Режа: 3.1. Илм – мамлакат иқтисодиётнинг ривожланишида энг муҳим омил 3.2. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси 3.3. Ўзбекистон Республикасида илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси 2.Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбалари Асосий адабиётлар 1.Ишмуҳаммедов А.Э. Инновацион стратегия. Ўқув қўлланма. –Т.: ТДИУ, 2007. 2. Мирзаев Қ.Ж., Шавқиев Э.Ш., Жанзаков Б.К.. Инновацион иқтисодиёт: ўқув қўлланма. – Т.: “Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи”, 2020. Қўшимча адабиётлар: 3. Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонуни, 24июль 2020 йил, ЎРҚ-630-сон 4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича” ПФ-5544 сон Фармони 5.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097-сон Фармони 3.Корхоналар ҳаётининг давомийлиги нималарга боғлиқ? Бугунги кунда жамият шу даражада тараккий этиб кетдики, унда ўз ўрннга эга бўлишни истаган ҳар кандай мамлакат ёки корхона рақобатга киришмоғи шарт бўлиб қолди. Ривожланган мамлакатларда ёхуд дунё саҳнида айнан мана шундай рақобатбардош корхоналаргина ўз ҳаётлари давомийлигини саклаб қолиши мумкин. Шундай компаниялар ҳам борки, улар инсоният тамаддунидан 20-30 йил илгари юришади. Албатта бундай илдамлиликка эришишда инновацион технологияларнинг ўрни ниҳоятда муҳимдир. Чунки рақамли иқтисодиёт шароитида корхоналар ўз ўрниларини янги инновацияларни киритиш билан топишлари мумкин. 4. Интелектуал капитал – корхоналар қийматини оширувчи муҳим омил XX асрнинг иккинчи ярми инновацион ривожланиш бўйича ҳайратланарли мисолларни тақдим этди. Жаҳон инновацион майдонида ўзларининг афзалликларини ишга солишга барча диққатини каратган, ўз миллий, илмий- техникавий ва технологик сиёсатини шаклантирган мамлакатлар рақобатбардош бўлиб чикдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |