3. Loyihalar va ularning tarkibidagi hujjatlar
Qurilish normativlari va ShNK to’g’risida ma’lumot bering
Download 36.55 Kb.
|
smeta ishi
11. Qurilish normativlari va ShNK to’g’risida ma’lumot bering
Иқтисодий нормативлар ва уларнинг қуйи тизими «Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» ШНҚ 4нинг қуйи тизими таркибига кирувчи ресурсли смета нормативларнинг тўлиқ шифри «ШНҚ» харфларидан, бир-биридан нуқталар билан ажратилган қуйи тизим рақами – «4»дан, гуруҳ рақамидан (иккита рақам) ва гуруҳ иловасидаги тўплам рақамидан (иккита рақам) ташкил топган бўлиши керак; чизиқчадан кейин қўйилган охирги икки рақам смета нормативи тасдиқланган йилини англатади. Масалан: ШНҚ 4.02.01-2004й. деганда, ушбу ШНҚ - «Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари»; 4-ост тизим - «Иқтисодий нормативлар»; 02-гуруҳ – «Ресурсли элементли смета нормалари»; 01- Тўплам 1 «Ер ишлари»; 04 – охирги икки рақам тасдиқланган йилини англатади. Ҳар бир ресурсли смета нормативлар тўпламидаги ресурсли смета нормативнинг ички рақамланиши (шифри), ушбу нормативларнинг техник қисмларида келтирилади. Ушбу рақамланиш шундай йўл билан амалга ошириладики, тўплам рақамидан сўнг (бир ёки икки рақам) чизиқчадан кейин, қоида бўйича РЭСН жадвалининг рақамига мувофиқ ушбу тўпламдаги қиймат рақами келтирилган ва охирги икки рақам РЭСН жадвалларининг мувофиқ устунини англатади. Қўлланиладиган ресурсли смета нормативларга ҳаволаларни бирхиллаштириш мақсадида, тузиладиган ресурсли смета ҳужжатларида 3- маълумот учун иловага мувофиқ холда қисқа шифрлардан фойдаланиш зарур. Муассаса ресурсли смета нормативларининг шифрида, уларни рўйхатдан ўтказишда муассаса норма ва қоидаларининг қисқача белгиланиши келтирилади (Муассаса нормалари ва қоидалари) – «МНК», ост тизим рақами – «4», рўхатдан ўтказиш китобидаги тартиб рақами ва чизиқчадан сўнг тасдиқланган йилини кўрсатувчи икки рақам, ҳамда смета нормативини тасдиқлаган идоранинг қисқача норми. Масалан: МНК 4.(--)-04 Химпром. Агарда ресурсли смета норматив амалдаги худди шундай номли норматив ўрнига тасдиқланаётган бўлса, унинг олдинги шифри сақланиб қолади, фақат тасдиқлаш йилини билдирувчи рақамларгина мувофиқ равишда ўзгаради. «Иқтисодий нормативлар» ШНҚ 4нинг қуйи тизимига кирувчи ресурсли смета нормативлар 1 НТ Қурилишда нарх шакллантириш учун смета норматив ҳужжатлар тизими ШНҚ 4.01.01 2 СН Қурилиш ишлари ресурсли смета нормаларини ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича умумий низомлар ШНҚ 4.02.00 3 ЭСН Қурилиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари ресурсли элементли смета нормалари тўпламлари ШНҚ 4.02.00 4 ҚМРСН Қурилиш машиналаридан фойдаланиш ресурсли смета нормалари тўпламлари ШНҚ 4.03. 5 ЙРК Алоҳида иш турлари бўйича йириклаштирилган ресурс кўрсаткичлари ШНҚ 4.08.00 6 МИСН Маҳсус ишлар ресурсли смета нормалари тўпламлари ШНҚ 4.10.00 7 ЖАСН Жамоат ва маъмурий биноларнинг жихоз ва анжомлари учун харажатлар смета нормалари тўпламлари ШНҚ 4.13. 00 8 ЙРСН Йириклаштирилган ресурс смета нормалар тўпламлари ШНҚ 4.14.00 9 УМРСН Ускуналарни монтаж қилиш ресурсли смета нормалари тўпламлари ШНҚ 4.17.00 Download 36.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling