3-мавзу. Керамзит ишлаб чиқариш р е ж а керамзит ишлаб чиқариш технологияси Керамзит учун техник талаблар


Расм-8.3. Айланма печга оловга бардошли кукунни киритиш қурилмаси: 1-айланма печ; 2-кукуннинг захира бункери; 3-кукунни киритиш қурилмаси; 4-горелка (форсунка); 5-иккиламчи ҳавони киритиш қурилмаси; 6


Download 0.74 Mb.
bet6/7
Sana24.12.2022
Hajmi0.74 Mb.
#1059771
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7-мавзу. Sun\'iy g\'ovak to\'ldiruvchilar. Keramzit ishlab chiqarish texnologiyasi 2

Расм-8.3. Айланма печга оловга бардошли кукунни киритиш қурилмаси: 1-айланма печ; 2-кукуннинг захира бункери; 3-кукунни киритиш қурилмаси; 4-горелка (форсунка); 5-иккиламчи ҳавони киритиш қурилмаси; 6-элеватор

Керамзит ишлаб чиқаришнинг самарали йўли бу гранулаларни оловга бардошли кукунлар билан қоплаш ҳисобланади. Бу кукун сепувчи махсус барабанда янги тайёрланган гранулалар қопланади ёки бевосита айланма печда кўпчиш зонасидан олдин махсус қурилма ёрдамида амалга оширилади. Гранулалар сиртини кукун билан қоплаш ишлаб чиқариш жараёнини ва пишириш ҳароратини барқарорлаштиради. Натижада керамзит уйма зичлиги пасаяди ва печнинг ишлаб чиқариш маҳсулдорлиги ортади.

Айланма печдан чиқадиган иссиқ газларни қайта қўллашда ёқилғи сарфини камайтиради. Шу мақсадда печдан ташқари ва печ ичидаги иссиқлик алмашинувини қўллаш ёқилғи сарфини 10% дан 30% гача тежашга эришилади. Печдан ташқари иссиқлик алмашуви учун куйдириш агрегати (расм-8.4.) таркибига кирувчи қатлам тайёрловчи СМС-197 ишлатилади

Расм-8.4. Куйдириш агрегати СМС-197:

1- қатлам тайёрловчи; 2-айланма печ 2,8 × 20 м; 3- қатлам совитгич; 4- хом гранулалар.

Керамзитни совитишнинг тезлиги унинг мустаҳкамлик хусусиятларини белгилайди. Керамзитни жуда тез совитиш, унинг доналарини дарз кетишига ёки уларда қўшимча зўриқишга олиб келади, бу эса бетонда ўз таъсирини ўтказади.

Шу сабабли керамзитни кўпчигандан сўнг 800-9000С ҳароратгача жуда тез совитиш керак, натижада гранулалар структураси мустаҳкамланади ва темир оксидларининг қайтарилиш реакцияси кузатилади. Сўнгра 600-7000С ҳароратгача 20 минут давомида секин совитиш тавсия этилади, бу ўз навбатида шиша фазаларнинг катта бўлмаган термик зўриқишларсиз қотишини таъминлайди, унда криссталсимон минераллар шаклланади ва керамзитнинг мустаҳкамлиги ортади. Кейинги босқичда керамзитни бир неча минут давомида нисбатан тезроқ совитиш зарурдир


Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling