Хўжалик субъектининг фаолият турлари
Download 40.56 Kb.
|
3.4. ¦Ъ¦-TАTЕ¦-¦-¦- TД¦-¦-¦¬¦¬TПTВ¦¬¦-¦¬¦-¦¦ TВTГTА¦¬¦-TА¦¬- ¦-¦¬¦¦TА¦-TЖ¦¬¦-¦-, ¦¬¦-¦-¦¦TБTВ¦¬TЖ¦¬¦-¦-, ¦-¦-¦¬¦¬TП¦-¦¬¦¦ TД¦-¦-¦¬¦¬TПTВ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.11-жадвал Хўжалик субъектининг фаолият турлари
3.4. Корхона фаолиятининг турлари: операцион, инвестицион, молиявий фаолият Операция- (латинча “Operatsiоn” сўзидан олинган бўлиб) муайян мақсадга эришиш учун амалга ошириладиган харакатларларни англатади. Фаолият- мақсадга эришиш йўлида муайян воситалардан фойдаланишнинг рағбатлантирувчи жараёни. Операцион фаолият – хўжалик юритувчи субеъктнинг даромад келтирувчи асосий фаолияти, шунингдек субъектнинг инвестиция ва молиявий фаолиятига оид бўлмаган ўзга хўжалик фаолиятидир. Операцион фаолият-маҳсулотлар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришга харажатларни амалга ошириш ва уларни сотишдан даромадлар олишга қаратилган. 3.11-жадвал Хўжалик субъектининг фаолият турлари
Фаолият турларига мос равишда таҳлил ҳам операцион, инвестицион ва молиявий фаолият таҳлили турларига таркибланади. Операцион таҳлил- хўжалик юритувчи субъектнинг даромад келтирувчи асосий фаолияти, шунингдек субъектнинг инвестиция ва молия фаолиятига оид бўлмаган ўзга хўжалик фаолияти таҳлилидир. Операцион таҳлил – хўжалик субъектининг молиявий натижаларининг ишлаб чиқариш харажатлари ва тушум ҳажмига боғлиқлигидан иборат таҳлил туридир Инвестицион таҳлил - узоқ муддатли активлар ва бошқа инвестиция объектларини сотиб олиш ва сотишни таҳлилидир. Инвестицион таҳлил инвестицион фаолият, унинг самарадорлиги ва натижавийлиги билан боғлиқ бўлган таҳлил туридир. Молиявий фаолият таҳлили- хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағи ва қарз маблағлари миқдори ва улар таркибидаги ўзгаришлари билан боғлиқ бўлган таҳлилидир. Молиявий фаолият таҳлили –хўжалик субъектининг молиявий харакатлари, уларнинг самарадорлиги ва натижавийлиги билан боғлиқ бўлган таҳлилидир. Download 40.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling