3 маъруза. Қидиришнинг геологик асослари. Қидириш меъзонлари. Маъруза режаси


Download 367.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana04.11.2023
Hajmi367.96 Kb.
#1745234
  1   2   3   4
Bog'liq
8 маъруза Қидиришнинг геологик асослари Қидириш меъзонлари (1)



3 - маъруза. Қидиришнинг геологик асослари. Қидириш меъзонлари.
 
Маъруза режаси: 
1.1. Қидириш ва разведка қилишнинг геологик асослари. Қидиришнинг мезонлари ва 
белгилари ҳақида тушунча.
1.2. Қидириш мезонлари классификацияси.
1.3. Қидиришнинг стратиграфик ва литологик мезонлари.
1.4. Қидиришнинг структуравий-тектоник мезонлари. 
1.5. Қидиришнинг магматик ва геокимёвий мезонлари. 
1.6. Қидиришнинг геоморфологик, гидрогеологик ва бошқа мезонлари. 
 
Фойдали қазилма (маъдан) ва фойдали казилма кони ўз моҳиятига кўра геологик 
жисмлардир. Уларнинг пайдо бўлиши ва жойлашиши геологик қонуниятларга бўйсунади. 
Шунинг учун бу қонуниятларни билиш ва улардан қидириш ва разведка жараёнида 
фойдаланиш «ФҚКларини қидириш ва разведка қилиш»нинг геологик асосини ташкил 
этади. Бу қонуниятларни ўрганиш учун эса, биз умумгеологик фанларнинг (умумий 
геология, минералогия, петрография, структуравий геология, фойдали қазилмаларнинг 
генетик ва саноатбоп турлари, гидрогеология, геоморфология ва бошқалар) назарий 
асосларини ўрганиб чиқдик. Юқорида санаб ўтилган фанлар бизга геологик жисмлар, 
ходисалар ва жараёнларнинг пайдо бўлиши, ўзгариши ва емирилиши хақида назарий 
билимларни беради. Бу билимларни эса, биз «ФҚКларини қидириш ва разведка қилиш» 
жараёнида қидириш мезонлари ва белгилари сифатида ишлатамиз. 
Қидириш мезонлари 
Фойдали қазилма конининг у ёки бу турини топиш имконияти борлигини кўрсатувчи 
ҳар қандай геологик билимлар қидириш мезони ҳисобланади. 
Амалда қуйидаги қидириш мезонларини ажратиш мумкин: иқлим, стратиграфия, 
фациал-литология, структура, магматоген, метаморфоген, геокимёвий, минералогик
геоморфологик, гидрогеологик, геофизик ва бошқа мезонлар. 
а) Иқлим мезони 
Иқлим мезони иқлим шароити билан минерал пайдо бўлиши жараёнларининг 
боғлиқлигини кўрсатади. Шунингдек, катта майдон-ларда чўкинди пайдо бўлиш билан 
чўкинди тўпланиши шароитлари аниқланади. 
Нам иқлим районлари олтин, платина, олмос ва айрим оғир металл сочилма 
конлари, боксит, каолин, темир, марганец маъдан-лари, кўмир конларининг пайдо 
бўлиши жуда қулай шароит хисобланади.
Қуруқ иқлимли районларда эса чўкинди мис маъданлари, қўрғошин, рух, гипс, 
галит, калийли туз, флюорит, борит, бромлар пайдо бўлади деб тахмин қилиш мумкин. 
Биз оддий кўз билан Каспий қирғоқларида ўзига хос шароитда саноатбоп миқдорда 
денгиз сувида чўккан мирабилит пайдо бўлишини кузатишимиз мумкин. 
б) Стратиграфия мезони 
Бу мезоннинг мазмуни шундан иборатки, муайян худудларда маълум бир фойдали 
қазилмаларнинг маълум бир стратиграфик қатламларда жойлашиш қонунияти мавжуддир. 
Кўпчилик ҳолларда бундай қонуниятлар худудий характерга эгадир, яъни бу 
қонуниятлар фақатгина маълум худудлар чегарасида амал қилади. 
Бу мезон чўкинди ва нураш зонаси(қолдиқ) конлари учун муҳим аҳамиятга эгадир.
Эндоген конлар учун иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлиб, конлар жойлашиш 
учун қулай горизонларда тўпланганда, баъзи стратиграфик қатламларнинг экран 
вазифасини бажариши ва шунга ўхшаш холларда амал қилади. 
Қамровчи жинслар билан сингенетик (бир вақтда хосил бўлган) бўлмаган холларда 
стратиграфик мезоннинг аҳамияти янади хам камайиб кетади.
Стратиграфик мезон кўмир, ёнувчи сланец, галогенид тузлар, фосфорит, темир, 
марганец, алюминий каби чўкинди конлар учун катта аҳамиятга эга. Бу конларнинг 


пайдо бўлиши чўкинди тўпланиши билан бир вақтда содир бўлади. Демак - Улар маълум 
бир стратиграфик қатлам билан боғлиқ . 
Кўпгина фойдали қазилмаларнинг пайдо бўлиш тарихини ўрганиш орқали ер 
пўстининг вужудга келиш жараёнида улар учун жуда қулай давр аниқланган. Масалан: 
темир захирасининг 90% дан ортиғи докембрий даврида содир бўлган жараёнлар билан 
боғлиқ. Демак уларни докембрий даври тқизиқларида қидириш лозим.
Кўмирнинг тўпланиши тошкўмир, перм, юра, палеоген даврларига тўғри келади. 
Масалан, Кузбасс тошкўмири фақат перм даври ётқизиқлари билан боғлиқ.. Марқазий 
Осиёда эса саноатга яроқли тошкўмир конлари юра ётқизиқларда учрайди. Европа 
қитъасидаги тошкўмир конлари эса тошкўмир даври ётқизиқларида жойлашади. 
Айрим чўкинди конларнинг пайдо бўлишида чўкинди тўпланишида содир бўладиган 
танаффуснинг ўрни жуда катта. Масалан, Уралнинг шарқий-ёнбағрида тарқалган 
бокситлар ва айрим фасфорит, олтин сочилма конлари трансгрессия заминига жойлашган. 
Айрим эпигенетик конлар маълум стратиграфия қисмлари билан боғлиқ.. Саноатга яроқли 
слюдали пегматитлар энг қадимий қатламларда тарқалган. 
Ўрта Осиёнинг палеоген даври ётқизиқларида ёнувчи сланецлар жойлашган. 
Мезозой эрасининг бўр ва палеоген даври ётқизиқларида инфильтрацион уран конлари 
жойлашаган. 
Тошкент вилояти (Чотқол ва Қурама тоғларида) худудидаги олтин конлари 
тошкўмир даврига мансуб вулканоген жинсларда жойлашаган. 
Марказий Қизилқумнинг олтин конлари қуйи палеозой ётқизиқларида (асосан 
бесапан свитаси ва унинг аналоглари) жойлашган.

Download 367.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling