3-маруза. ИҚтисодий фаолият ва ишлаб чиқариш


Download 1.45 Mb.
bet1/5
Sana18.10.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1708291
  1   2   3   4   5
Bog'liq
7-мавзу.и.ч. жараёни

  • 1. Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни ва ўзига хослиги

Ишлаб чиқариш турлари:

  • Яратилган маҳсулотнинг ашёвий-буюм шаклига кўра ишлаб чиқариш қуйидаги турларга ажратилади:
  • Яратилган маҳсулотнинг истеъмол қилиниш хусусиятига кўра моддий ишлаб чиқариш тармоқлари ҳам иккига ажратилади:

Ишлаб чиқариш бир томондан қийматнинг вужудга келиши ва бошқа томондан нафлиликнинг яратилиш жараёнидир

ИСТЕЪМОЛ – Ишлаб чиқариш натижаларидан фойдаланиш жараёнини англатади.

  • шахсий истеъмол – бунда истеъмол товарлари ва хизматлар бевосита истеъмол қилинади.
  • ишлаб чиқариш истеъмоли – бунда инвестицион товарлар билвосита истеъмол қилинади, яъни улар ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилиб, кишилар учун зарур бўлган хаётий воситалар яратилади.

Ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги назариялар

  • Ж.Б.Сэй (француз иқтисодчиси)—ишлаб чиқаришнинг уч омили назариясини асослаб, унга ер, капитал ва меҳнатни киритади.
  • Классик иқтисодий мактаб—ишлаб чиқаришнинг шахсий ва моддий омили назариясини илгари суради.
  • Б.Баверк (Австрия мактаби) - ишлаб чиқаришнинг икки омили: капитал ва меҳнат мавжуд бўлишини тан олади.
  • Ҳозирги замой назариялари-ишлаб чиқаришнинг тўрт омили мавжуд бўлишини кўрсатади.
  • 2. Ишлаб чиқариш омиллари ва унинг таркиби

Ҳар қандай жамиятда ишлаб чиқаришнинг амалга ошиши учун унинг омиллари мавжуд бўлмоғи лозим. Иқтисодиётнинг тизими ва шаклидан қатъий назар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг ҳамма соҳалари учун умумий бўлган омиллар: ер, меҳнат (ишчи кучи), капитал ва тадбиркорлик лаёқати бўлиши шарт.

Иқтисодий ресурслар ишлаб чиқариш жараёнида унинг омилларига айланади.

  • (Мехнат ресурслари) ишчи кучи —инсоннинг меҳнат қилиш лаёқати бўлиб, ишлаб чиқаришнинг асосий ва зарурий шартидир. Шу сабабли у ишлаб чиқаришнинг шахсий омили деб ҳам аталади. Ишчи кучи ишлаб чиқаришнинг бошқа омилларини ўзаро бириктириб, уларни ҳаракатга келтиради.
  • Капитал омил сифатида инсон томонидан яратилган ишлаб чиқариш воситалари яьни меҳнат воситалари ва предметларини ўз ичига олади.
  • Меҳнат воситалари - деб, инсон унинг ёрдамида табиатга, меҳнат предметларига таъсир қиладиган воситаларга айтилади (машиналар, станоклар, тракторлар, қурилмалар, ускуналар ва бошқалар).
  • Меҳнат предметлари - бевосита меҳнат таъсир қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалардир (ер-сув, хомашё ва бошқа турли материаллар). Меҳнат предметлари табиатда тайёр ҳолда учраши мумкин ёки олдинги даврдаги меҳнат маҳсулоти, яъни хом-ашё бўлиши мумкин.
  • Меҳнат воситалари ва меҳнат предметлари биргаликда ишлаб чиқариш воситалари деб юритилади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling