3-Маъруза юкларни ташишнинг транспорт турлари ўртасида тақсимланиши


расм. Мижозларга транспорт хизматлари кўрсатишнинг “сифат ғилдираги”


Download 297.18 Kb.
bet5/5
Sana28.10.2023
Hajmi297.18 Kb.
#1732206
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-Мавзу маъруза матин

1 расм. Мижозларга транспорт хизматлари кўрсатишнинг “сифат ғилдираги”.
Бунинг устига, келтирилган кўрсаткичларнинг турлича йўналтирилганлиги умумий кўрсаткич бўлмаган тақдирда транспорт корхоналарининг ишини объектив баҳолашда катта қийинчиликлар туғдиради. Шундай қилиб, транспорт хизматлари кўрсатишнинг мажмуавий (умумий Кумумий кўрсаткичи юқорида кўриб чиқилган кўрсаткичларнинг “сифат ғилдираги” кўринишидаги жамланмаси бўлиши мумкин. Кумумий нинг қийматини қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш мумкин:

бунда — транспорт хизматлари кўрсатишнинг алоҳида кўрсаткичлари ва уларнинг бир-бирига ўзаро таъсирининг истеъмолчилар томонидан берилган баҳоларини ҳисобга оладиган рейтинг коэффициентлари (сўровнома ўтказиш ва эксперт баҳолашлари услуби билан аниқланади).
Транспорт хизматлари кўрсатиш сифатининг умумий даражаси, худди уни таркиб топтирадиган ҳар бир кўрсаткич каби 0 дан 1 гача бўлган оралиқда баҳоланади. Мижозларга энг юқори хизмат кўрсатиш сифати KQ = 1 да бўлади. Амалиётда бундай “идеал” га эришиш ўта мураккаб ва катта моддий ва молиявий харажатларни талаб қилади.
Коэффициентларнинг аус = 0,40, ар = 0,15, <хд = 0,20, асг = 0,25 мўлжаллама қийматлари ва кўриб чиқилган сифат кўрсаткичларининг юқорида келтирилган тахминий ўртача қийматларида юк эгаларига транспорт хизматлари кўрсатиш сифатининг умумий даражаси Кумумий = 0,40 х 0,92 + 0,15 х 0,76 + 0,20 х 0,81 + 0,25 х 0,72 = 0,82 бўлади.
Шундай қилиб, истеъмолчиларнинг транспорт хизматлари кўрсатишнинг сифатига бўлган талаблари 80—82% га қаноатлантирилади. Шуни қайд қиламизки, бу ўринда гап фақатгина транспорт хизматлари кўрсатиш сифатининг мамлакат иқтисодиётининг (сифатсиз (етарлича сифатли бўлмаган) транспорт хизматлари кўрсатишдан билвосита йўқотишларини ҳисобга олмасдан кўпроқ яққол кўриниб турган жорий кўрсаткичлари хусусида боради. Бундан ташқари, бу ерда миқдорий жихатдан аниқлаш қийин бўлган бошқа баҳолар, масалан, хизмат кўрсатиш маданияти даражаси, буюртмалар (талабномаларни) бажариш ва ташиш ҳужжатларини расмийлаштиришнинг тезкорлиги, тариф сиёсатининг қайишқоқлиги, транспорт-экспедиция хизматлари кўрсатиш даражаси, транспорт хизматларининг юкларни “эшикдан-эшиккача” ва “аниқ муддатига” етказиб бериш билан мажмуавийлиги ва ҳоказолар ҳисобга олинмаган. Бу баҳоларни ҳисобга олиш билан мижозларга транспорт хизматлари кўрсатишнинг сифат даражаси анчагина паст бўлади.
Шу муносабат билан транспорт хизматларининг рақобатбардошлилик индексини аниқлаш катта аҳамиятга эга бўлади, уни кўп сонли сифат параметрларини эксперт баҳолашлари услуби билан қуйидаги формула бўйича аниқлаш мумкин:

бунда n — ҳисобга олинадиган сифат параметрлари; Q1 — транспорт хизматлари кўрсатиш сифатининг i-параметрининг рейтинги; G1 — транспорт хизматлари кўрсатиш сифатининг i-параметрининг аҳамиятга моликлиги.
Ҳар бир сифат параметрининг аҳамиятга моликлиги баллар ёки бошқа баҳоларда, рейтинги эса – умумий баҳо бирлигининг улушларида ифодаланиши мумкин.
Товар ва хизматларнинг рақобатбардошлилиги деганда уларнинг берилган вақт пайтида рақобат бозорининг сифат талабларига жавоб бера олиш ва истеъмол хусусиятлари бўйича рақобатчиларнинг шундай товарлари ва хизматларидан устун бўла олиш қобилияти тушунилади. Транспорт хизматлари истеъмолчиларининг бундай сифат талабларини таъминлаш учун қоидага кўра харажатлар, баъзан, масалан ҳаракатланувчи таркибни ихтисослаштириш учун каттагина харажатлар талаб қилинади. Шу сабабли транспорт хизматлари кўрсатишнинг рақобатбардошлилиги фақатгина натурал кўрсаткичлар билн эмас, балки қиймат кўрсаткичлари, авваламбор уларнинг самарадорлиги, яъни натижалар ва харажатларнинг нисбати билан ҳам белгиланади.
Шундай қилиб транспорт корхоналари, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, транспорт бозорида муваффақиятли ишлаши учун мижозларга транспорт хизматлари кўрсатиш сифати кўрсаткичларининг юқори даражасини, транспорт ишининг самарадорлиги ва транспорт хизматлари кўрсатишнинг тегишлича рақобатбардошлилигини таъминлаши зарур бўлади.
Download 297.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling