3-mavzu. Mehnаt shаrtnоmаsini o’zgаrtirish, bekоr qilish tushunchаsi. Хоdim tаshаbbusi bilаn mehnаt shаrtnоmаsini bekоr qilish. Mehnаt shаrtnоmаsini ish beruvchining tаshаbbusigа ko’rа bekоr qilish. Reja


Download 36.04 Kb.
bet1/5
Sana14.12.2022
Hajmi36.04 Kb.
#1001901
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу


3-MAVZU. MEHNАT SHАRTNОMАSINI O’ZGАRTIRISH, BEKОR QILISH TUSHUNCHАSI. ХОDIM TАSHАBBUSI BILАN MEHNАT SHАRTNОMАSINI BEKОR QILISH. MEHNАT SHАRTNОMАSINI ISH BERUVCHINING TАSHАBBUSIGА KO’RА BEKОR QILISH.
Reja:
1. Меҳнат шартномасини ўзгартириш тушунчаси
2. Иш берувчининг ташаббусига биноан ходим розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш
3. Ходим талабига биноан меҳнат шартларини ўзгартириш
4. Бошқа ишга ўтказиш


1. Меҳнат шартномасини ўзгартириш

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 88-моддасида меҳнат шартларини белгилаш ва ўзгартиришнинг умумий тартиби баён этиб берилган.


Маълумки, меҳнат шартномаси ҳамма вақт турли шартларни ўз ичига олади.
Меҳнат шартлари деб, меҳнат жараёнида кечадиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг жами тушунилади.
Ижтимоий омиллар жумласига меҳнат ҳақи миқдори, иш вақтининг таътиллар муддати ва бошқа шартлар киради. Техника, санитария, гигиена, ишлаб чиқариш-маиший ва бошқа шартлар ишлаб чиқариш омиллари деб ҳисобланади.
Маълумки, ходимнинг меҳнат фаолияти доим муайян мутахассислик (ихтисос), малака ёки лавозимга оид ишни бажариш билан боғлиқ бўлиб, меҳнат шартномасида муайян шартлар кўзда тутилган. Айни вақтда ходимнинг меҳнат фаолияти аниқ иш жойида (муайян корхона, унинг таркибий бўлинмаси)да амалга оширилади. Меҳнат шартномасининг шартларини ташкил этувчи юқоридаги омилларни ўзгартириш меҳнат шартномасини ўзгартиришни билдиради. Юридик адабиётларда таъкидлаб ўтилганидек, меҳнат шартномасини ўзгартириш умумлашган атама бўлиб, у:
-меҳнат шартлари;
-ходимнинг меҳнат вазифаси;
-иш жойи ўзгартирилишини ўз ичига қамраб олади.
Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат муносабатлари соҳасида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни таъминлаш учун меҳнат шартларини ўзгартириш, бошқа ишга ўтказиш ва иш жойини ўзгартиришга доир ҳуқуқий нормалар мазмунини тўғри англаш амалиётда муҳим аҳамиятга эгадир.
Меҳнат кодексининг 88-моддасига биноан меҳнат шартлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан белгиланади. Ушбу модданинг мазмуни таҳлили шуни кўрсатадики, меҳнат шартномасининг шартларини қуйидаги гуруҳларга ажратиб қараш мумкин, яъни:
-қонун ҳужжатлари томонидан марказлаштирилган тартибда белгиланадиган шартлар (бунда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг, Ўзбекистон Республикасининг қарорлари, бошқа қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари, Фармойишлари асосида белгиланадиган меҳнат шартлари назарда тутилади);
- жамоа келишувлари ёки корхонанинг локал тарздаги ҳужжатларида (корхонанинг жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби қоидалари, ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги қоидалар ва шу кабилар) қайд қилинган шартлар;
-меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви асосида белгиланадиган шартлар (иш жойи-корхона ва унинг таркибий бўлинмаси, ходимнинг меҳнат вазифаси, ишнинг бошланиш куни, меҳнат ҳақи миқдори, зарур ҳолларда эса шартноманинг муддати ва бошқалар).
Умумий қоидага кўра, меҳнт шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади.
Меҳнат шартномаси тарафларидан бирининг талаби билан меҳнат шартларини ўзгартиришга Кодекснинг 89 ва 90-моддаларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
Юқорида айтилган фикрлар ва ушбу модданинг мазмунидан келиб чиқиб, меҳнатнинг шартларини ўзгартиришни қуйидагича классификация қилиш мумкин:
биринчидан, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларга асосан меҳнатнинг шартларини ўзгартириш;
иккинчидан, иш берувчининг ташаббуси бўйича меҳнат шартларини ўзгартириш (Меҳнат кодексининг 89-моддаси);
учинчидан, ходимнинг талабига кўра меҳнат шартларини ўзгартириш (Меҳнат кодексининг 90-моддаси);
тўртинчидан, тарафлар келишуви билан меҳнат шартларини ўзгартириш.
Қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнатнинг шартлари фақат тегишли норматив ҳужжатларни қабул қилиш йўли билан ўзгартирилиши мумкин. Бу ўринда биринчи навбатда илгари меҳнатнинг шартлари белгиланган қонунлар, қонун ҳужжатлари, қонун ости ҳужжатлар назарда тутилади.
Муҳими шундаки, илгари меҳнатнинг шартлари белгилаб қўйилган айнан қонун ҳужжатида белгиланган тартибда янги қонун ҳужжатлари орқали ўзгартириш киритилган тақдирда, меҳнатнинг шарти ўзгартирилади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида”ги 1999 йил 14 апрелдаги қонуни билан Меҳнат кодексига 2281-модда киритилди. Ушбу моддага биноан, 3 ёшгача болалари бор, бюджет хисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг хафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланди.
Амалдаги қонунчиликка биноан кўпгина меҳнат шартлари жамоа келишувлари, корхонанинг локал ҳужжатлари, яъни жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби қоидалари, интизом ҳақидаги уставлар ва низомлар, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳақидаги қоидалар мукофотлаш тўғрисидаги низомлар ва ҳ.к. билан белгиланади. Бу норматив ҳужжатларнинг ҳар бири ўз тартибига эга бўлиб, Меҳнат кодексига ва бошқа норматив ҳужжатларда белгилаб қўйилган. Жумладан, МКнинг 51 ва 52-моддаларида жамоа келишувларининг мазмуни, уларни ишлаб чиқиш ва тузиш тартиби, муддатлари баён этиб берилган. Кодекснинг 40-моддасида эса жамоа шартномасини қабул қилиш тартиби кўрсатилган. Шуни ҳам айтиш керакки, кўпгина локал ҳужжатлар жамоа шартномасига илова тарзида қабул қилинади.
Меҳнат кодексининг 174-моддасига биноан корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидалари иш берувчи томонидан касаба уюшмаси комитети ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланади. Эслатиб ўтилган ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат шартлари уларни тасдиқлаш тартибига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўзгартирилиши лозим.
Таъкидлаш жоизки, амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнат шартлари жамоа шартномасида ва жамоа келишувларида, бошқа локал тарзидаги ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномасида ходим учун қулай томонга ўзгартирилиши мумкин (ўзгартирилган ёки қўшимча таътиллар, энг кам иш ҳақининг оширилган миқдори, қўшимча ҳақ ва устамалар белгилаш, байрам ва дам олиш кунларида, тунги вақтда бажарилган ишлар учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш кабилар). Чунки МКнинг 4-моддасига биноан ходимлар учун меҳнат ҳуқуқларининг энг паст даражаси қонунлар билан белгилаб қўйилади. Зеро, ходимларнинг қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги норматив ҳужжатлар, яъни жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар, шунингдек ходим билан иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин. Аксинча, меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштириладиган шартлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Демак, бу ҳужжатларнинг тегишли шартлари ҳақиқий эмас деб топилади, ва бу шартлар ҳеч қандай юридик кучга эга бўлмайди. Хулоса шуки, қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнат шартлари ходимлар меҳнат ҳуқуқларининг кафолати бўлиб ҳисобланади.
Умумий қоидага биноан, меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг шартлари бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин эмас. Шунга кўра меҳнат шартномасида тарафлар белгилаб қўйган меҳнат шартлари фақат ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича ўзгартирилиши мумкин. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, бу қоида меҳнат шартномасига мазкур корхонанинг локал ҳужжатларида назарда тутилган ёки бу шартлар киритилганида ҳам жорий этилади.
Чунки меҳнат шартномасида қайд этилган барча шартлар тарафлар келишуви асосида белгиланган ҳисобланади. Айни вақтда меҳнат шартномасида кўрсатилган шартлар жамоа келишувлари, корхонанинг бошқа локал ҳужжатларига, албатта, мувофиқ бўлиши лозим.

Download 36.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling