3-Маъруза Автоматика тизимларининг лойихалаш объектлари ва параметрлари


Download 18.36 Kb.
bet3/4
Sana06.04.2023
Hajmi18.36 Kb.
#1332795
1   2   3   4
Bog'liq
2-қисм 3-Маъруза

Лойихалаш объектларининг таснифи.

Лойихалашга блокли – иерархик ёндашувдан келиб чикиб лойихалаш объектлари тизимлар ва элементларга булинади.


Юкорида келтирилган мисолларга мувофик объектлар яна махсулот ва жараёнларга булинади.
Лойихаланаётган жараёнлар уртасида хисоблаш ва технологик жараёнлар мухим урин тутади. Масалан, ЭХМ математик таъминотини кайта ишлаш масаласи хисоблаш жараёнларини лойихалаш масаласига тегишли.
Объектларнинг булиниши курилган белгилардан ташкари бошкаларига хам эга. Масалан, тизимлар ва уларнинг элементлари курилма ва ишларнинг физик асосларига кура механик, гидравлик, пневматик, электрик, радио электрон ва бошкаларга булинади.
Купгина тизимларни ишлашини кайсидир бирор илмий – техник тартиблар атамаларида тула тавсифлаб булмайди, уларда турли физик табиатли жараёнлар мухим роль уйнайди. Бу тизимларини турли жинсли физик элементли тизимлар деб атаймиз Бундай тизимлар булиб электро двигателлар, оптик – электр курилмалар, иссиклик алмашиш аппаратлари ва бошкалар хизмат килиши мумкин. Шу каби тизимларни тахлил килишда алохида тизимчаларга ажратиш мумкин., масалан, механик, электрик, иссиклик ва х.к.
Радио электорн аппаратуралардп асосий тизимча информацияни кайта ишловчи, инсоннинг ишлаши учун фойдали, айнан электр жараёнлар ёрдамида ишланган электр тизимча хисобланади. Шуни эсдан чикармаслик керакки, радио электр курилмалари элементларидаги электр жараёнлар асосий электр жараёнлар окимига таъсир этиши мумкин булган иссиклик жараёнларини келтириб чикаради, чунки изланишлар нафакат электрик, балки иссиклик тизимлари учун хам зарур.
Бир тизимдаги турли тизимчаларни автоном тахлил килиш бир хил холатлар каторига кириши мумкин, бирок турли табиатли жараёнларнинг узаро боглик холда юзага келишини хисобга олиш талаб килинади. Радио электрон курилманинг электр тизимчасининг ички параметрлари одатда хароратга боглик ва бу хароратнинг узи элементлардаги кувватнинг йуколиши ва кучланиши, токларнинг микдорига таъсир килади.
Уз навбатида кувватнинг йуколиши конструктив элементларнинг хароратига таъсир килади.
Купгина тизимларни бита бош тизимчага ажратиш мумкин эмас (гидро узаткичлар, гидравликларда ва механик тизимчаларда тенг улчамлилари асосий хисобланади). Хавони кондинцияловчи тизимлардаги иссиклик ва пневматик тизимчалар хакида хам, ракета ва снарядлардаги механик, пневматик ва химик тизимчалар хакида хам шундай дейиш мумкин.

Download 18.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling