3-mavzu. Mahsulot sifatini boshqarish mezonlari Reja: Mahsulot sifatini boshqarish mezonlari
Метрологик таъминот - ўлчаш маълумотини олиш ва ундан фойдаланишни
Download 251.64 Kb. Pdf ko'rish
|
3 мавзу 3.1 маъруза (1)
Метрологик таъминот - ўлчаш маълумотини олиш ва ундан фойдаланишни
таъминлайдиган ташкилий-техникавий чора-тадбирлар мажмуасидир. Маҳсулот сифатини метрологик таъминотига хос қуйидаги масалалар киради: ўлчаш, синаш, назорат қилиш пайтида баҳоланиши керак бўлган тавсифларни танлаш; ўлчаш, синаш ва назорат қилиш жараѐнларини режалаш, ўлчаш, синаш ва назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациялаш; ўлчаш, синаш ва назорат қилиш жараѐнларини тегишли ўлчаш воситалари билан таъминлаш; ўлчаш воситаларини метрологик тўғри ҳолатда ушлаб туриш; ўлчаш, синаш ва назорат қилиш жараѐнларини бажариш ва натижаларини ишлаш; ўлчаш, синаш ва назорат натижаларини олиш ва фойдаланиш билан боғлиқ мутахассисларни тайѐрлаш ва улар малакасини ошириш; корхонадаги метрологик таъминот замонавий техник даражали ва юқори сифатли маҳсулотни ишлаб чиқаришга мослигини аниқлаш мақсадида лойиҳа, конструкторлик ва технологик ҳужжатларни мвтрологик экспертизасидан ўтказиш. Метрологик экспертиза пайтида қуйидаги асосий масалалар кўрилади: назорат пайтида ўлчанадиган тавсифлар номенкла-турасини аниқлаш; танланган тавсифларнинг оптимал (зарурий) аниқлигини жорий қилиш; ўлчаш воситалари танланиши тўғрилигини баҳолаш ва ўлчаш услубиятларига бўлган талаблар тўғрилигини аниқлаш; унификация қилинган ва автоматлаштирилган ўлчаш воситалари қўлланганда ўлчашнинг берилган аниқлигини таъминлаш; ўлчаш натижаларини ишлаш усулларини аниқлаш, ўлчам бирликлари тўғри қўлланганлигини аниқлаш; маҳсулотни назорат қилишга яроқлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, яъни тавсифларини ўлчаш имкони борлигини таҳлилдан ўтказиш. Метрологик экспертиза конструкторлик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва технологик жараѐнни тайѐрлаш босқичларида метрологик хатоларни бартараф қилишга имкон беради. Агар бу хатолар ўтиб кетса ва айтиб ўтилган ҳужжатларга кириб қолса, ўлчаш ва назорат қилишдаги хатоликлардан иқтисодий талофатлар ва йўқотишлар пайдо бўлиши эҳтимоли ошади. Download 251.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling