3. Мавзу. Аграр сиёсатининг мазмуни ва мамлакат озиқ овқат хавсизлиги


Аграр сиёсатнинг бўғинлари, босқичлари ва ривожланиш тамойиллари


Download 32.68 Kb.
bet3/3
Sana27.06.2023
Hajmi32.68 Kb.
#1656779
1   2   3
Bog'liq
Мавзу

3. Аграр сиёсатнинг бўғинлари, босқичлари ва ривожланиш тамойиллари
Мамлакатимизда ерга бўлган давлат мулкчилигининг зарурлиги тарихий ҳамда ижтимоий-иқтисодий омиллар, мураккаб ирригация иншоотлари ва суғорма деҳқончиликнинг ўзига хос хусусиятлари билан изоҳланади. Фермерларга 30 йилдан 50 йилгача бўлган муддатга фойдаланиш учун ижарага берилса, деҳқон хўжаликлари учун эса, текинга, умрбод оила аъзоларига мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан фойдаланишга берилади. Агар 1998 йилда қабул қилинган “ Фермер хўжалиги тўғрисида” ги қонунга мувофиқ, “Фуқароларга фермер хўжаликларини юритиш учун ер участкалари 50 йилгача бўлган, лекин 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилиши” кўзда тутилган бўлса, 2004 йилда янги тарирда қабул қилинган “ Фермер хўжалиги тўғрисида” ги қонунга мувофиқ, “Фермер хўжаликлари юритиш учун ер участкалари танлов асосида ижарага 50 йилгача бўлган, лекин 30 йилдан кам бўлмаган муддатга бириктирилиши” белгилиб берилди.
Ўтказилган ер ислоҳотлари натижасида:
 2004 йилдан бошлаб барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ер участкаларидан фойдаланишнинг ижара шакли жорий қилинди;
 Хўжалик юритувчи субъектларга ер участкалари фақат фақат туман хокими томонидан ижарага берилиши белгилаб қўйилди;
 Ўз маблағи хисобидан ер майдонларини ўзлаштиришни рағбатлантириш тизими белгилаб берилди;
 Ер ижараси хуқуқини мерос қилиб қолдириш тизими жорий этилди. Сувдан фойдаланиш ислоҳоти натижасида:
 Ирригация тизимларини бошқаришнинг маъмурий-ҳудудий принципидан ҳавза принципига ўтказилди;
 Ирригация тизимларини бошқаришнинг маъмурий-ҳудудий принципидан ҳавза принципига ўтказилди;
 Сувдан самарали фойдаланиш ва бу борада хизмат кўрсатиш сифати-ни яхшилаш мақсадида Сув истемолчилар уюшмалари ташкил этилди;
 Молия вазирлиги тасарруфида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатларини яхшилаш мақсадида махсус жамғарма ташкил қилинди
 Молия вазирлиги қошида “Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компанияси ташкил қилинди. Ўзбекистон Респупликаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги “Ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонига биноан ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, уларнинг унумдорлигини ошириш, мелиорация ишларини ташкил қилиш ва молиялаштириш механизмини такомиллаштириш асосида қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришни барқарор суръатлар билан ривожлантириш борасида бир қатор вазифалар белгиланди. Мазкур фармонга мувофиқ суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилашга қаратилган ирригация, мелиорация тадбирларини молиялаштиришга давлат бюджетидан маблағлар ажратилмоқда. Ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш тадбирларини молиялаштириш тизимини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш жамғармасининг ташкил этилиши мухим ахамиятга эга бўлди. 1999 йилнинг бошида Молия вазирлиги қошида қишлоқ хўжалик товарларини ишлаб чиқарувчилари томонидан етказиб берилган маҳсулотларнинг ўз вақтида авансланиши ва ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш мақсадида давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулотлар ҳақини тўлаш учун
Фонднинг ташкил этилиши натижасида республикада қуйидаги долзарб масалалар ҳал этилди:
 давлат эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилаётган ва етказиб берилаётган пахта, ғалла, шоли учун аванс тўлаш ва пировард ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши таъминланди;
 давлат эҳтиёжлари учун харид қилинаётган мазкур қишлоқ хўжалик маҳсулотларини аванслаш ва пировард ҳисоб-китоблар учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат ўрнатилди;
 харид қилинаётган маҳсулот учун ҳисоблашувларни таъминлайдиган, сервис хизматларини кўрсатадиган, техника, эҳтиёт қисмлар ва ҳоказоларни етказиб берадиган барча бўғинлар (Молия вазирлиги, банклар, тайёрлов ташкилотлари, қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчи корхоналар) фаолиятини мувофиқлаштириш.
Молия-кредит ва солиқ ислоҳоти натижасида:
 давлат эҳтиёжи учун харид қилинадиган маҳсулотлар етиштиришни имтиёзли кредитлаш тизими белгиланиб, ҳосил ўриб-йиғиб олингунча 60 фоиз қисмини ажратиш, пахта хом ашёсини харид қилишда жорий йил охиригача 90 фоиз қисмини ажратиш тизими жорий қилинди;
 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар учун барча турдаги солиқлар умумлаштирилиб, ягона ер солиғи жорий қилинди;
 техника воситалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги машиналарини лизингга бериш тизими жорий этилди;  ер ижараси ҳуқуқини ва булғуси ҳосилни гаровга қўйган ҳолда кредит олиш тизими жорий этилди. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ тармоқни ривожлантиришнинг шундай стратегияси белгилаб қўйилдики, унинг асосида қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш, пахта яккаҳокимлигига барҳам бериш, озиқ - овқат товарлари билан ўз - ўзини таъминлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи тармоқларни ривожлантириш ётарди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига давлат буюртмасининг улуши изчиллик билан пасайтириб борилган ҳолда (пахта ва ғалладан бошқа) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг барча турлари учун бекор қилинди.
Нарх-наво ислоҳоти натижасида:
 давлат томонидан сотиб олинаётган пахта хом ашёсининг нархини жахон бозоридаги нархдан келиб чиққан ҳолда белгилаш тизими жорий этилди;
 давлат омонидан сотиб олинаётган ғалла нархини минтақавий бозорлардаги нархлардан келиб чиққан ҳолда белгилаш тизими жорий этилди;
 бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархлари бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда шартнома асосида белгиланмоқда. Ишлаб чиқариш таркиби ва самарадорлиги сезиларли равишда мулкий ҳуқуқларнинг тақсимланишига боғлиқдир. Бу борада Республикамиз Президенти И.А.Каримов шундай деб таъкидлаган эди: “Ҳақиқий мулкдор бўлиш – ҳақиқий хўжайинлик туйғусини ҳис этиш демакдир. Бу ўз навбатида инсоннинг яширин куч-ғайратини, ташкилотчилик қобилиятини намоён этади, уни ташаббускор ва омилкор қилади, ўз корхонасини ривожланиш истиқболи ҳақида қайғуриб, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириб боради, оладиган фойдаси ҳам ходимларнинг иш ҳақи ҳам кўпаяди”
Шунинг учун, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга қаратилган чора тадбирлар тизимида қишлоқда биринчи босқичда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг янги шаклларини ривожлантиришга катта эътибор берилди.
Мамлакатимизда амалга оширилган мулк ислоҳоти натижасида:
 тармоқда мулк “давлат мулки” ва “жамоа мулки” (ширкат ва жамоа хўжаликлари) шаклидан “хусусий мулк” (деҳқон ва фермер хўжаликлари) шаклига ўтказилди;
 жамоа мулки бўлган боғ ва токзорлар, чорва фермалари ва моллари, техникалар ҳамда бошқа мол-мулклар хусусийлаштирилди;
 хусусий мулкларни ҳимоя қилиш ва уларнинг ривожланишини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш бўйича меъёрий хужжатлар қабул қилинди. Республикамизда 1991 йилда 1294 та жамоа хўжалиги, 1868 та фермер хўжалиги ва 2,1 миллион нафар хусусий томорқа участкаларининг эгалари мавжуд эди. Қишлоқ хўжалигининг асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланмиш ерларни ҳақиқий эгалари бўлмиш фермер ва деҳқонларга берилганлиги туфайли қишлоқда мулкчилик шакллари ўзгарди.
Шундай қилиб, ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятининг асосларини шакллантиришда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг янги, миллий анъналардан келиб чиққан ҳолда меъёрларни яратилди. Қонунда белгиланган 31 меъёрларда кўп укладли аграр иқтисодиётнинг шаклланаётган ҳар бир субъекти ерга ва мулкка эгалик ҳуқуқи, меҳнатни ташкил қилиш шакллари бўйича бир биридан фарқ қилувчи хусусиятга эга.
Демак, ерга ва сувдан фойдаланиш объектларига давлат мулкчилиги сақланганини эътиборга олган ҳолда, қонунчилик меъёрлари асосида белгилаб олинган қишлоқда даромад келтирувчи мулкка (капиталга) эгалик қиладиган ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантириш йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлди :
акциядорлик, ижара ва бошқа турдаги хўжаликларни пай асосида қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликлари)га айлантириш;
 узоқ муддатли ижара шартномаси асосида берилган ер участкаларида фермер хўжаликларини тузиш;
 мерос қилиб қолдирилган умрбод эгаликдаги ерлари бўлган деҳқон хўжаликларини ривожлантириш;
 хўжалик аъзоларига ерни узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан фойдаланишга бериш.
Қишлоқда мулкдорлар синфини шакллантиришнинг юқорида кўрсатилган йўлларидан бошқа йўллари ҳам мавжуд бўлиб, улар ўз сармояси ҳисобига чет эл инвесторлари билан қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда матлубот кооперативлари, маслаҳат ва аудиторлик фирмалари, ахборот-маслаҳат марказлари, реклама агентликлари ва ҳоказо қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи бозор инфратузилмасини такомиллаштиришдир. Лекин бу борадаги имкониятлар ҳали тўлалигича ишга солингани йўқ.
Қишлоқ хўжалигидаги бозорга хос ўзгаришлар ресурслардан самарали фойдаланишдан, талабнинг тўлов қобилиятини тўлароқ қондиришдан иқтисодий манфаатдор бўлган тузилмаларни шакллантиришни тақозо этди. Шунинг учун қишлоқ хўжалигидаги ўзгаришларнинг асосий йўналиши бошқарувнинг ер-сув ва моддий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлай оладиган янги ташкилий шакл ва услубларини излаб топишдир.
2.1-жадвал
Аграр секторни давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашнинг шакллари, усуллари, механизмлари ва дастаклари (регуляторлари)
Асосий тушунчалар
Асосий тушунчалар мазмуни
Турлари
Шакллари
Бошқарув объекти
томонидан бошқарилувчи
объектга таъсир
кўрсатишнинг асосий
хусусиятлари
1. Бевосита – давлат бошқаруви органлари томонидан бошқарилувчи объектга
тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиш усуллари.
2. Билвосита – хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тартибга солиш ва қўллабқувватлаш усуллари йиғиндиси.
Усуллари
Маълум қоидалар ва
тамойиллар асосида
бошқарув субъектининг
объектга таъсир ўтказиш
йўллари тизими
1. Маъмурий-ҳуқуқий – хўжалик юритиш субъектлари фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий
актлар орқали тартибга солиш ва назорат қилиш.
2. Иқтисодий – бошқарилувчи объектнинг иқтисодий манфаатлари тизимига таъсир
ўтказиш орқали тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш чоралари.
3. Таркибий-институционал – тармоқ ва ишлаб чиқариш таркибини оптималлаштириш,
институционал тузилмалар орқали тартибга солиш.
Механизмлари
Давлат томонидан тартибга
солиш ва қўллаб-қувватлаш
сиёсатини амалга
оширишнинг турли
дастаклари (регуляторлари)
йиғиндиси
1. Маъмурий-ҳуқуқий усул механизмлари: қонуний-ҳуқуқий тартибга солиш,
ташкилий таъсир ўтказиш, регламентлаш, стандартлаш, назорат, квоталаш, меъёрлаш,
лицензиялаш.
2. Иқтисодий усул механизмлари: бюджет-солиқ, молия-кредит, валюта, нарх, суғурта,
божхона, ташқи иқтисодий, мақсадли дастурлаш ва инвестиция.
3. Ижтимоий усул механизмлари: меҳнатни тартибга солиш, ижтимоий ҳимоя,
ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта, ижтимоий инфратузилмалар.
4. Таркибий-институционал усул механизмлари: оптималлаштириш, илмий-техник,
кадрлар ва ахборот маслаҳат, инстутуционал қўллаб-қувватлаш.
Дастаклари
(регуляторлари)
Бошқарув объектига ёки
ижтимоий-иқтисодий
жараёнларга таъсир қилиш, у
ёки бу давлат сиёсати
механизмларини ҳаракатга
келтириш ва амалга ошириш
воситалари
Қонунлар, фармонлар, қарорлар, низомлар, йўриқномалар, стандартлар, квоталар,
тарифлар, лицензиялар, ҳисобот шакллари, меъёрлар, санкциялар, шартномалар, қайта
молиялаш ставкаси, лизинг, кредит, фоиз ставкалари, давлат буюртмаси, ижара, харид
нархлари, божхона тарифлари, солиқ ставкалари, амортизация меъёрлари, мақсадли
дастурлар, субсидия, дотация, инвестициялар, индикатив режалар, инфратузилмалар,
илмий марказлар, институционал тузилмалар.
Манба: [56].
Download 32.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling