3-маьруза бухгалтерия касбига қуйиладиган талаблар


Download 59.02 Kb.
bet4/6
Sana18.06.2023
Hajmi59.02 Kb.
#1575650
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-маьруза

Бош бухгалтер







Бош бухгалтер
муовини

Бош бухгалтер
муовини







Бюджет билан ҳисоб-китоблар
бўлими

Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар бўлими

Касса ва банк операция-лари бўлими

Моддий бойлик-лар
бўлими

Таъми-нотчилар
ва хари-дорлар билан ҳисоб-китоб
бўлими



Турли бошқа ҳисоб-китоблар бўлими

Йирик корхоналарда бухгалтерия аппарати ўзининг штат жадвалига эга бўлади. Штат жадвали деганда бухгалтерия аппаратида ишловчи ходимларнинг лавозим ставкалари ва сонлари, уларнинг разрядлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган разряд таърифини ўзида мужассамлаштирувчи ҳужжат тушунилади.


Давлат муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарида штат жадвали юқори ташкилот томонидан тасдиқланади.
Акциядорлик жамиятлари, МЧЖ ва хусусий корхоналарда штат жадвали ушбу турдаги ва мақомдаги хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзлари томонидан турли мезонлар (критерийлар) асосида белгиланади. Бундай мезонлар бўлиб, масалан ходимлар сони, моддий жавобгаршахслар сони, ҳужжатлар сони ва бошқалар олинади.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар мақомидаги корхоналарда, одатда, махсус ҳисоб бўлинмаси ташкил қилинмайди. Уларда шартнома асосида ишга қабул қилинган бухгалтерга барча ҳисоб-китоб ишларини юритиш юклатилади.
Корхона хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ихтисослашган бухгалтерлик фирмаси томонидан тузилган шартномага мувофиқ олиб борилганда, улар бухгалтерия ҳисобини республикамиз қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда олиб борилганлиги учун корхона олдида шартнома шартларига асосан жавобгар ва масъул ҳисобланадилар.
Корхонада бухгалтерия ҳисоби унинг раҳбарининг ўзи томонидан юритилганда у бухгалтерия ҳисобини республикамиз қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда олиб борилганлиги учун бевосита жавобгар ва масъул ҳисобланади.
Корхона ва ташкилотларнинг ҳисоб сиёсатида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг танлаб олинган усуллари, шунингдек ушбу усулларда ҳисоб ишларининг бажарилишини тартибга солиб турувчи ички меъёрий ҳужжатлар тизими белгиланади. Бундай ички меъёрий ҳужжатлар бўлиб, одатда, бухгалтерия тўғрисида Низом, бош бухгалтер ва бухгалтерларнинг аҳлоқий ва касбий маҳоратига қўйиладиган талаблар, бухгалтерлар ўртасида функционал мажбуриятларнинг тақсимоти, меҳнат шартномалари, ихтисослашган бухгалтерлик фирмалари ёки аудиторлик ташкилотлари билан тузилган шартномалар ҳисобланади. Ушбу ички меъёрий ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларга амал қилиш бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил қилиниши ва юритилишида муҳим аҳамият касб этади.

Бухгалтерия ишини ташкил қилишда бош бухгалтер ва бухгалтерларнинг ўрни, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари





Download 59.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling