3-маъруза стандартлаштиришда давлат назорати


Download 22.46 Kb.
Sana30.10.2023
Hajmi22.46 Kb.
#1734750
Bog'liq
MARUZA 3


3-МАЪРУЗА
Стандартлаштиришда давлат назорати.
Маъруза режаси:
1. Стандартларнинг категориялари.
2. Стандартларнинг турлари.
3. Стандартлаштиришнинг хизмат кўрсатиш органлари ва ташкилий тизими.
4. Халқаро стандартлаштириш.
Адабиётлар
[1] 32-41 бетлар; [2] 8-20 бетлар;[3] 7-19 бетлар.
1.Стандартларни категориялари
ДСТ нинг қайси соҳасида қўлланишига қараб стандартлар қуйидаги 4та категорияси ўрнатилган.
Ўзбекистон Республикасининг давлвт стандартлари, тармоқлар бўйича стандартлар, Республика стандартлари, корхона (бирлашма) стандартлари.
Давлат стандартлари - халқ хўжалигининг барча корхоналари, ташкилотлари, илмий текшириш институтлари ва уқув юртларида шартли равишда қўлланилади. Тармоқлар бўйича стандартлар эса шу тармоқнинг барча ташкилот ва корхоналарида (масалан, станоксозлик, автотракторсозлик ва ҳ.к), шунингдек шу вазирликка лойиҳалаб, тайёрлаб берувчи ҳамда маҳсулотларидан фойдаланувчи ташкилотларда қўлланилади. Корхоналар стандарти эса шу стандартни ишлаб чиққан ва тасдиқлаган корхона қўлланилади.
Стандартларни қуйидаги органлар тасдиқлайди: Давлат стандартларини -ўзбикистон Республикаси Давлат стандарти; тармоқлар стандартларини-шу маҳсулотни чиқарувчи тармоқ вазирлиги; Республика стандартларини-республикаларнинг вазирлар кенгаши ёки уларнинг давлат стандартлаштириш кўмитаси ; корхона стандартларини - корхона рахбарлари;
Давлат стандартлари - кенг кўламда ва тармоқлараро қўлланиладиган, йирик сериялар ва массалаб ишлаб чиқариладиган махсулотга, давлат аттестациясидан ўтган буюмларга, экспорт қилинадиган товарларга талаблар ўрнатади.
Тармоқлар стандартлари-давлат стандарти объекти бўлмаган шу тармоққа таалуқли асбоб ускуналарга, технологик мосламаларга, белгиланишларга ва шунга ўхшашларга талаблар ўрнатади.
Республика стандартлари-шу республика ва унга тобе бўлган махаллий ташкилот корхоналарида чиқариладиган давлат тармоқ стандартлари объектлари бўлмаган махсулотларга талаблар ўрнатади.
Корхона стандартлари-фақат шу тегишли корхонада қўлланиладиган буюм қисмларига ва бошқа объеклларда нормалар, қоидалар, талаблар ва усуллар ўрнатади.
2.Стандартларнинг турлари
Махсулотнинг нима учун мўлжалланганлигига мос равишда стандартларнинг қуйидаги турлари ўрнатилган:
Техник шароитлар (технические условий); умум техник талаблар (общих технических требовани); параметрлар ва ўлчамлар турлари, асосий параметрлари ва ўлчамлари; конструкцияси ва ўлчамлари; маркалар; сортлар; қабул қилиш қоидалари; контрол қилиш усуллари, маркалаш (маркировка), жойлаштириш (упаковка); транспортировка қилиш ва сақлаш (асраш) қоидалари таъмирлаш ва эксплуатация қилиш қоидалари; типик технологик жараёнлар ва шунга ўхшаш бошқалар.


3.Стандартлаштиришнинг хизмат кўрсатиш органлари ва ташкилий (идора қилиш) тизими
Бизнинг республикамизда стандартлаштириш ва метрология бўйича барча ишларни бошқариш ўзбекистон Республикасининг Давлат стандартлаштириш кўмитасига (Ўз. Р. Давстандарт) юклатилган. Ўз. Р. Давстандарт стандартлаштиришга, метрологияга ва мамлакатимизда ишлаб чиқиладиган маҳсулотлар сифатининг умумий масалаларига раҳбарлик қилади. У стандартлаштириш ва ўлчов ишларини келажакда ривожланишига ва ҳолатига, мамлакатимизда ўлчовларнинг қатъий бирлиги ва тўғрилигини таъминлашга, халқ хўжалигида илмий-техникавий тараққийётни тезлаштиришга, ишлаб чиқаришни бошқариш ва маҳсулот сифатини яхшилашга қаратилган стандартлаштириш ва метрология соҳалари бўйича қатъий бир техник сиёсат юритишга масъулдир.
Ўз. Р. Давстандартни асосий вазифаларидан бири шундан иборатки, комплекс ва узиб кетувчи (опережающая) стандартлар тизимини яратиш ва татбиқ қилиш йўли билан тармоқлараро унификацияни ривожлантириш, стандартларнинг умумтехникавий тизимини яратиш, мамлакатда ўлчовнинг аниқ ишончли бирлигини яратиш кабилар билан ишлаб чиқарилувчи маҳсулот сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқаришда иқтисод қилиш (тежаш) мақсадида стандартлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича татбирлар ишлаб чиқишдир.
Ўз. Р. Давстандарти ўзлари ташкил этган ИТИ (НИИ), метрология ва стандартлаштиришнинг Республика бошқармаси ва маркази, вилоят ва бошқа худудий лабораториялари стандартлар ва ўлчов техникаси бўйича давлат назорати кабилар орқали бевосита мамлакатда стандартлаштириш ва метрология соҳаларида иш олиб боради.


4. Халқаро стандартлаштириш
Республикамизда йилдан йилга кенгайиб бораётган халқаро савдо, илмий техникавий ҳамкорлик, иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожланиш ягона бир меъёйр қоидалар, талабларни ўрнатилиши талабини қўяди яъни, халқаро стандартлаштиришни ривожлаштиришни қатъий тақазо қилади.
Халқаро сттандартлаштириш бўйича энг йирик ташкилот бўлиб ISO (ИСО) ҳисобланади. У халқаро стандартларни чиқариб, барча давлатларнинг миллий стандартлари шунга асосланади.
ИСО нинг уставида кўрсатилгандек асосий мақсади “ интелектуаль, илмий, техникавий ва иқтисодий бошқариш соҳаларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро товар алмашинувини енгиллаштириш мақсадида бутун жаҳонда стандартлаштиришнинг энг яхши йўлларидан фойдаланишдир”. ИСОнинг олий органи бўлиб 3 йилда бир марта йиғиладиган бош (генеральная) ассамблеяси ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда 130 дан ортиқ мамлакат ИСО нинг аъзосидир. Жумладан бизнинг ўзбекистон Республикамиз ҳам.
Download 22.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling