Атмосфера хавосини чангдан тозалаш усуллари р е ж а


Download 93.44 Kb.
bet1/3
Sana06.05.2023
Hajmi93.44 Kb.
#1435278
  1   2   3
Bog'liq
Атмосфера хавосини чангдан тозалаш усуллари


Aim.Uz

Атмосфера хавосини чангдан тозалаш усуллари


Р е ж а :
14.1. Атмосфера хавосини чангдан тозалаш усуллари.
14.2. Атмосфера хавосини тозалаш учун ишлатиладиган жихозлар.


14.1 Атмосфера хавосини чангдан тозалаш усулари

Атмосфера хавосига чанг асосан икки йул билан ташланади- табий жараёнлар натижасида ва инсонларни ишлаб чикариш фаолиятлари натижасида табий жараёнлари- вулконларнинг отилиши, урмон ёнғинлари, космик чангнинг ёғилиши ва х.к.


Чангни хавога чикарувчи ишлаб чикариш корхоналарига куйидагилар киради:
- курилиш ашёлари ишлаб чикарувчи корхоналар-34,7%.
-ИЭС --------------------------------- 29,5%
-Автотранспорт ----------------- 15,8%
- Кора металлургия ----------- 12,4%
-Кимёвий саноат --------------- 4,6%
- Рангли металлургия ------- 2,2%
- Нефтни кайта ишлаш корхоналари ------------------ 0,5%
Саноат корхоналарида атмосферага ташланаётган чанглар турли шаклга, улчанган зичликка эга булганлиги сабабли, уларни турли усуллар ёрдамида тозалаб олишиши тавсия этилади:
Хавони чангдан тозалашнинг куйидаги усуллари мавжудир.
1). Гравитацион усул. Бу усул билан чангни тозалаш учун чуктириш (гравитацион) камераларидан фойдалинади. Махсус мосламалар ёрдамида улчами 50 дан 500 мкм гача булган чанг заррачаларини тозалаб олинади. Мослама тузилиши жуда оддий булиб, лекин майда чанг зарачаларни тозалай олмайди.
2). Инерцион чанг тургич мосламалар майда заррали хавони тусикларга келиб урилиши ёки йуналишини кескин узгариши хисобига тозаланишига асосланиб ишлайди. Бундай чанг тутгичлар тусикли бурилишли, кенгайган конусли, ёки йуналишли булади. Буларни самарадорлиги 65-80% гача улчамлари 45 мкм булган чанг заррачаларини тозалашга мулжалланган. Марказдан кочма куч асосида чангни тозалаш циклонларда олиб борилади: Циклонлар ёрдамида чангнинг улчамлари 4-5 мкм булган заррачалар хам тутиб олинади ва уларнинг самарадорлиги 98% гача булади.
3). Хуллаш усули билан чангни тозалаш мосламалари бир вактнинг узида хавони хам чангдан, хам захарли газлардан тозалаш имконини беради. Хуллаш усули билан хавони тозалаш мосламалари “ювувчи минора “ деб аталади. Хавони газдан ва чангдан хуллаш усули билан тозаловчи жихозларга газ-ювувчилар (текис,насадкали, тарелкали), марказдан кочма куч ва урилиш инерция кучи таoсирида ишловчи (ратациклонлар) тезликли газ ювгичли (вентури найчаси) мисол була олади. Хуллаш усули билан чанг ютувчи жихозлар куйидаги камчиликларга эгадир; ювиб олинган чангни сувдан олишнинг кийинлиги; чанг билан бирга газларни хам ютилиши натижасида кислота ёки ишкорлар хосил булиб, жихоз деворларини коррозияланиши (емирилиши).
4). Филтрлаш усули. Ушбу усул чангли хавони ғовакли тусиклар оркали утказилганда чангни ушлаб колишига асослангандир.
Филpтрловчи тусиклар 2- турга булинади:
а). Донали катламли филpтрлар (кокс, кум,шағал,кепак ва х.к. лар). Йирик дисперс зарачаларни тутиб коладилар.
б).Металли филpтрлар (коғоз,намат,толали шиша,ип ва сунвий толали металлар ва х.к.) майда чанг заррачаларини тутиб коладилар.
Филpтрловчи жихозлар жуда оддий тузилишга эгадир. Лекин филpтрловчи матоларни вакти- вакти билан силкитиш йули билан тозалаб туриш тавсия этилади. Шунинг учун улар тез ишдан чикадилар.
5. Хавони чангдан электрофилpтрларда тозалаш. Ушбу масалаларда чанг заррачалари электр кучи таoсирида тозаланади ва улар куйидаги тузилишга эгадирлар.



1–


2-

1 – ёй хосил килувчи электрод
2 – чуктирувчи электрод



1

2

































3

1 - Жихоз кобиғи


2 - Акустик сирена
3 - Сувли идиш

Электродларга электр токи берилганда, газ молекулалари ионланади. Ионлар уз навбатида чанг заррачаси юзасида адеорбцияланади ва электр майдони таoсирида чуктирувчи электродга караб йуналиб, электродда чукади.Вакти-вакти билан электрод усти чанг каватидан тозалаб турилиши керак. Ушбу мослама ёрдамида асосан метал чанглари тутиб олинади.


6) Товуш ва ултратовуш ёрдамида чангнитозалаш.
Ушбу мосламалар циклон ва филтрларни самарадорлигини ошириш максадида кулланилади ва улар куйидаги тузилишга эгадир.
Сирена ёрдамида жихозга товуш ёки ултратовуш берилади.Натижада чанг заррачалари тебранма харакатга келтирилади.Сув ёрдамида маoлум намлик хосил килинганлиги туфайли хулланган чанг заррачалари узаро йириклашиб коогуляцияланиб чука бошлайди.Ушбу жихозлар асосан курим, туман ва хакозаларни тутиб колади.



Download 93.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling