3. Мавзу. Аграр сиёсатининг мазмуни ва мамлакат озиқ овқат хавсизлиги
Download 32.68 Kb.
|
Мавзу
3.Мавзу.Аграр сиёсатининг мазмуни ва мамлакат озиқ овқат хавсизлиги Режа:
2.Давлатнинг аграр сиёсати, унинг мақсадлари ва вазифалари. 3. Аграр сиёсатнинг бўғинлари, босқичлари ва ривожланиш тамойиллари Иқтисодий ислоҳотлар иқтисодиётда туб ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган иқтисодий чора-тадбирлар мажмуи бўлиб, улардан кўзда тутилган мақсад мамлакат аҳолиси учун яшаш ва фаолият қилишнинг энг яхши шароитларини яратиш, уларнинг маънавий-ахлоқий етуклигига эришиш, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлашдан иборат. Ислоҳотларни амалга оширишдан олдин бозор иқтисодиётига ўтишнинг назарий модели яратилди. Бу моделда янги иқтисодиётга ўтишнинг умумий томонлари ва миллий хусусиятлари назарда тутилади, ислоҳотларнинг асосий йўналишлари белгиланади Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш; аграр ислоҳотлар; молия-кредит ва нарх-наво ислоҳоти; бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор инфратузилмасини яратиш; ташқи иқтисодий алоқалар ислоҳоти; ижтимоий ислоҳотлар. Мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтишнинг биринчи босқичида қуйидаги иккита вазифани бирданига ҳал қилиш мақсад қилиб қўйилгди: - тоталитар тизимнинг оғир оқибатларини енгиш, тангликка барҳам бериш, иқтисодиётни барқарорлаштириш; - Республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларининг негизларини шакллантириш [35, 19]. Республикада бозор муносабатларига ўтишнинг биринчи босқичида иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада юз берган туб ўзгаришлар унинг ўз тараққиётида кейинги сифат жиҳатдан янги босқичга ўта бошлаш учун мустаҳкам шарт-шароит яратди. Шу билан бирга ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи натижалари иккинчи босқичнинг стратегик мақсадлари ва устун йўналишларини аниқ белгилаб олиш имконини берди. Мазкур босқичда инвестиция фаолиятини кучайтириш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва шунинг негизида иқтисодий ўсишни таъминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад қилиб қўйилади. Шу мақсаддан келиб чиқиб республикамиз Президенти И.А.Каримов иккинчи босқичда амалга оширилиши лозим бўлган қуйидаги бир қатор вазифаларни кўрсатиб берди: давлат мулкларини хусусийлаштириш соҳасида бошланган ишни охирига етказиш; ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам бериш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш; миллий валюта – сўмни янада мустаҳкамлаш; иқтисодиётнинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, хомашё етказиб беришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш [33, 332-333]. Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки босқичидаёқ қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга устунлик берилди. Бунга қуйидагилар сабаб бўлди: Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, моддий ва молиявий базасини мустахкамлаш, уларга янада кенг йўл очиб бериш, бу борада янги имтиёз ва имкониятларни туғдириш, қисқача айтганда, қишлоқда пайдо бўлаётган мулкий муносабатларни, янги ўрта синф вакиллари–мулкдорлар, тадбиркор ва ишбилармонларнинг манфаатларини ҳимоялаш бугунги кунда энг катта аҳамиятга эга. И.А.Каримов - мамлакатимиз иқтисодиётида аграр соҳа устунликка эгалиги, аҳолининг кўпчилиги қишлоқ хўжалигида бандлиги, иқтисодий ўсишнинг кўп жиҳатдан шу тармоқ аҳволига боғлиқлиги; - республика бутун саноат потенциалининг ярмига яқинини ташкил қиладиган саноатнинг кўпгина тармоқларини (пахта тозалаш, тўқимачилик, енгил, озиқ-овқат, кимё саноати, қишлоқ хўжалик машинасозлиги ва бошқалар) ривожлантириш истиқболлари бевосита қишлоқ хўжалигига боғлиқлиги; - қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (асосан пахта) ҳозирги вақтда валюта ресурслари, республика учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, техника ва технология ускуналарини четдан сотиб олишни таъминлаётган асосий манба эканлиги; - мустақиллик шароитида қишлоқ хўжалигининг озиқ-овқат муаммосини ҳал этишдаги ролининг ортиб бориши. Биз мустақилликка эришганимиздан кейин собиқ Иттифоқ таркибида бўлган кўпгина республикалар бошқа давлатлар узоқ йиллар давомида эришган ютуқ ва марраларга бир зумда, яъни “шок терапияси” усулини қўллаган ҳолда эришмоқчи бўлишди. Биз бунинг уддасидан чиқиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз, ҳаммадан ўзиб кетамиз, деган баландпарвоз гаплар айтилди, турли режалар, ҳисоботлар тузилди, улар ҳақида дунёга жар солинди. Кейин маълум бўлдики, шошмашошарлик билан узоққа бориб бўлмас экан. Одатда бир иқтисодий тизимдан бошқасига ўтилар экан, йиллар давомида ҳал этишга тўғри келадиган муаммолар пайдо бўлади. Бир сиёсий тузумдан бошқасига ўтиш учун энг муҳими одамларнинг онгини, тафаккурини ўзгартириш лозим. Бу ишни амалга оширмасдан туриб маъмурийбуйруқбозлик, субъектив, волюнтаристик сиёсатга асосланган режали-тақсимот тизимидан бозор иқтисодиётига асло ўтиб бўлмайди. Масаланинг маъно-моҳияти шундаки, мустақил тараққиёт йўлидаги модель 5 та тамойилга асосланади. “Биз ишлаб чиққан ва бугунги кунда ҳаётга татбиқ этаётган ушбу моделнинг маъномазмуни – давлат қурилиши ва конституциявий тузумни тубдан ўзгартириш ва янгилаш, иқтисодиётни мафкурадан холи этиш, унинг сиёсатдан устунлигини таъминлаш, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини бажариши, яъни ислоҳотлар ташаббускори бўлиши ва уларни мувофиқлаштириб бориши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил олиб бориш тамойилларига асосланадиган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишдан иборатдир” [23, 4] “Бу ҳақда гапирганда, халқимиз ўртасида кенг тарқалиб, машҳур бўлиб кетган иккита шиорни эслаш ўринлидир. Биринчи шиор – “Янги уй қурмасдан туриб, эскисини бузманг” деган муҳим ҳаётий принципни ифода этади. Яъни, янги ҳаёт, янги жамият қуришда аввалги ҳаёт тажрибасидан ҳам фойдали жиҳатларни албатта олиш керак бўлади. Иккинчи шиор эса “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг манфаатлари учун” деган сўзларда мужассам топган. Чиндан ҳам, ислоҳот инсон манфаатларига хизмат қилсагина, одамлар бу ислоҳотларнинг барчаси нима учун зарурлиги, ўзини оқламаган эски мафкуравий тизимдан эркин бозор иқтисодиётига асосланган демократик тизимга ўтишнинг мазмун-моҳияти нимадан иборат эканини тушуниб етади” Иқтисодий ислоҳотларнинг бош бўғини мулкчилик муносабатларини тубдан ўзгартиришдир, чунки шу орқали кўп укладли иқтисодиёт ва рақобатлашиш муҳити шакллантирилади ҳамда бозор иқтисодиётига ўтишнинг шарт-шароитлари вужудга келтирилади. Шу сабабли Республикада мулкий муносабатларни ислоҳ қилишдан кўзда тутилган мақсад давлат мулки монополизмини тугатиш ва бу мулкни хусусийлаштириш ҳисобига кўп укладли иқтисодиётни реал шакллантиришдан иборат. 2007 йилнинг 30 августида Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Девонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган қўшма мажлисидаги маърузасида республикамизнинг босиб ўтган мустақил тараққиёт йўли ва олдимизда турган вазифаларнинг маъно-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритиб, бу йўлни алоҳида икки даврга ажратиш тўғри бўлишини таъкидлаб ўтди. Бу даврларнинг ҳар бири мамлакатимиз тарихида ўзига хос ва ўзига мос муҳим ўрин эгаллашини билдирди. Жумладан, дастлабки босқич – 1991-2000 йиллар мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида улкан из қолдирган ўтиш даври том маънода тарихий аҳамиятга эгалиги эътироф этилди. Бу босқичда ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини шакллантириш билан боғлиқ долзарб ва муҳим вазифалар белгиланиб, амалга оширилди. Иккинчи босқич 2001 йилдан 2007 йилгача бўлган муддатни ўз ичига олиб, у Президентимиз томонидан фаол демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизация қилиш даври деб номланди. Миллий тараққиётимизнинг ҳозирги палласида мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизациялаш жараёнлари янада кучайтирилиб, пировард стратегик мақсадимиз – ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидаги ҳаракатлар изчил равишда амалга оширилади. Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигида таркибий ва институционал ўзгаришлар бир қанча йўналишларда юз олиб борилди Биринчи йўналиш – АСМ ни ислоҳ қилиш бўлиб, ер ислоҳоти колхоз ва совхозларни қайта ташкил қилиш, қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш воситаларини етказиб берувчи ва хизмат кўрсатувчи тармоқлардаги корхоналарни ва қишлоқ хўжалик маҳсулотини қайта ишловчи ҳамда истеъмолчиларга етказиб берувчи корхоналарни хусусийлаштиришни ўз ичига олган Республикада ерга бўлган янгича иқтисодий муносабат, яъни асосини хусусий мулкчилик ташкил этувчи қишлоқ хўжаликларидаги хўжалик юритишнинг янги турлари шаклланди. Иккинчи йўналиш – маҳсулотни харид қилиш ва сотиш тизимини, улгуржи ва чакана савдони давлат тасарруфидан чиқариш. Натижада давлатнинг тайёрлов ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш кескин қисқарди. Сотувнинг янги каналлари, жумладан, улгуржи бозорлар, биржалар, ярмаркалар ривожлана бошлади. Учинчи йўналиш – аграр секторни давлат томонидан тартибга солиш тизимининг ўзгартирилиши – АСМнинг ташкилий тузилмаларини ва бошқарув услубларини қайта қуриш, техника ва ускуналарни етказиб бериш бўйича лизинг муносабатларини ҳамда қишлоқ хўжалик фаолиятини ихтиёрий суғурта қилиш шаклланди. Тўртинчи йўналиш – қишлоқ хўжалик ташкилотларини коммунал хўжалик ва ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаш вазифаларидан озод қилишга уринишлар билан боғлиқ. Институционал ўзгаришларни ўтказишда қуйидагилар кўзда тутилди: аграр соҳада кўп укладли иқтисодиётни вужудга келтириш; ерга мулкчилик масалаларини ҳал қилиш; бозорга асосланган хўжалик юритишнинг турли шаклларини жорий этиш ва ривожлантириш; қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини тартибга солишнинг илғор шаклларини жорий этиш; талаб ва таклифни инобатга олган ҳолда бозор инфратузилмасини шакллантириш ҳамда қишлоқ хўжалигини тартибга солишнинг ташкилий тузилмаларини такомиллаштириш. Download 32.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling