3-Мавзу. Бухгалтерия ҳисоби счётлари ва иккиёқлама ёзув
Download 112.7 Kb.
|
3-мавзу ,Бух. счётлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Бухгалтерия ҳисоби счётларитўғрисида тушунча.
- Доимий ва вақтинчалик счётлар.
- Актив счётлар тўғрисида тушунча.
- 8. Пассив счётлар тўғрисида тушунча.
- Тартибга солувчи счётлар.
- Балансдан ташқари счётлар.
- Синтетик ва аналитик счётлар тўғрисида тушунча.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ3-Мавзу. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СЧЁТЛАРИ ВА ИККИЁҚЛАМА ЁЗУВ 3-маъруза машғулоти Режа 1. Бухгалтерия хисоби счётлари тўғрисида тушунча.. 3. Бухгалтерия ҳисоби счётларининг таркибий тузилиши. 3. Иккиёқлама ёзув. . 1. Бухгалтерия ҳисоби счётларитўғрисида тушунча.Бухгалтерия счётлари Корхонанинг иқтисодий ресурслари ва уларга бўлган талабнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги бухгалтерия маълумотларини қайд қилиш ва сақлаш усулидир. Бухгалтерия ҳисоби счётлари Хўжалик маблағлари манбаларини ҳисобга олувчи счётлар Хўжалик жараёнлари ва маблағлар- нинг турларини ҳисобга олувчи счётлар Четдан жалб этилган маблағларнинг манбалари Ўз маблағлари манбалри Тақсимот Муомала Ноишлаб чиқаришдаги исиеъмол Ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришдаги истеъмол Счётлар боғланишининг бухгалтерия ҳисоби ёзувларида акс эттирилишига «Иккиёқлама ёзув» (бухгалтерия проводкаси) деб айтилади. Хўжалик юритувчи субъектларда содир бўлаётган жараёнларга тегишли суммалар бухгалтерия ҳисоби ёзувларида энг камида иккита счётга ёзилади, албатта бир счётнинг дебетига, иккинчи счётнинг кредитига. Масалан: ҳисоб-китоб счётидан кассага нақд пул олиниши (20 000 сўм) Д-т 5110 К-т Д-т 5010 К-т Бош қолдиқ Бош қолдиқ 20 000 Счётларнинг иқтисодий мазмунига кўра туркумланиши Хўжалик маблағлари (активлар)ни ҳисобга олувчи счётлар Хўжалик маблағларининг манбаларини (пассивлар) ҳисобга олувчи счётлар Хўжалик жараёнларини ҳисобга олувчи счётлар Узоқ муддатли активларни ҳисобга олувчи счётлар Товар-моддий захира-ларни ҳисобга олувчи счётлар Келгуси давр харажат-лари ва кечикти-рилган харажат-ларни ҳисобга олувчи счётлар Олинади-ган счётларни (дебитор-лик қарзлар) ҳисобга олувчи счётлар Пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар Хўжалик маблағлари (активлар)ни ҳисобга олувчи счётлар Хўжалик маблағларининг манбаларини (пассивлар) ҳисобга олувчи счётлар Қисқа муддатли мажбуриятлар Узоқ муддатли мажбуриятлар Хусусий капитал Счётларнинг таркиби ва тайинланишига кўра туркумлаш Асосий счётлар Тартибга солувчи счётлар Операцион счётлар Балансдан ташқари счётлар Счётлар режаси 6 қисм ва 9 бўлимдан иборат. Счётлар режасининг қисмлари қуйидагилардир: 1-қисм. Узоқ муддатли активлар. 2-қисм. Жорий активлар. 3-қисм. Мажбуриятлар. 4-қисм. Хусусий капитал (мулк). 5-қисм. Молиявий натижаларни шаклланиши ва ишлатилиши. 6-қисм. Балансдан ташқари счётлар. Счётлар режасидаги бўлимлар қуйидагича номланади: 1-бўлим. Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активлар. 2-бўлим. Товар-моддий захиралари. 3-бўлим. Келгуси давр сарфлари ва муддати узайтирилган сарфларнинг жорий қисми. 4-бўлим. Олинадиган счётлар. 5-бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар. 6-бўлим. Жорий мажбуриятлар. 7-бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар. 8-бўлим. Капитал (мулк), фойда ва захиралар. 9-бўлим. Даромад ва харажатлар. Доимий ва вақтинчалик счётлар.Доимий счётлар Бухгалтерия балансида акс эттириладиган ва ҳисобот даврининг охирида қолдиққа эга бўлган активлар, мажбуриятлар ва капитал счётларидир. Вақтинчалик счётлар Вақтинчалик (транзит) счётлар – бу даромадлар ва харажатларнинг вақтинча счёти бўлиб, ҳисобот даври давомида фойдаланиладиган, бироқ ёпилиб,ҳисобот даври охирида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади, қолдиққа эга бўлмайди. Актив счётлар тўғрисида тушунча.Актив счётлар Бу счёт активларни акс эттириш учун мўлжалланган бўлиб, унда қолдиқ ва иқтисодий ресурсларнинг кўпайиши дебет бўйича, камайиши эса кредити бўйича акс эттирилади. Д-т Актив К-т счётлар 8. Пассив счётлар тўғрисида тушунча.Пассив счётлар Бу счётлар мажбурият ва капитални акс эттириш учун мўлжалланган бўлиб, унда қолдиқ, мажбурият ва капиталнинг кўпайиши кредити бўйича, камайиши эса дебети бўйича акс эттирилади. Д-т Пассив К-т счётлар Тартибга солувчи счётлар.Корхона баъзи хўжалик маблағлари ҳисобини юритишда бир неча баҳодан фойдаланиш зарурияти туғилади. Шундай маблағлар ва уларнинг ташкил топиш манбалари ҳисобини юритувчи счётлар тартибга солувчи счётлар деб аталади. Бундай счётлар қуйидаги туркумларга ажратилади: - контрактив; - контрпассив. - тўлдирувчи счётлар. Балансдан ташқари счётлар.Корхонада вақтинча ишлатишда ёки сақланишда бўлган маблағлар учун мўлжалланган счётлар балансдан ташқари счётлар дейилади. Синтетик ва аналитик счётлар тўғрисида тушунча.Синтетик счётлар хўжалик маблағлари ва уларнинг манбалари ҳақида умумий ҳамда қиймат кўринишида маълумотларни олиш мақсадида ҳисоб юритишга мўлжалланган. Аналитик счётлар маълу- мотлари хўжалик маблағ- лари ва уларнинг манбаларини нафақат пул (қиймат), балки натура ҳамда вақт (меҳнат) ўлчов бирликларида ҳам ҳисоб юритишга мўлжаллангандир. Download 112.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling