3-мавзу. Корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чикариш қувватлари
Асосий фондлар амортизацияси ва емирилиши
Download 52.16 Kb.
|
3-мавзу маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амортизация маблағлари асосий фондларни тўлиқ қайта тиклаш (реновация), капитал таъмирлаш
- Асосий фондларни таъмирлаш капитал, ўрта ва жорий турларга бўлинади.
2.Асосий фондлар амортизацияси ва емирилиши
Асосий фондлар жисмоний ва маънавий жихатдан эскириши мумкин. Жисмоний (моддий) эскириш - асосий фондларнинг бирламчи хислатларини ишлаб чиқаришда катнашиши натижасида йўкотиши ва табиий эскиришида юзага келади. Маънавий эскириш - асосий фондларнинг кадрсизланиши ёки техник жихатдан муддатидан аввал иш қобилиятини йўқотишидир. Маънавий эскириш 2 хил кўринишга эга: " асосий фондлар уларнинг ишлаб чиқариш қийматлари пасайиши натижасида кадрсизланади. " асосий фондлар фан-техника тараққиёти таъсири остида янада самаралирок фондларнинг пайдо бўлиши натижасида кадрсизланади. Асосий фондларни қайта ишлаб чиқариш, яъни жисмоний ва маънавий жихатдан эскирган асосий фондларнинг ўрнини иқтисодий тўлдириш учун корхона бу воситалар қийматидан амортизацион ажратмаларни айириб ташлайди хамда бу ажратмалар кейинчалик харажатлар сифатида махсулот таннархига киритилади. бу ерда: Na - тўлиқ қайта тиклаш учун йиллик амортизация меъёри, %; Fb - асосий фондларнинг бошланғич қиймати, сўм; Ta - асосий фондларнинг меъёрий хизмат вақти, йил. Йиллик амортизация ажратмалари (Aa) миқдори куйидагича аниқланади. бу ерда: Tk – хизмат муддати давомида капитал таъмирлашга сарфланган харажатлар; M– модернизация қилишга сарфланган харажатлар. Амортизация маблағлари асосий фондларни тўлиқ қайта тиклаш (реновация), капитал таъмирлаш ва ускуналарни модернизация қилиш учун алоҳида равишда йўналтирилади. Шу сабабли, амортизация меъёри икки қисмдан - фондларни реновация қилиш (Nt.t) хамда капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш (Nk.t.)дан иборат. Биринчи холда: бу ерда: Th - асосий фондларнинг хақиқий хизмат қилиш вақти, йил. Иккинчи холда: Ишлаб чиқариш жараёнида асосий фондлар аста-секинлик билан эскириши сабабли, уларнинг иш қобилиятини таъмирлаш орқали тиклаш зарурияти туғилади. Асосий фондларни таъмирлаш капитал, ўрта ва жорий турларга бўлинади. Бино ва иншоотларни таъмирлаш ўз мазмуни, талаб килинувчи муддат ва маблағларига кўра машина ва ускуналарни таъмирлашдан фарқ қилади. Машина ва ускуналарни капитал таъмирлашда улар тўлиқ қисмларга бўлинади ва эскирган қисмлар алмаштирилади. Ускуналарни икки марта капитал таъмирлаш орасидаги муддат таъмирлаш цикли деб аталади. Машина ва ускуналар махсус заводларда таъмирланади. Ўртача таъмирлаш - техник мазмуни, мураккаблиги, бажариладиган иш хажми ва даврийлигига кўра, капитал таъмирлашдан фарқ қилади хамда сарфланувчи маблағ, вақт ва кучни нисбатан камрок талаб қилади. Бу жараён корхонанинг ўзида амалга оширилади. Жорий таъмирлашда, асосан, асбоб-ускуналар тозаланади, мойланади, текширилади, майда камчикликлари бартараф килинади, яъни ускуналарнинг фойдаланишга доимий тайёрлиги таъминланади. Download 52.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling