3-маьруза бухгалтерия касбига қуйиладиган талаблар


Download 59.02 Kb.
bet1/6
Sana18.06.2023
Hajmi59.02 Kb.
#1575650
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-маьруза


3-МАЬРУЗА


БУХГАЛТЕРИЯ КАСБИГА ҚУЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР.

Республикамизнинг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» қонуни (7-модда)га мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни корхона, муассаса ва ташкилот раҳбари амалга оширади. Демак, корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилинишига жавобгар шахс бўлиб бош раҳбар ҳисобланади.


Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг иккита шакли мавжуд. Булар:
1.Марказлаштирилган шакл (централизация шакли);
2.Марказлаштирилмаган шакл (децентрализация шакли).



Марказлаштирилган шакл (централизация шакли)

Марказлаштирилмаган шакл (децентрализация шакли)

бу бирлашмалар ёки ташкилотларда, уларга кирувчи барча бўлинмалар ёки филиалларда ҳисоб ва ҳисоботни бирлашма (ёки ташкилот)нинг яхлит марказий бухгалтерияси орқали юритиш шакли.

бу хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳар бирида ҳисоб ва ҳисоботни алоҳида-алоҳида юритиш шакли.





Марказлаштирилган шакл (централизация шакли) ҳозирги пайтда республикамизда ўз таркибида тугалланмаган баланс ва ҳисобот тузадиган бўлинмалари ёки филиаллари мавжуд бўлган бирлашма ёки ташкилотларда кенг қўлланилмоқда. Бундай бирлашмалар ва ташкилотлар сирасига, чунончи, вилоятлардаги «Электртаъминот», «Газтаъминот», «Сувоқава», «Халқаро ва шаҳарлараро алоқа тармоғи», «Ўзбекистон Почтаси» ва шу каби бошқа бирлашмалар ва ташкилотларни киритиш мумкин.


Марказлаштирилган шакл (централизация шакли)нинг афзалликлари ва камчиликлари



Афзалликлари

Камчиликлари

  • Ҳисоб ва ҳисобот яхлит сиёсат асосида юритилади;

  • Замонавий қиммат турадиган техник воситалардан самарали фойдаланилади;

  • Прогрессив метод ва усуллардан кенг ва тез фойдаланиш имкони бўлади;

  • Интеллектуал рақобатбордошлик кучаяди;

  • Стратегик бошқарув яхши йўлга қўйилади;

  • Меҳнатни илмий ташкил этишга кўпроқ имкониятлар мавжуд бўлади




  • Ҳужжатлар айланиши ва уларни архивлаш мураккаблашади;

  • Административ-буйруқбозчилик кучаяди;

  • Оператив қарорлар қабул қилиш сусаяди;

  • Жорий назорат маълум даражада сусаяди;

  • Бухгалтерлар сонини асоссиз қисқартиришга олиб келади ва уларнинг меҳнат юки керагидан ортиқ бўлиши мумкин;

  • Иш ҳажми кўп бўлганлиги туфайли ҳисоботларни жамлаш ва тақдим этиш муддатлари кечикиши мумкин.




Download 59.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling