3-мавзу: ишлаб чиқаришда фаолият жараѐнида юзага келадиган жароҳатланишлар ва касб касалликлари ҳамда уларни олдини олиш тадбирлари
Download 103.24 Kb.
|
3-Маъруза (1)
Бахтсиз ҳодисаларни таҳлил этиш.
Корхона маъмурияти ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисларни текшириш ва хисобга олиш ҳақида Низомга биноан меҳнат фаолиятини йўқотишга сабаб бўлган ҳар бир шикастланиш ҳолларини текшириб чиқиб, шу ҳақида Н-1 намуна бўйча 4 нусхада далолатнома тузилади. Бош муҳандис далолатнома ва кўриладиган чора-тадбирлар режасини тайѐрлайди. Бахтсиз ҳодиса сабабини бартараф қилиш ҳақида буйрўқ биринчи раҳбар томонидан тасдиқланади ва уни бажариш учун маъсул киши тайинланади, амалга ошириш муддати белгиланади. Гуруҳий, оғир жароҳат ва ўлим билан тугаган шикастланишларда Н-1 намунали далолатномани тузиш билан бир вақтда бахтсиз ҳодисалар махсус журналга қайд қилиб қўйилади. Н-1 намунаси бўйча тузилган далолатномаларга асосланиб корхона маъмурияти ҳисобот тайѐрлайди ва юқори ташкилотларга юборади, бунда меҳнат фаолияти фақат уч кундан ортиқ йўқотилган ҳодисаларнигина инобатга олинади. Н-1 намунали далолатномалар идора архивида 45 йил сақланиши керак. Бахтсиз ҳодисани ўз вақтида, тўғри ўрганиш ва ҳисобга олиш, унинг сабабларини пухта таҳлил қилиш ҳамда бундай ходисалар такрормаслиги учун бутун жавобгарлик ҳодиса содир бўлган идоранинг биринчи раҳбари зиммасига юкланади. Ҳисоботлар иши саноат тармоқларида, халқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш ва транспортда рўй берган шикастланишлар динамикасини баҳолаш ва унга қарши кураш йўлларини белгилашга имкон беради. Шикастланиш ишлаш қобилияти йўқотилган ѐки йўқотилмаганлигидан қатъий назар ҳар бир ҳодисани тўла ҳисобга олиш учун тиббиѐт шахобчалари ва санитария қисмларида рўйхатга олиб борилади. Бу маълумотларни таҳлил этиш Н-1 намуна ҳисоботлари асосида аниқланади. Шикастланишларнинг таҳлилини меҳнат гигиэнаси бўйча шифокор ва унинг ѐрдамчиси меҳнат хавфсизлиги бўлими ҳамда соғломлаштириш шахобчаси тиббиѐт-санитария қисми шифокорлари билан биргаликда олиб боради. Шикастланишларга қарши тадбирлар кўриш режаси таҳлил асосида тузилади. Шикастланишни ҳар томонлама тўлдурувчи белгиларини назарга олган ҳолда таҳлил қилиш, унга қарши курашнинг самарадор режасини тузишга имкон беради. Бундай режани меҳнат гигиэнаси бўйча шифокор, меҳнат муҳофазаси муҳандиси ва тиббиѐт-санитария қисмининг шифокори биргаликда тузиб, унинг муддатида бажарилишини назоратга олади. Шикастланишнинг олдини олиш ишини ташкил этишда сигнализация йўли билан ҳисоблаш ва таҳлил қилишнинг тезкор шакли мавжуд бўлиб, бу жуда қисқа муддат ичида (ҳафта, ой) ўтказилади. Унга қўйдаги маълумотлар киритилади: цех; асбоб-ускуналар туркуми; вақти. Шулар асосида шикастланиш хавфи бўлган жойлар аниқланади ва унинг сабаблари бартараф этилади. Download 103.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling