3-маъруза Бино ва конструкцияларни ташхислаш турлари
Биноларни текшириш усуллари ва техникавий изланиши
Download 144.11 Kb.
|
2.1 маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Текширув ва ташхис усуллари.
Биноларни текшириш усуллари ва техникавий изланиши. Бино конструктив элементларини текшириш ёки ташхис қилишдан мақсад – ҳамма ёки кўпчилик нуқсонларни топиш ва уларни келтириб чиқарган сабабларни аниқлашдан иборат.
Текшириш асосида конструкцияларни яхшилаш, кучайтириш ёки алмаштириш ҳақида қарор қабул қилинади ва лойиҳалаш учун дастлабки хужжатлар тузилади. Улар қарор бўйича ва унинг бинодаги ўрни ва кўзда тутиладиган ҳажми бўйича бўлиши лозим (жадвал 3.2). Кўриш усули билан баъзан кўрикдан ўтказиш мумкин бўлмаган конструктив элементларни: масалан пойдеворларни, айрим балкаларнинг ҳолатини аниқлаш мумкин, кўриш усулида эскиришни аниқлаш услуби жадвалини ҳамда айрим механик усулларни, жумладан тўқиллатиш усулидан фойдаланилади. Ультратовуш ва электрли ўлчовларга асосланган бузилмасдан назорат қилиш асбоблари ҳам борган сари кўпроқ оммалашмоқда. Лаборатория усули, ташхис қўйиш турининг аниқловчиси, ёрдамчи усул ҳисобланади. Жадвал 3.2. Текширув ва ташхис усуллари.
Аслий синовлар сўзсиз аниқ натижалар беради ва улардан ниҳоятда маъсулятли ҳолларда фойдаланилади, чунки бундай синовларда ҳатто синалаётган қўшни элементлар зарарланиши ва бузилиши ҳам мумкин. Аслий синовларни ташқи юклар қўйиш йўли билан ўтказилади. Текширишни ташхисдан ўтказиш учун уни ташкиллаштиришнинг кўпгина усуллари бор. Текшириш тизими бир неча босқичдан: кўриш асбоблар ва лаборатория жиҳозлари ёрдамида текшириш. Текширишда бинонинг деворларидаги, ораёпмалардаги ва ўртадеворлардаги пардоз қатлами остида яширин юк кўтарувчи элементларнинг конструктив схемаларини, ҳамда конструктив элементларнинг биргаликда ишлаш шароитларини аниқлашдан иборат. Кўрик ва текширувларнинг материаллари юк кўтарувчи конструкцияларни назорат ҳисоблаш учун фойдаланилади, баъзан бунда ҳисоб натижаларини конструкциянинг ҳақиқий ҳолати билан мос келмаслиги содир бўлиши мумкин. Бунинг сабаби, ҳисоблашларда элементлар айрим ҳолатда ишлайди дейилади, аслида эса бинода улар бир-бири билан боғлиқдир. Бундан ташқари айрим элементлар вақт ўтиши билан мустаҳкамланиб борадилар. Жумладан, заминда юк кўтариш қобилияти эса, унинг зичланиши оқибатида ошади. Ораёпма ҳақиқий юк кўтариш қобилиятининг ҳисобий қийматдан анча катталиги, балканинг бирикув қисмидаги бикрликнинг таъсири ва бошқа элементларнинг унинг билан ёнма-ёнлигини таъминлайди. Текширувда бинонинг барча элементларини имкони борича аниқроқ топиш лозим ва уларнинг келгусида фойдаланилишига ёки қисман шикастланиш пайдо бўлиши билан алмаштирилишига тавсия бериш лозим. Шунинг учун оқилона ремонт усули ҳамиша афзалроқ ва тежамлироқдир. Download 144.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling