3-мавзу. Корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чикариш қувватлари
Download 52.16 Kb.
|
3-мавзу маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий моҳият ва аҳамияти
- 1- жадвал Асосий ва айланма фондларнинг сифат таърифи
3-мавзу. КОРХОНАНИНГ АСОСИЙ ФОНДЛАРИ ВА ИШЛАБ ЧИКАРИШ ҚУВВАТЛАРИ 1.Асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий моҳият ва аҳамияти 2.Асосий фондлар амортизацияси ва емирилиши 3.Асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари 4.Асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланишни яхшилаш йўналишлари 1.Асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий моҳият ва аҳамияти Асосий ва айланма фондлар корхона, тармоқ ва бутун миллий иктисодиётининг ишлаб чиқариш фондларини ташкил этади. Ишлаб чиқариш фондларининг асосий ва айланма фондларга бўлиниши асосида ишлаб чиқариш воситаларининг меҳнат воситаларига ҳамда меҳнат буюмларига бўлиниши ва уларнинг ишлаб чиқариш жараёнларида турлича қатнашуви ётади. Асосий ва айланма фондларнинг сифат таърифи қуйидаги жадвалда келтирилган. 1- жадвал Асосий ва айланма фондларнинг сифат таърифи
Саноатнинг асосий фондлари меҳнат воситалари бўлиб, улар ишлаб чиқариш жараёнида кўп марта қатнашади ва секин-аста емирилган сайин ўз қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ўтказиб боради ҳамда ўз натурал шаклини сақлаб қолади. Хизмат муддати бир йилдан кам бўлган меҳнат воситалари асосий фондларга киритилмайди. Айланма ишлаб чиқариш фондлари бир ишлаб чиқариш жараёнида ўз қийматини тайёр маҳсулотга тўла-тўкис ўтказади ҳамда ўзининг моддий шаклини батамом ўзгартиради. Асосий фондлар корхона ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисми бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида узоқ вақт иштирок этади ва ўзининг натурал моддий холатини йўкотмайди хамда ўз қийматини тайёрланаётган махсулотларга қисмлаб ўтқазиб боради. Асосий фондлар қийматини тайёрланаётган махсулотга ўтказиш жараёни амортизация деб, ушбу жараёнда тўпланган маблағлар амортизация ажратмалари деб аталади. Иқтисодий мақсадларига кўра, асосий фондлар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондларига тақсимланади. Download 52.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling