3-мавзу. Керамзит ишлаб чиқариш р е ж а керамзит ишлаб чиқариш технологияси Керамзит учун техник талаблар


Download 0.74 Mb.
bet4/7
Sana24.12.2022
Hajmi0.74 Mb.
#1059771
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7-мавзу. Sun\'iy g\'ovak to\'ldiruvchilar. Keramzit ishlab chiqarish texnologiyasi 2

Хўл (шликер) усули
гиллар махсус катта сиғимлар-гил аралаштиргичларда сув билан қайта ишланади. Олинган лойсимон массанинг намлиги тахминан 50% ни ташкил этади. Бу масса насос ёрдамида шламбассейнга ва ундан айланма печга узатилади. Бу ҳолатда айланма печ қисмига осма занжирли парда ўрнатилади. Бу занжирлар иссиқлик алмашинувини таъминлайди: улар печдан чиқаётган иссиқ газлар тасирида қизийди ва лой массани қуритади, ундан сўнг қуриётган “бўтқани” гранулаларга айлантиради, шундан сўнг бу гранулалар қурийди, қизийди ва кўпчийди. Бу усулнинг асосий камчилиги бу кўп ёқилғи сарфи, яъни шликернинг дастлабки юқори намлиги ҳисобига. Афзаллиги хомашёни бир жинслиликка келтириш, қўшимчаларни осон ва бир текисда киритиш, хомашёдан охак доналарини ва тошсимон қўшимчаларни йўқотишнинг соддалиги ҳисобланади. Бу усул гилнинг кондаги намлиги юқори бўлганда тавсия этилади.
Хом гранулаларни қуритиш
пиширишда ишлатиладиган айланма печларда ёки алоҳида қуритиш агрегатларида амалга оширилади. Корхоналарда диаметри 2,2 ва 2,8м, узунлиги – 14м бўлган қуритиш барабанлари кенг қўлланилади.
Битта айланма печда хам иситиш ва қуйдириш ишларини бирга бажарилиши бевосита хом гранулалар ишлаб чиқарувчи қурилманинг ишлашига боғлиқ. Технологик нуқтаи назардан печларнинг тўхтовсиз ишлаши учун хом гранулалар захираси мавжуд бўлиши керак. Шу сабабли гранулалар қуритиш барабанида дастлаб қуритилади, натижада уларнинг мустаҳкамлиги ортади ва узаро елимланиб қолишини олдини олади. Барабанда гранулалар айланишида юмалоқ шаклни олади ва ундаги ёриқлар ёпилади.
Қатлам тайёрловчи самарали қуритиш агрегатлари
хом гранулалар нол намликкача ва пиширишдан олдин қуритилади.
баландлиги тахминан 10млик вертикал конструкцияли кўринишда бўлиб, қабул бункери, иккита қия панжара (хом гранулалар ўз оғирлиги таъсирида ҳаракатланади), юкни тушириш барабанидан иборат бўлади. Хом гранулаларни қуритиш печдан чиқаётган иссиқ газлар ҳисобига амалга оширилади ва расмда йўналтирувчи чизиқлар билан қўрсатилган. Газлар дастлаб пастки панжарадаги материал орасидан ўтади, сўнгра циркуляцион тутун сўрувчи ёрдамида юқори панжарага, қолган қисми эса пастга юборилади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling