5а-қоида - товар солинган, ўралган идишлар, ғилофлар, товарлар билан бирга таснифланади.
5б-қоида - товар ўралган материал ва идишлар қайта ишлаш учун мўлжалланган бўлса, товар билан бирга таснифланмайди, яъни товар алоҳида, идиш ёки ғилоф алоҳида таснифланади.
ЭСЛАТМА: товарларнинг идиши билан ёки, аксинча алоҳида таснифлаш учун қуйидаги 4 та шарт, яъни товарларнинг хусусиятлари ўрганилади: товар қандай ҳолатда савдога чиқарилганлиги;
- товарни сақлаш, ташиш шароити ёки товар солинган идишни товар билан бирга савдога чиқарилганлиги;
- харид қилинган товар билан идишнинг нархи таққосланади;
- ўхшаш, яқин ўхшаш товарларнинг нархи солиштирилади.
6-қоида - товарларни тўлиқ субпозициясигача таснифлашга ёрдам беради ва товар тўлиқ таснифланади. Бунинг учун товарлар ҳақида бизга тўлиқ маълумотлар зарур бўлади.
ЭСЛАТМА: Бундай маълумотларни товар ёрлиғидан, товар юк кузатув ҳужжатларидан, давлат стандартлари (ГОСТ), йўриқномалар, техник паспортлари, сертификатларидан олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |