3-мавзу. Коинот ва Ер ҳақида фандаги сўнгги маълумотлар


Download 24.32 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi24.32 Kb.
#1468589
Bog'liq
3 amaliyot Koinot va Yer haqida fandagi so`nggi ma’lumotlar


3-мавзу. Коинот ва Ер ҳақида фандаги сўнгги маълумотлар
Коинотдаги объектлар аксарият юлдузлар ҳолатида (97%) бўлиб, галактикамиздаги юлдузлар плазма шаклида фаолият кўрсатадилар. Плазманинг таркиби ионлашган газдан иборат. Юлдузларнинг қаърида ҳарорат юқори 10 м.\н градусни ташкил қилади. Атомлар ион ҳолатида бўлиб, электронлар атомдан ажралган бўладилар. Ядролар бир-бирлари билан тўқнашиб, айниқса водород гелийга айланиши ҳисобига кўп миқдорда
коинотда энергия ажралиб туради. Юлдузлар ҳам якка ҳолда бўлмасдан уларнинг мажмуаси муайян марказ атрофида ҳаракатда бўладилар. Юлдузлар
атрофида уларнинг қаъридан чиқган газлар диффузия ҳолатида, ўзига хос қобиғни ташкил қилади. Юлдузлар гурухи тўпланиб, шар ёки сочилган холатда бўлишлари мумкин. Сочилган ҳолатда юзлаб, шар кўринишда эса бир неча юз минглаб юлдузлар бўлади. Кўрсатилган юлдуз системалари яна умумий тизимга бирлашиб галактикани ташкил этади. Кўриниши бўйича галакгикалар уч хил бўлади: эллипс, спирал ва нотўғри шаклда. Улардаги газларнинг ҳаракати ва ҳозирги ҳолатда бўлиб спиралли шохларни ташкил қилади. Хозирги кунда 10 миллиард галактика бор, деб тахмин қилинади. Галактика 120 миллиард юлдузлардан иборат. Галактиканинг шакли қалин диск кўринишида бўлиб, диаметри 100 минг ёруғлик йилига тенг. Бизнинг Сомон йўли галактикамиз 20 минг сочилган, 100 минг шар шаклидаги юлдузлар тўпламиданва 4-та спирал шохларидан иборат. Бизга яқин галактикалардан Магеллан тўзони, ҳамда Андромеда туманлиги жойлашган. Коинотда энг катта объект бу мега галактика бўлиб, унинг масофаси 15-20 миллиард ёруғлик йилига тенг. Юлдузлардаги ядровий реакциялар ҳисобига улардан катта миқдорда энергия чиқиб, натижада ёруғлик ва иссиқлик миллион ва миллиард йиллар давомида ажралиб туради. Юлдузлар атрофида ўзидан энергия ажратмасдан қора шаклда кўринувчи осмоний жисмларни планеталар деймиз.
Олимларнинг фикрича, 15-20 миллиард йил илгари Коинотда ката портлаш юз берган. Натижада бутун олам оловли заррача, газлардан иборат бўлиб, уларнинг аста-секин совуши сабабли атом, молекула ва ҳар хил моддалар ҳосил бўлган. Ушбу унсурларнинг бирлашиши асосида заминимиз, Куёш, Ой, юлдузлар, сайёралар, хуллас Галактикамиз механик эволюция натижасида шаклланган деб фараз қилинади. Борлиқнинг ҳозирги ҳолатга ўтишида материя ва энергиянинг трансформацияси, яъниўзгаришисабабчи бўлиб, бу буюк ва улкан мўжизалардан ҳисобланади. Коинотдаги галактикалар тартибсиз, айқаш-уйқаш ҳолда бўлмай, балки маълум тартибда ғуж-ғуж, худди узум шаклидамавжуд. Ҳар бир тупда тахминан минг-минглаб галактикалар бор.Сўнгги йиллардаги маълумотларга қараганда осмонжисмлари натрий газлардан иборат бўлиб, бутун коинот бир хилмассадан ташкил топган, сўнг вақт ўтиши билан бир-бирлариданажралиб, самовий объектлар пайдо бўлган.Фараз қилайлик, миллиард йиллар орқага қайтсак, коинотнинг зичлиги ошиб бораверади, натижада бугун олам бирнуқтага тўпланиб чексиз кичик ҳолатга келади. Шундай мавҳум(сингуляр) модданинг бир сантиметр куби Ерга ташланса, ҳар қандай, тош, бетон, темирни, яъни ер шарини тешиб ўтиб кетарэкан. Ўта зичликка эга бўлган номаълум модда қандайдир мавхум нуқтада ≪Портлашга≫ сабабчи бўлади. Чексиз зичликка эга булганномаълум моддани маълум фазада (қаттиқ, суюқлик, газсимон,плазма) эканлигини ҳозирги замон фан нуқтаи назаридан инсон кўз олдига келтириши мумкин эмас. Демак, коинотнингэволюциясига сабабчи бўлган ≪Катта портлаш≫йуқ нарсаданматериянинг ҳосил бўлиши мумкин деган хулосага олиб келади.≪Катта портлаш≫ назарияси бужараённинг сабаби, унинг қуввати ва материянинг қаердан ҳосил бўлганлигини исботлаб беролмайди.Коинотнинг ҳосил бўлишида ≪Катта портлаш≫ модели инкор қилинса, унга муқобил яна икки хил назария мавжуд. Оламнинг ҳосил бўлишида биринчи тахминга асосан борлиқ доимий бирхил, яъни абадий турғун ҳолатда бўлиб, унинг ибтидоси ва интихоси йўқдир, дейилади. Мазкур гипотеза 1948 йилдакўтарилган бўлиб, илмийдалилларга асосланмасдан, кўпроқ динга қарши қаратилган. Ушбу тахминни рад этувчи илмий далилларетарлича бўлиб, дунёда бирорта олим кўрсатган назариянитажриба асосида тасдиқлаган эмас. Бу гипотезага қарши фикргалактикадан ерга етиб келаётган радио тўлқинларни ўрганишнатижасида ҳосил бўлган.Олимларнинг ҳисоб-китобига қараганда радиотўлқинларбугунги кунга нисбатан узоқ йиллар илгари жуда кўп бўлган.Демак, Коинот доимий ўзгармас (стационар) ҳолатда бўлган эмас.Мазкур назарияга астрономлар Пензиас, Уилсонлар охиргизарбани 1965 йилда бериб, улар Коинот микротўлқинли кичик миқдордаги нурланиш билан ≪ювилиб≫ туришини исботлайдилар.Ушбу ноёб нурланиш ҳодисаси борлиқнинг бир пайтлар ўта зичва ҳаддан ташқари иссиқҳолатда бўлганлигидан дарак беради. Букузатишлар ҳам Коинот ҳар доим бир хил бўлмаганлигини тасдиқлайди. Оламнинг ҳосил бўлишидаги иккинчи назария ≪Тепкили(Пулсланувчи) Коинот≫ деб, бу тахминга асосан, Олам даврийравишда кенгайиб-торайиб туради. Бу назария худди пружинаниэслатади, сиқсангиз зичлашиб тораяди, қўйиб юборсангиз кенгайиб дастлабки ҳолатига қайтади. Агар коинот ≪Очиқ≫бўлса чексиз бўшлиқда борган сари кенгайиб бораверади. Дунёнинг чексиз бўшлиқдан иборат эканини, Коинотнинг борган сари кенгайиб бораётганини 1929 йилда Э. Хаббл (АҚШ) таъкидлаган. У юлдузлардан келаётган нурларнинг куйироқ кизил рангли шуълага мойиллиги ошиббораётганлиги асосида мазкур натижага келган. Ушбу хулоса жаҳоншумул ихтиролар қаторида саналади. Шундай қилиб Коинот модели ≪очиқ≫, ≪ёпиқ≫ ёки ≪тепкили≫ бўлишидан қатъий назар, термодинамика қонунига асосан ибтидо нуқтасига эга. Коинотнинг шаклланиши даврида эса унга катта миқдорда энергия сарфэтилган. Демак оламнинг ибтидосини илмий асосда исботлаш мумкин. Оддий юлдузлар ўз фаолияти давомида тўқнашиб, емирилиб, ≪оқ карлик≫, ≪нейтронли юлдузлар≫ ва ≪қора туйнуклар≫ га айланишлари мумкин. Оқ карлик дейилганда юлдузлар сиқилиб ҳарорат миллиард градусга етади, зичлиги эса, Ерникидан минг марта кўп бўлади. ≪Оқ карлик≫ лар миллиард йилдавомида секин совиб, ≪қора карлик≫ ≪ўлик≫ юлдузга айланади. Нейтронли юлдузларда зичланиш давом этаверади, лекин юлдуз атрофида ядровий реакциялар бўлиб туради. Уларюлдуздан ажралган ядровий моддалар ҳисобига содир бўлади. Юлдузнинг ички қисми тезлик биланзичланиб, қисқараверади. Хар куб сантиметрда модда 100 млн тоннага етади. Худди миллион юк машинасини битта тангачага пресслангандек ходиса юз беради. Шу объект ≪нейтронли≫ юлдуз деб аталади хамда у асосан протон ва нейтронлардан иборат. 1967 йилда пулсарлар дейилган юлдузлар системаси аниқланиб, улар шу нейтронли самовий жисмларга киради. Хажм жихатдан юлдузлар зичлашиб, уларнинг массаси. Куёшникидан икки марта ошганда ≪қора туйнуклар≫га айланади. Буларни ≪сўнган юлдузлар≫, ≪гравитацияли мозор≫ ≪флукгуар≫ лар хам деб аташади. Уларнинг табиати аниқ эмас. Бундай туйнуклар кучли нурланиш ва катта миқдордаги энергия манбаи эканлиги аниқланган. Массаси гигант бўлиб 1015 граммгатенг ва ҳар хил ҳажмдаги зарралардан иборат.
Download 24.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling