3-мавзу: аммиакли селитра ишлаб чиқариш


Download 295.5 Kb.
bet5/5
Sana18.12.2022
Hajmi295.5 Kb.
#1031186
1   2   3   4   5
Bog'liq
№ 3-МАВЗУ АММИАКЛИ СЕЛИТРА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ.

Норск-Гидро» фирмаси қуввати 400 т/сутка бўлган тарелкали донадорлаш қурилмасига эгадир. Энг йирик қурилмани (600 т/сўткар Грецияда «ННВЕ» фирмаси қўрган. «Сошраше Рганса» француз фирмаси узининг корхоналаридан биридаги эски донадорлаш миноралари ўрнига қуввати 800 т/сутка бўлган «Норск-Гидро» фирмасининг схемасини танлаган.



3.8-расм. «Норск-Гидро» фирмаси усули бўйича тарелкали донадорлагичдан фойдаланиб донадорланган аммиакли ва охак-аммиакли тарелкалар технологик схемаси:


1-дастур бункери; 2-таъминлагич; 3-тарелкали донадорлагич; 4-барабан; 5-совутгич; 6-элак; 7-тегирмон; 8-кукунлаштирувчи барабанлар; 9-скруббер; 10-сепаратор.
«Нукло» қўшимчали донадорланган аммиакли селитра олиш (АҚШ). Бу усулнинг асосий хусусияти жуда майда майдаланган (0,04 мм) бентонит тупроқларидан иборат кукунсимон махсус «Нукло» қўшимчаси ишлатиш хисобланади. Қўшимча 99,85% ли аммиакли селитрага уни донадорлаш минорасига киритишдан олдин қўшилади. Айрим холларда қўшимчани буғлатиш жихозига киритишдан олдин 95% ли эритмага қўшилади ва уни 0,1-0,2% намликкача буғлатилади.
«Нукло» қўшимчаси циклик қиздириш ва совутишда доначалар бузилишини камайтиради, шунингдек доначалар мустахкамлигини оширади ва уни сақлашдаги ёпишқоқлигини камайтиради.
«Нукло» қўшимчали донадорланган аммиакли селитра ишлаб чиқариш учун қурилманинг принципиал схемаси 2.13-расмда тасвирланган.
Газ холатдаги аммиак (165°С) нейтраллагич 5 га берилади, у ерга шунингдек ~38°С хароратдаги 57% ли нитрат кислота ҳам келиб тушади. Нейтраллагичдан 83% ли аммиакли селитра эритмаси буферли бак 6 орқали насос 7 билан буғлатиш жихози 3 га узатилади ва у ерга суюқлик қувур ички девори бўйича сизиб чиқадиган юпқа пленка холатда оқиб тушади. Буғлатиш жихозининг остки қисмидан қиздиргич 1 да 180°С хароратгача буғ билан қиздирилган хаво берилади. Хаво сарфи (-270 м /т селитра учун) 6770 мз/с ни ташкил этади. Буғлатилган суюқланма (99,85% Р<Н4]20;) аралаштиргичли бак 8 га берилади, у ерга автоматик суратда (юкламага боғлиқ холда) бункер 4 дан 2% гача «Нукло» қўшимчаси берилади. Аммиакли селитра суюқланмаси аралаштиргич-бак 8 дан ботирма насос 9 билан донадорлаш минораси 10 нинг тўлдиргич ишдишига узатилади, ундан суюқланма 190°С хароратда донадорлаш тизимига тушади (расмда тасвирланмаган). Донадорлаш тизими ўнта қоллектордан иборат бўлади. Уларнинг хар бирига 9 та дан сепиб берадиган қурилма жойлаштирилган.
Атмосферага «Нукло» қўшимачаси -З22инс

3.9-расм. «Нукло» қўшимчали донадорланган аммиакли селитра ишлаб чиқариш учун принципиал схемаси:


1-қиздиргич; 2-вентиляторлар; 3-буғлатувчи жихоз; 4-бункер;
5-нейтраллагич; 6- бак; 7-насос; 8 -бак-аралаштиргич; 9-ботирма насос; донадорлаш минораси; 11,19-цинклонлар; 12-совитувчи барабан; 13-сувли бак; 14-элак; 15-дистиляторлар; 10 - йиртгич; 17 — транспортёр; 18 — бункер; 20 — кукунлаш учун барабан; 21 - аспиратор.
Донадорлаш минорасида суюқланма томчилари (доначаларр 26 м баландликдан тушади. Минора алюминийдан ясалган ва металл каскадга махкамлангам бўлади. Минора орқали 470 м2/с хаво унинг юқори қисмидаги тўртта вентилятор орқали сурилиб, атмосферага чиқиб кетади. 1 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш хисобида -2,3 кг маҳсулот ҳаво билан йўкотилади.
Қайноқ (120°С) доначалар миноранинг остки қисмидан тебранувчи транспортёрлар ёрдамида совутиш барабани 12 га узатилади, у орқали совитувчи хаво ўтказилади. Совутгичдан чиқадиган доначаларнинг харорати ~45°С бўлади. Совутгичдан чиқадиган хаво эса циклон 11 да чангдан тозалангач, атмосферага чиқариб юборилади. Циклонда йиғилган чанг бак 13 да сув билан эритилади ва эритма циклга қайтарилади.
Таянч сўзлар ва иборалар.
Азот, аммиак, аммиакли селитра, буғлатиш, донадор, ўрта босим.
Синов саволлари.

  1. Азотли ўғитларнинг қандай турлари бор?

  2. Аммиак синтез қилишни, босимга боғлиқ қандай жараёнлари бор?

  3. Суюлтирилган нитрат кислота олиш қандай жараёнлардан иборат?

  4. Аммиакли селитрани асосий хоссалари қайсилар?

  5. Аммиакли селитрани ёпишқоқлигини камайтиришни қандай усуллари бор?

  6. Амиакли селитра ишлаб чиқариш жараёнларига нитрат кислота концентрацияси қандай таъсир этади?

  7. Аммиакли селитра ишлаб чиқаришни асосий технологик схемаси.

  8. Аммоний селитраси ишлаб чиқаришда ишлатиладиган асосий жихозлар.






Download 295.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling