3-маъруза iec 61131 стандартининг таркиби ва талаблари iec 61131 стандартининг пайдо бўлиши


Мутахасисларни тайёрлаш учун ягона талаб


Download 18.21 Kb.
bet3/3
Sana04.02.2023
Hajmi18.21 Kb.
#1163224
1   2   3
Bog'liq
3-маъруза

Мутахасисларни тайёрлаш учун ягона талаб
Стандартнинг жорий қилиниши мутахасислар тайёрлашда ягона мактаб яратишга асос бўлди. IEC 61131 стандарти бўйича таълим олган мутахасис хар қандай фирманинг контроллерлари билан ишлай олади. Агар у аввал бир турдаги ДМК билан ишлаган бўлса, бошқа турдаги ДМК билан ишлаш унга ортиқча муаммо туғдирмайди.
Дастурчилар фақатстандартда белгиланган маълумот турлари ёки амаллар билан чекланиб қолмайдилар. Стандарт фойдаланувчи маълумот тури ва функционал блокларини яратишга ҳам имкон беради. Функциялар ва функционал блоклар деталлар инкапсуляциясини жуда самарали амалга оширади. Фойдаланувчи томонидан яратилган кутубхоналар ҳам стандарт кутубхоналар билан тенг хуқуқли ва бирдай ишлатилади. ДМК ишлаб чиқарувчилари кўпинча аппарат таъминоти билан биргаликда янги функциялар ва кутубхоналар ҳам ишлаб чиқадилар. Ташқи кутубхоналарни яратишда ассемблердан тортиб C++ гача исталган дастурлаш тилидан фойдаланиш мумкин.
Умуман олганда IEC стандартининг компанентлари фойдаланувчилар учун асосий элементлар тўпламини таклиф этади. Бу элементлардан фойдаланган холда исталган мураккабликдаги янги элементларни ҳосил қилиш мумкин. Бу фойдаланувчи-дастурловчининг илмий салоҳияти ва маҳоратига боғлиқ.
Download 18.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling