3-мавзу: “жисмоний сифатларни тарбиялаш методикаси”
Download 28.38 Kb.
|
3 маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-асосий савол бўйича ўқитувчининг мақсади
- Идентив ўқув мақсадлари
- 3- асосий саволнинг баёни
- Назорат саволлари
Назорат саволлари:
«Жисмоний сифатлар» деганда нимани тушунасиз? Жисмоний сифатларни тавсифловчи таркибий сифатлар ҳақида гапириб беринг. «Ҳаракат сифатлари» ва «Психомотор сифатлар» деганда нимани тушунасиз? Жисмоний сифатларни тарбиялашнинг хар томонламалиги ва гармониклиги нима дегани? «Жисмоний қобилиятлар» атамасига тавсиф беринг. Жисмоний қобилиятларнинг ривожланишига тавсиф беринг. 3-асосий савол бўйича ўқитувчининг мақсади: Жисмоний қобилиятларнинг ривожланиш конуниятлари ҳақида талабаларда махсус билимларни шакллантириш. Идентив ўқув мақсадлари: Жисмоний қобилиятларнинг ривожланиш конуниятларига умумий тавсиф беради. Жисмоний қобилиятларнинг гетерохрон ривожланишини урганади. Қобилиятлар босқичма – босқич ривожланишини тушунтириб беради. Қобилиятларнинг фазовий ривожланишига тавсиф беради. 3- асосий саволнинг баёни: Жисмоний сифатларни тарбиялаш инсоннинг маълум конуниятлар асосида ривожланадиган асосий қобилиятларини мақсадли ривожлантириш оркали амалга оширилади. Жисмоний қобилиятларнинг ривожланишидаги асосий конуниятлар қуйидагилардир: А) Жисмоний қобилиятларнинг гетерохрон (нотекс, бир – бирига мос булмаган) ривожланиши. Б) Жисмоний қобилиятларнинг босқичли ривожланиши В) жисмонии қобилиятларнинг фазали ривожланиши Г) ривожланишнинг кучиши. 1. Қобилиятларнинг турли вактларда гетерохрон ривожланиши организмнинг биологик етилиши жараёнида унинг алохида орган ва тукималарнинг сон ва сифат жихатдан жадал ривожланиши кўзатилишини тасдиклайди. Агар бу даврда ривожланишда илгарилаб кетган орган ва тўзилмаларга педагогик таъсир кўрсатилса, шунга боғлиқ жисмоний қобилиятларнинг ривожланишидаги самарадорлик уларнинг нисбатан стабиллашуви давридаги натижаларидан баланд булади. У ёки бу жисмоний кобилятларнинг жадал (интенсив) ривожланиши угил ва киз болаларда турлича булади. Шу нарса аниқланганки (Б.А.Ашмарин), кўпгина жисмоний қобилиятларнинг интенсив ривожланиш даврида киз болалар угил болалардан 1,5 – 2 йилга ўзиб кетишади. Хар бир жисмоний қобилият ўзининг сенситив даврига эга булиши, хар бир жисмоний сифат эса шунга мос жисмоний қобилиятлар бирлигидан объект булганлиги туфайли, хар бир жисмоний сифатлар учун сенситив давр унинг етаки қобилиятига кўра аниқланади. Жисмоний қобилиятларнинг босқичли ривожланиши бир хил юкламани бажаравериш мобайнида қобилиятларнинг ривожланиш самарадорлигининг пасайишини асослайди. Қобилиятларнинг ривожланишини доимо юкори даражада саклаш учун юкламаларнинг мазмуни, уларни бажариш шароитларини доимо ўзгартириб бориш лозим. Жисмоний қобилиятларнинг доимий юкламадан нисбатан ўзок вакт фойдаланиш мобайнида ривожланиш учта босқич билан тавсифланади: А) юкламанинг дастлабки таъсир этиши босқичи бир жисмоний қобилиятнинг ривожланиши бошқа бир қобилиятнинг ривожланиши билан бирга булинишни кўзда тутади. Бу босқич учун организмнинг бажарилаётган жисмоний юкламага кутилмаган реакциялари ва механиқ ишнинг паст тежамкорлиги характерлидир. Б) чуқурлаштирилган таъсир босқичи машкни бир хил юклама билан бир неча маротаба такрорлайвериш натижасида юзага келади.гуё ривожлантирилаётган таъсирлар жамлашгандай булади. Тегишли органлар ва тўзилмаларининг имкониятлари кенгаяди, уларнинг ўзаро келишувлари такомиллашади. Ишнинг тежамкорлиги ортади. В) Организмнинг ривожланган функционал имкониятларига юкламаларнинг мос келмаслиги босқичи ривожлантирувчи самарасининг пасайиши ёки бутунлай тўхташи билан характерланади. Таъсирнинг самарадорлигини ошириш учун юкламанинг мазмунини ўзгартириш керак. (ишнинг муддати ёки давом этиш вактини ошириш керак). Ривожланишнинг фазалигини педагогик таъсир самарадорлиги организм жисмоний иш қобилиятининг холатига боғлиқ эканлиги тасдиклайди. Ҳаракатни бажариш вактида жисмоний иш қобилиятининг ута фазаси ажратилиб кўрсатилади: А) жисмоний иш қобилиятин6инг ортиб бориши фазаси хар кандай ҳаракатни бажаришнинг бошланишида кўрилади ва организмнинг бу ишда катнашуви барча орган ва системалари ўзининг зарур функционал даражасида бир хил вактда эришмаслиги билан характерланади. Бу педагогик тасвирини йўналишини ўзгартириб юборади, айнан ривожлантирилаётган қобилиятга таъхсир қилишга имкон бермайди. Б) жисмоний иш қобилиятининг нисбатан стабиллашуви фазаси организм орган ва тўзилмаларининг юкламани кабул қилишга тайёр эканлигини билдиради. Бажарилган ҳаракатнинг мазмуни айнан кераклиги қобилиятни ривожлантиришга йўналтирилган булади. В) жисмоний иш қобилиятининг вактинчалик пассайиш фазаси ошиб бораётган чарчок билан боғлиқдир ва иш вактида хам, ундан кейин хам юзага икиши мумкин. Г) жисмоний иш қобилиятининг ошиши фазаси жисмоний юкламадан сунг организм нафақат ўзининг сарфлаган энергиясини тиклаши, балким унинг сезиларли ошиши билан характерланади. Агар бу фазада яна организмга такрорий таъсир этилса, организм орган ва тукималарининг кетма – кет ривожланиши юзага келади. Ривожланганликнинг кўчиши – бир нечта жисмоний қобилиятларнинг ривожланган даражаси ўртасидаги боғлиқликни юзага келтиради. Агар бирор бир жисмоний қобилиятни ривожлантиришда унинг таркибий қисмлари бошқа қобилиятда хам учраса, уша қобилият хам гарчи жадал булмаса хам ривожланади. Назорат саволлари: 1. Жисмоний қобилиятларнинг гетерохрон ривожланиши деганда нимани тушунасиз? 2. Ривожланишнинг босқичлигига тавсиф беринг. 3. Жисмоний иш қобилиятининг ривожланиш фазалари қайсилар? 4. Ривожланганликнинг кучиши деганда нимани тушунасиз? Download 28.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling