ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ 3-Мавзу. “Иқтисодий ислоҳотлар тамоиллари, стратегияси, босқичлари ва йўналишлари” мавзусидаги маъруза бўйича
ТАҚДИМОТ
Тошкент – 2016
“Биз танлаган йўл – ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилгандир. Бу йўл жаҳон тажрибасини, халқимизнинг бой маданияти, турмуш тарзи, урф-одатлари ва анъаналарини ҳар томонлама ҳисобга олишга асослангандир. Биз танлаб олган тараққиёт йўли конституцион асосга эга. Бу йўл Ўзбекистондаги барча аҳоли манфаатларига ҳар жиҳатдан мос тушади. “Биз танлаган йўл – ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилгандир. Бу йўл жаҳон тажрибасини, халқимизнинг бой маданияти, турмуш тарзи, урф-одатлари ва анъаналарини ҳар томонлама ҳисобга олишга асослангандир. Биз танлаб олган тараққиёт йўли конституцион асосга эга. Бу йўл Ўзбекистондаги барча аҳоли манфаатларига ҳар жиҳатдан мос тушади. Бу йўлнинг пировард мақсади – ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир”.
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. – Т.: Ўзбекистон, 1995. – Б.9.
Иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишнинг бешта муҳим ва машҳур тамойиллар - Иқтисодиётни мафкурадан батамом ҳоли қилиш (Иқтисодиётни сиёсатдан устуворлиги).
- Мураккаб ўтиш даврида давлатнинг ўзи бош ислоҳотчи бўлиши зарур (Давлат бош ислоҳотчи).
- Бутун янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунлар билан асосланмоғи зарур (Қонун устуворлиги).
- Одамларни ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни олдиндан амалга ошириш керак (Кучли ижтимоий ҳимоя).
- Янги иқтисодий, бозор муносабатларини пухта ўйлаб, босқичма-босқич қарор топтириш лозим (Ислоҳотларни босқичма босқич амалга ошириш).
Ушбу тамойиллар иқтисодий ўзгаришларни, ислоҳотларни амалга оширишда бирдай муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга бозорга босқичма-босқич ўтиш тамойили алоҳида эътиборга лойиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |