3-mavzu. Mehnаt shаrtnоmаsini o’zgаrtirish, bekоr qilish tushunchаsi. Хоdim tаshаbbusi bilаn mehnаt shаrtnоmаsini bekоr qilish. Mehnаt shаrtnоmаsini ish beruvchining tаshаbbusigа ko’rа bekоr qilish. Reja


Download 36.04 Kb.
bet4/5
Sana14.12.2022
Hajmi36.04 Kb.
#1001901
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу

4. Бошқа ишга ўтказиш
Маълумки, ходимни бошқа ишга ўтказиш меҳнат шартномасини ўзгартириш масаласи билан бевосита боғлиқдир. Чунки меҳнатнинг муҳим шартларидан бири ўзгартирилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 92-моддасида бошқа ишга ўтказишнинг умумий тушунчаси баён этилган бўлиб, бунга кўра бошқа ишга ўтказиш деганда унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид иш топширилиши тушунилади. Демак, бундай ҳолда ходимнинг меҳнат вазифаси ўзгартирилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бошқа ишга ўтказиш фақат бир корхона доирасида амалга оширилади, бир корхонадан бошқа корхонага ишга ўтказишга йўл қўшилмайди. Фақат истисно тариқасида қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда бошқа корхоналар, ташкилотларга ишга ўтказишга йўл қўйилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 июндаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Муқобил хизматни ташкил этиш ва уни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низомда кўрсатилган алоҳида ҳолларда муқобил хизмат хизматчиларини бошқа корхона, ташкилотларга ўтказишга йўл қўйилади.
Эътиборли жойи шундаки, ходимга меҳнат шартномасида белгилаб қўйилгандан бошқа малака талаб қилинадиган ишни топшириш ҳам бошқа ишга ўтказиш деб ҳисобланади. Айни вақтда ходимга меҳнат шартномасида шарт қилиб белгиланган хизмат вазифаси доирасига кирадиган иш топширилиши мумкин. Бундай иш, гарчи турли малакага доир бўлсада, бошқа ишга ўтказиш деб қаралмайди.
Умумий қоидага кўра, бошқа ишга ўтказиш меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви асосида амалга оширилади. Лекин қонунчиликда бу қоидадан истисно тариқасида йўл қўйилади. Жумладан, бу масала МКнинг 95-моддасида назарда тутилган бўлиб, иш берувчи ходимни унинг розилигисиз ишлаб чиқариш зарурати мавжуд бўлган, шунингдек корхонада бекор туриб қолинган ҳолларда фақат вақтинча бошқа ишга ўтказиши мумкин.
Юқорида айтиб ўтилганидек, иш берувчи технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (махсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги туфайли ходимнинг розилигисиз меҳнатнинг шартларини ўзгартириши мумкин. Бундай вақтда, албатта ходимнинг иш жойи, меҳнат функцияси ва меҳнат шартномасининг бошқа шартлари ўзгариши мумкин. Бундай ишлар, албатта, аввало корхона ва ходимлар манфаатларини кўзлаб амалга оширилади. Муҳими, иш берувчи бундай ўзгаришлар ходимлар сони (штати) ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган, аввалги меҳнат шартларини сақлаб қолиш имконияти бўлмаган ҳоллардагина ҳақлидир.
Иш берувчи меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгартишлар ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, тилхат олиши шарт. Кўрсатилган муддат фақат ходимнинг розилиги билан қисқартирилиши мумкин.
Агар ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттирмай, уни рад этса, меҳнат шартномаси шу сабабга кўра бекор қилинади (МКнинг 89-моддаси).
Юқорида айтилганларга умумий хулоса қилиб шуни айтиш мумкин, яъни амалдаги меҳнат қонунчилигига биноан
Download 36.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling