3 маъруза бино ва алоҳида объектларнинг ички совуқ сув таъминоти. Совуқ сув тизимларини туркумлари. Совуқ сув тармоғининг схемалари


Сув босимини ошириш насосларига эга тизимлар


Download 1.15 Mb.
bet3/6
Sana19.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1362076
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Maruza3

Сув босимини ошириш насосларига эга тизимлар (4 (в)-расм), ички сув таъминоти тармоқларига шаҳар сув таъминоти тармоқларидаги босим етарли бўлмаганида, қўлланади ( ).


4(в)-расм. Сув босимини ошириш насосларига эга тизимлар.
1-сув киритиш ери; 2-сув ўлчаш счетчиги; 3-магистрал қувурлар; 5-хонадонлардаги тармоқлар; 6-сув олиш жиҳозлари; 7-тескари клапан; 12-марказдан қочма насос.

Бундай тизимни қўллаш иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга номувофиқ, чунки бино ичидаги сув истеъмоли бир маромда эмас. Бунинг оқибатида бино ичимлик сув тармоғида ортиқча босим пайдо бўлиб, бино ичидаги санитар-техник жиҳозларни ишдан чиқаришга олиб келиши мумкин. Бу тизим, кам фойдали иш коэффициентига эга.


Босимни оширадиган сиғим ва насослари бўлган аралаш тизим (4(г)-расм) тармоқдаги босим ички сув тармоғида босимни таъминлаб бера олмаган ва тизимдаги насослардан бераётган вақтда ишлатиш тавсия этилади.




4(г)-расм. Босимни оширадиган сиғим ва насослари бўлган аралаш тизим.
1-сув киритиш ери; 2-сув ўлчаш счетчиги;

Бундай тизим тармоқдан фойдаланаётган истеъмолчилари бир текис сув истеъмол қилмаган вақтларида кенг қўлланилади.


Бинодаги сув сақлаш сиғимларининг ишлаши насос ускуналарини қўл ёрдамида ёки автоматик равишда ишга туширилишига боғлиқ.
Тармоқдаги насос жиҳозларини автоматик равишда ишга тушириш сув сақлаш сигимлари ўлчамларининг оптимал ҳолатда бўлишини таъминлайди.
Ҳозирги вақтда бундай тизимлар коммунал хўжаликда кенг қўлланмоқда.
Гидропневматик жиҳозлари бўлган тизимлар (4(д)-расм) босимни оширадиган сиғим ва насослари бўлган тизимдаги камчиликлардан ҳоли. Улар бошқа тизимлардан ўз тузилиши соддалиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари улар гигиена ва ишлатиш нуқтаи назаридан арзонлиги билан ажралиб туради. Бундай тизим истеъмолчиларни кун давомида етарли босим ва сув билан таъминлаш имкониятини беради, аммо улар кенг истеъмолда эмасдир.



Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling