Конусли майдалагичлар
Download 0.56 Mb.
|
КОНУСЛИ МАЙДАЛАГИЧЛАР
КОНУСЛИ МАЙДАЛАГИЧЛАР Конусли майдалагич юқори иш унумдорлигига эга бўлиб, турли тоғ жисларини майдалашда ишлатилади. Конусли майдалагичлар вазифасига кўра қуйдаги турларга бўлинади: Конусли йирик майдалагич; Конусли ўрта майдалагич; Конусли майин майдалагич. Конусли йирик майдалагичлар қабул қилиш тешигининг эни билан харакатерланади. Майдалаш мумкин бўлган тошларнинг ўлчами 4001200 мм, майдаланган тош ўлчами эса 75300 мм ни ташкил қилади. Иш унумдорлиги эса 1502600 м3/соат. Саноатда қуйидаги ўлчамдаги конусли йирик майдалагичлар ишлаб чиқарилади. КЙМ: 500,900,1200,1500 мм (бу ўлчам қабул қилиш тешиги ўлчами). Конусли ўрта ва майин майдаловчи майдалагичлар қўзғалувчи конуснинг асоси диаметри билан характерланади ва саноатда қуйидаги ўлчамдаги майдалагичлар ишлаб чиқарилади: D = 600, 900 мм (КЎМ); D=1200, 1750, 2200 мм (КЎМ ва КММ). Конусли йирик майдалагичларда майдаланган материалнинг тушиш тирқиши ўлчами 1090 мм бўлиб, 75300 мм гача ўлчамдаги тошларни майдалаш мумкин. Иш унумдорлиги эса 19580 м3/соат. Конусли майин майдаловчи майдалагичларда майдаланган материалнинг тушириш тирқиши ўлчами 320 мм, бўлиб иш унумдорлиги 24180 м3/соат гача. Майдаланиши мумкин бўлган тош ўлчами 40110 мм. Конусли майдалагичларда материал ички ва ташқи конуслар орасида ички конуснинг эксцентрикли валда айланиши натижасида майдаланади. Конусли майдалагичлар конструктив тузилиши бўйича қуйдагича таснифланади: Осилган валли майдалагич. Инерцион майдалагич. Консол валли майдалагич. 5.1-расм. Конусли майдалагичларнинг кинематик схемалари а - конусли йирик майдалагич; б - конусли ўрта ва майин майдалагич; 1-траверс; 2 - қўзғалувчи конус; 3-вал; 4-втулка; 5 - таглик. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling