Умумий маълумотлар

Фермаларда паррандаларнинг маҳсулдорлиги ва ҳолати, уларни сақлаш шароити, озиқлантириш билан бир қаторда, уларни фермаларда етарли даражада сифатли сув билан таъминлашга ҳам боғлиқ.
Республикамизнинг шўрланган тупроқли ҳудудларида фермаларни сифатли сув билан таъминлаш кўпгина ҳолларда санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди. Қишлоқ хўжалигидаги сув манбаларининг ифлосланганлиги, ер ости сув манбаларининг юқори даражадаги минерал тузланганлиги билан тавсифланилади. Фермаларда сифатсиз сув ишлатилганда уларнинг маҳсулдорлиги камаяди ва турли хил касалликлар билан касалланиш кўпаяди. Айниқса, сув орқали паррандаларда учрайдиган ошқозон-ичак касалликлари, инфекцион ва вирусли касалликлар ва гейаминтоз касалликлари шулар жумласидандир.
Шунинг учун фермалардаги сувга аҳоли еҳтиёжи учун ишлатиладиган сувга қўйиладиган талаблар қўйилади ва сувнинг сифати унинг тиниқлиги, ҳиди, таъми, ранги, умумий қаттиқлиги, зарарли кимёвий моддалар, бактерияларнинг миқдори ва бошқа кўпгина хусусиятлари билан белигиланади.
Фермаларни сув билан таъминлашни механизациялаштириш меҳнат унумдорлигини камида 50-100 марта оширади, шунинг учун ҳар қандай фермада бирламчи механизациялаштирилган жараёнларга сув билан таъминлаш киради ва бу доимо ҳар қандай шароитда ҳам самарадордир. Бунинг учун аввало ҳар фермада сув манбаларини, энергия воситаларининг тури, ферманинг сув сарфи, техника воситалари ва иқтисодий имкониятлири ҳисобга олган ҳолда сув билан таъминлашнинг умумий схемаси танланади.
Паррандачилик фермаларида уларнинг биологик турига кўр паррандаларни механизациялаштирилган ҳолда суғориш тизимида сув иситилган ва иситилмаган ҳолда суғориш учун индивидуал, гуруҳли, турғун ва кўчма автосуғоргичлар ишлатилади.
Паррандачиликда вакуумли, тарновли, нифелли ва косали автосуғоргичлар қўлланилади.



        1. Parrandalarni su g’orish qurilmalarining vazifasi, tuzilishi, ishlashi va asosiy rostlashlarini o‘rganish

2.1-расмдаги ниппелли автосуғоргич КВУ-3 ва бошқа типидаги катакли батареяларда ҳар хил ёшдаги ва турдаги паррандаларни суғоришга мўлжалланган. У ниппел тиқилган корпусдан иборат. Корпус ичида юқорги 2 ва пастки 5 клапанлар жойлаштирилган. Парранда сув ичиш учун тумшиғи билан пастки клапаннинг чиқиб турган қисмининг пастки учидан туртади. Пастки клапан юқорига ҳаракатланиб юқорги клапанни очади. Натижада сув йўли очилиб пастки клапан ичида томчи шаклида сув пайдо бўлади. Парранда томчини ичганда иккинчи томчи пайдо бўлади ва ҳ.к.



2.1-расм. Паррандалар учун томчилатиб суғориш қурилмаси схемаси: 1-сув қувури; 2- юқорги клапан; 3-фаска; 4- корпус; 5-пастки клапан


Парранда муляжли ниппелли суғориш қурилмаси стенди

Техник тавсифи:


Сув ишчи босими, КПа - 30
Габарит ўлчамлари, мм

  • узунлиги - 1250

  • эни - 600

  • баландлиги - 1180

Массаси, кг -40

Косали автосуғоргич ўз ичига сиғими 21 бўлган коса 2 ни олади, у фиксацияловчи қувурча 1 ва цилиндрсимон стержень орқали клапанли механизм полига ва илгакга фиксацияланади. Коса конусига устидан клапан корпуси 15 ўрнатилган ва гайка 14 билан фиксация қилинган. Клапан корпусида қувурча 10 клапан 13 билан йиғилиб жойлаштирилган, унга резина эгарча 8, пружина 1 ва штуцер 11 кийгизилган. Қувурчада ташқарисидан бошча бураб кийгазилган ва гайка билан фиксация қилинган. Қувурчанинг бошчага уланган жойи ёстиқча 9 билан маҳкамланган. Бошча сув тармоғи тизими билан эгилувчан қувур 5 билан уланган. Автосуғоргични шипга капрон шнур 4 билан осиб қўйилади ва бир томонини шипга, иккинчи томонини учбурчакли илгакга маҳкамланилади. Суғоргич бошчасига қўйилган крюк 6 ҳосил бўлган курмакга илинади. Суғоргич чайқатилмаслиги учун цилиндрсимон стержень 18 ни клапан 15 корпусига қўйиш ва втулка 17 ва гайка 16 билан фиксация қилиб қўйиш керак.





2.2-расм. Косали автосуғоргич умумий кўриниши: 1-фиксацияловчи қувурча; 2-коса; 3-учбурчакли илгак; 4-капронли шнур; 5-егилувчан қувур; 6-крюк; 7-бошча; 8-резинали эгарча, 9-ёстиқча; 10-қувурча; 11-штуцер; 12-пружина; 13-клапан; 14 ва 16-гайкалар; 15-корпус; 17-втулка; 18-цилиндрсимон стержен.




3. Ҳисобот тузиш
1. Ниппелли автосуғоргич тузишини ўрганиш.
2. Ниппелли автосуғоргични ишлатиб кўриш.
3. Ниппелли автосуғоргич схемасини чизиб олиш ва тузилиши ва ишлашини ёзиб олиш.


НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Фермаларни сув билан таъминлашнинг қандай аҳамияти мавжуд?

  2. Фермалар учун сувга қўйиладиган асосий талаблар нималардан иборат?

  3. Паррандачиликда қандай автосуғоргичлар қўлланилади?

  4. Нипелли автосуғоргия қандай ҳолатларда ишлатилади;

Download 76.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling