25. “Академик ҳаракатчанлик” дастури (1) Ҳудудларда илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга кенг жалб қилиш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб “Академик ҳаракатчанлик” дастури жорий қилинсин. 26. “Академик ҳаракатчанлик” дастури (2) “Академик ҳаракатчанлик” дастури доирасида: - илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларнинг илмий ғояларини рағбатлантириш, уларнинг хорижий университетлар ва илмий марказларга қисқа муддатли стажировкаларини ташкил этиш учун Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилади;
- мазкур ёшларга илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари, шунингдек вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳузуридаги илмий тузилмалардаги замонавий илмий асбоб-ускуналардан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |