3-Маъруза юкларни ташишнинг транспорт турлари ўртасида тақсимланиши


Download 297.18 Kb.
bet2/5
Sana28.10.2023
Hajmi297.18 Kb.
#1732206
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-Мавзу маъруза матин

Мўлжалланиши бўйича халқаро, районлараро, маҳаллий ва хўжалик ичидаги транспорт-иқтисодий боғланишлар фарқланади. Халқаро юк оқимлари ўзларида товарларни турли мамлакатлар ва қитъалар ўртасида ташишни тақдим қилади. Ҳозирги кунда уларнинг орасидан МДҲ мамлакатлари ўртасида давлатлараро ташишлар ажралиб туради. Юкларни районлараро ташишлар деганда Ўзбекистоннинг иқтисодий районлари, вилоятлари ўртасида юк алмашиниш тушунилади. Баъзан бу юк оқимлари вилоятлараро оқимлар деб аталади. Бирта иқтисодай район, республика, ўлка, вилоят ёки транспорт бирлашмасининг (темир йўл, кемачилик) полигони доирасида жойлашган пунктлар ўртасида ташишлар, район ичида, вилоят ичида ёки маҳаллий ташишлар деб аталади. Хўжаликнинг ичида ёки ишлаб чиқаришнинг ичида ташишлар — бу юкларни бирта корхона доирасида кўчиришдир.
Юк оқимларини юкларнинг турлари бўйича таснифлаш уларнинг улуши у ёки бу транспорт турида, мамлакат ёки ҳудудда умумий ташишлар ҳажмида катта бўлган асосий оммавий юкларни ажратиш ва таҳлил қилишни кўзда тутади. Бунда транспортнинг ҳар бир тури учун асосий оммавий юкларнинг ўзининг номенклатураси ажратилади. Шунингдек алоҳида районлар бўйича, гарчи мамлакат юк айланмасида унчалик катта бўлмаган улушга эга бўлсада, берилган район учун катта аҳамиятга эга бўлган бошқа юклар ҳам таҳлил қилинади.
Ҳар хил транспорт турлари билан ташиладиган кўп сонли маҳсулотларнинг номларидан одатда транспортнинг шу турларидаги юк оқимларида устувор бўлган 5-6 та юклар гуруҳи ажратилади (4.3 жадвал).
4.3 жадвал.

Темир йўл транспорти

Ички сув транспорти

Денгиз транспорти

Юкларнинг гуруҳи

Улуш, %

Юкларнинг гуруҳи

Улуш, %

Юкларнинг гуруҳи

Улуш, %

Минерал қурилиш материаллари
Тошкўмир
Нефть маҳсулотлари
Ҳар хил рудалар
Қора металлар
Дон маҳсулотлари
Ёғоч маҳсулотлари
Кимёвий ва минерал ўғитлар

22,7
20,8
13,9

8,5
4,8


4,1

5,6

2,8


Минерал қурилиш материаллари
Ёғоч маҳсулотлари
Тошкўмир
Ҳар хил рудалар
Нефть маҳсулотлари
Дон маҳсулотлари
Кимёвий ва минерал ўғитлар
Қора металлар

51,6
22,4

8,4
3,4


2,9

2,0

0,7
0,6



Нефть маҳсулотлари
Минерал қурилиш материаллари
Ҳар хил рудалар
Дон маҳсулотлари
Ёғоч маҳсулотлари
Тошкўмир
Қора металлар
Кимёвий ва минерал ўғитлар

45,0

9,9
8,5


7,0

6,4

5,9
4,6
4


Жами асосий юклар

83,2




92,0




91,4

Бошқа юклар

16,8




8,0




8,6

Жами

100,0




100,0




100,0

Ҳар бир транспорт тури учун, гарчи умуман олганда юкларнинг санаб ўтилган гуруҳлари кўрсатилган транспорт турларида ташишлар ҳажмининг асосини ташкил қилсада (83—92%), ўзининг юк оқимларининг таркиби характерли бўлади. Темир йўлларда қурилиш материаллари, тошкўмир, нефть маҳсулотлари (асосан нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари), дон маҳсулотларини ташишлар ҳажми анчагина катта.



Download 297.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling