Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши ҳисоби - 5-сон БҲМСнинг 50-бандига мувофиқ, чиқиб кетаётган асосий воситалар обьектининг қиймати балансдан ҳисобдан чиқарилади:
тугатишда;
таьсис улуши сифатида устав капиталига берилганда
сотганда;
текинга берилганда
узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича берилганда
камомад ёки йўқотишлар аниқланганда;
қатнашчилар таркибидан қатнашчининг чиқиши натижасида берилиши ҳолларида
Асосий воситалар инвентаризацияси ва уларнинг натижасини хисобга олиш - Инвентаризациянинг асосий мақсади - корхона асосий фондларининг ҳақиқий борлигини ва сифат ҳолатини аниқлаш, техник ҳужжатларини текшириш, бухгалтерия маълумотларини аниқлашдан иборат.
- Асосий воситалар инвентаризацияси 5 ва 19-БҲМА бўйича амалга оширилади ва камида икки йилда бир марта инвентаризация қилинади.
- Инвентаризвция натижасида ортиқча чиққан, фойдаланишда бўлган бироқ ҳисобга олинмаган асосий воситалар, бепул қабул қилинган асосий воситалар каби киримга олинади.
- Номоддий активлар — маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида корхонанинг мулк объектларидан фойдаланиш мақсадида, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш ёхуд узоқ муддат давомида маьмурий ва бошқа вазифаларни амалга ошириш учун моддий-мулкий сақлаб турилмайдиган мулкларнинг идентификация қилинган объектларидир.
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 7-сон "Номоддий активлар" Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти. 2005 йил 27 июнда
Номоддий активларни тан олиш:
актив билан боғлиқ келгусида иқтисодий манфаатдорлик корхонага келишига ишонч мавжуд бўлса;
актив қиймати аниқ ҳисобланган бўлса номодлий активлар актив сифатила тан олинади.
патент;
гудвилл;
саноат намунаси
ер ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи
ноу-хау.
муаллифлик ҳуқуқлари;
дастурий таъминот;
франшизалар
лицензиялар;
товар белгилари, савдо маркалари ва атамалар;
Do'stlaringiz bilan baham: |