3-мавзу мустақил ўзбекистон республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти (2-соат)


Download 0.71 Mb.
bet2/10
Sana08.03.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1250184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-мавзу слайд (2)

Тарихан жуда қисқа муддатда Асосий Қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Бу қомусий ҳужжатда мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишининг асосий тамойиллари аниқ ифодалаб берилди, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиниши энг муҳим тамойил сифатида белгиланган. Шунингдек, инсон ҳуқуқларининг давлат манфаатларидан, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларининг эса миллий ҳуқуқий меъёрлардан устунлиги ҳам Конституцияда муҳрлаб қўйилди.

  • Тарихан жуда қисқа муддатда Асосий Қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Бу қомусий ҳужжатда мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишининг асосий тамойиллари аниқ ифодалаб берилди, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиниши энг муҳим тамойил сифатида белгиланган. Шунингдек, инсон ҳуқуқларининг давлат манфаатларидан, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларининг эса миллий ҳуқуқий меъёрлардан устунлиги ҳам Конституцияда муҳрлаб қўйилди.
  • Асосий Қонунимизда ҳеч қандай мафкуранинг давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги ва ижтимоий-сиёсий ҳаёт сиёсий институтларнинг ранг-баранглиги, мафкура ва фикрларнинг хилма-хиллигига асосланиши белгилаб берилди. Айни пайтда барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги шароитида хусусий мулкнинг устуворлиги конституциявий асосда мустаҳкамлаб қўйилди.
  • Мустақил Ўзбекистон Республикасининг
  • Биринчи Президенти И.А.Каримов.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши

  • Ўзбекистон Республикасининг янги Конституциясини ишлаб чиқиш ғояси Олий Кенгашнинг 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган 2- сессиясида илгари сурилган.
  • Сессияда Президент И.А.Каримов раислигида 64 кишидан иборат Конституция лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
  • 1992 йил баҳорида Конституция лойиҳасининг 149 та моддадан иборат янги варианти ишланди ва у 1992 йил 26 сентабрда умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди.
  • Қарийб икки ой давом этган умумхалқ муҳокамасидан сўнг билдирилган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилди ва лойиҳа ушбу таклиф ва мулоҳазалар асосида қайта тузатилиб, 1992 йил 21 ноябрда муҳокамани давом эттириш учун 2-маротаба матбуотда эълон қилинди.
  • 1992 йил 8 декабрда 12-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг тўққизинчи сессиясида 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling