3-Мавзу. Иқтисодий ислоҳотлар ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмининг шаклланиши
Давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишга қаратилган янги стратегияси ва сиёсатнинг мақсади, вазифалари ва асосий йўналишлари
Download 25.52 Kb.
|
3-Мавзу
Давлат сиёсатининг муваффақияти жамият эҳтиёжлари ва уларни қондириш воситаларини аниқлаш учун реал ҳолатни аниқ белгилаш ва иқтисодий билимлар даражасига боғлиқдир. Давлат иктисодий сиёсатининг принсиплари қуйидагиларда ифодаланади: Иқтисодиётниэг самарадорлик приасипи. Мавжуд ресурслар ҳисобига кўп миқдорда неъматлар ёки карн сарф-харажатлар эвазига кўп миқдорда маҳсулотлар ишлаб чиқариш. Неъматларнинг одилона тақсимлаш принсипи. Мамлакат фуқаролари даромадларидаги тенгсизликни камайтириш ва иқтисодиёт самарадорлигига қўшган ҳиссаларига мувофиқ ҳар бир фуқаро даромадларининг кўпайиб боришини таъминлаш. Барқарорлик приасипи: - иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги; - инфлация ўсиши суръатининг пастлиги; - ишсизлик даражасининг юқори эмаслиги. Давлат иқтисодий стратегияси сифати индикаторлари қуйидагилар билан белгиланади: Иқтисодий индикаторлар давлат иқтисодий хавфсизлиги шарти бузилишининг асосий белгиси — ЯлМ таркибида ишлаб чиқариш инвестициялари улушининг камайишидир. Ижтимоий индикаторлар хавф ва таҳдиднинг бош сигнали меҳнат унумдорлиги рағбатларининг сусайиши ва жарниятда аҳоли ижтимоий табақаланишининг кучайиши. Молиявий индикаторлар молиявий хавф сигнали — ишлаб чиқаришнинг қисқариши ва ишлаб чиқариш инвестициялари ҳажмининг пасайиши шароитида давлат қарзининг ўсиб бориши. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида давлат ва ҳу-куматнинг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлди: - хусусий мулкни эркинлаштириш ва ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш; - бозор иқтисодиёти учун маъмурий ва молиявий ин-фратузилмаларни яратиш; - нархларни эркинлаштириш; - саноат сиёсатини асослаш ва амалга ошириш, инвес-тициялар, иқтисодиётни янгилаш, модернизация қилиш ва таркибий ўзгартириш учун бозор шароитларини яратиш; - жаҳон бозори учун иқтисодиётнинг очиқлигини таъмин-лаш; - макроиқтисодий аҳволни бошқариш, оқилона буджет-солиқ ва пул-кредит сиёсатни амалга ошириш; - марказий, ҳудудий ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини инувофиқлаштириш; - ижтимоий, таълим инфратузилмалари ва меҳнат бозорини вужудга келтириш; - ҳукуматнинг бозор иқтисодиётини маъмурий тартибга солиш қобилиятини самарали давлат хизматини шакллантириш. Download 25.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling