Бошқарув соҳасидаги ўзгаришлар натижасида кўплаб бошқарув органлари бўғинларининг вазифаси ўзгарди, баъзи ўзини оқламаган бошқарув органлари тугатилди ва янги органлар тузилди.
Ўзини оқламаган Давлат режа қўмитаси ўрнига Давлат истиқболини белгилаш ва статистика қўмитаси тузилди. Мазкур Қўмита 1997 йилдан Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига айлантирилди. Ҳозирги даврда бу вазирлик Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги деб аталади.
Нархларни эркинлаштириш шароитида Давлат нарх қўмитаси батамом тугатилди.
Яккаҳоким бўлиб олган тақсимот идораси - Давлат таъминот қўмитаси ва унинг вориси –“Ўзшартномасавдо” ўрнига янги бозор структураси – Республика улгуржи ва биржа савдоси акциядорлик уюшмаси тузилди.
Назорат органлари фаолиятини тартибга солиш учун Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси тузилди.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ва бозор муносабатларини бошқаришда молия-кредит тизими муҳим ўринни эгаллайди. Ислоҳотларнинг биринчи босқичида, республика Молия вазирлиги ва Марказий банкнинг вазифалари қайта кўриб чиқилди. Уларнинг янги бўғинлари тузилди
Нархларни эркинлаштириш шароитида Давлат нарх қўмитаси батамом тугатилди.
Ўзбекистондаги маъмурий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари қуйидагиларда ўз ифодасини топади:
01
02
03
04
05
иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг ролини кескин чеклаш, давлатнинг бошқарув тузилмалари ва уларнинг вазифаларини қисқартириш, давлат бошқарув органларини сақлаб туришга сарфланаётган харажатларни камайтириш зарур
бошқарувни номарказлаштириш, айрим вазифаларни эса ҳудудий бошқарув бўғинларига кенг кўламда топшириш, ортиқча маъмурий вертикал тузилмаларни тугатиш зарур
бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда, айрим тармоқ ва ҳудудий бошқарув тузилмаларини қайта тузиш, бирлаштириш, қисқартириш ва тугатиш асосида иқтисодиётни бошқариш тузилмаларининг самарадорлигини таъминлаш
бошқарув тизимининг самарадорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш
замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этиш, кераксиз ҳисоботларни ва қоғозбозликни қисқартириш асосида давлат бошқаруви тизимини босқичма-босқич модернизация қилиш ҳисобидан унинг самарадорлигини ошириш
Do'stlaringiz bilan baham: |