Мавзу: асеан иқтисодий интеграцияси


Download 90.23 Kb.
bet1/3
Sana10.11.2023
Hajmi90.23 Kb.
#1761195
  1   2   3
Bog'liq
АСЕАН

Мавзу: АСЕАН иқтисодий интеграцияси

АСЕАН

  • Халқароинтеграциянинг ривожланиши –бу турли мамлакатлар ўртасидагимуносабатлар байналминаллашувининг қонуний натижаси бўлиб, ҳозиргибосқичнинг ўзига хос хусусияти интеграцияланган гуруҳларнинг кенгайишива ҳамкорликнинг янги шаклларига ўтилиши билан характерланади. Халқароинтеграция табиатини ўрганиш ривожланиб бораётган дунёдаги энгмуваффақиятли гуруҳлардан бири сифатида эътироф этилган ўнта, яъни –Сингапур, Малайзия, Индонезия, Филиппин, Таиланд, Бруней, Вьетнам,Мьянма, Лаос ва Камбоджа каби мамлакатларни ўзида бирлаштирган Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари уюшмаси (АСЕАН)1фаолиятини таҳлилқилишучун хизмат қилади.
  • Бугунги кунда АСЕАН нафақат ривожланаётган мамлакатлар, балки бутун дунёда энг обрўли ва жадалривожланаётган кўп йўналишли ҳамкорлик ташкилотига айланган. Бу борадаушбу мамлакатлар билан иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳамкорлик қилишмуҳим аҳамият касб этаётганлиги билан белгиланади.Жаҳон миқёсида кучларнинг қайта тақсимланиши ва глобаллашувтаъсири остида ўсиб бораётган рақобат туфайли, халқаро интеграцияжараёнинг анъанавий илмий тушунчаларини кенгайтириш вачуқурлаштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Халқаро тажрибашуни кўрсатадики, интеграция жараёнларнинг шаклланиши ва ривожланишинисбатан узоқ даврни қамраб олади. Бугунги кунда давлатлар ўз салоҳияти варивожланиш даражасидан қатъий назар, интеграциялашув жараёнинихалқаро майдонда ўз нуфузини ошириш, миллий манфаатларини янадакучлирок ҳимоя қилиш имконияти сифатида кўришмоқда, шу сабабинтеграция жараёнларини ҳар томонлама комплекс таҳлил қилиш заруриятисезилмоқда

АСЕАН ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯСИ

  • Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН) Куала-Лумпурда 2015 йил 31 декабридан ягона ҳамжамият яратиш ҳақидаги декларацияни имзолади. 10 давлат етакчилари минтақа давлатларининг яқин 10 йиллик ривожи учун режа бўлмиш “АСЕАН: Нигоҳ-2025” декларациясини ҳамда “АСЕАН ягона ҳамжамиятини яратиш бўйича декларация”ни маъқуллади. АСЕАН йўриқномасига кўра, ягона минтақавий ҳамжамиятнинг яратилиши 2015 йилнинг 31 декабридан кечикмаслиги лозим. Бу бирлашманинг асосини ташкил қилувчи ҳолатлар уч йўналишда дахлдордир: сиёсий барқарорлик ва хавфсизликнинг таъминланиши, кучли иқтисодиёт қуриш ва ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш.

Download 90.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling