3-мавзу мустақил ўзбекистон республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти (2-соат)


Download 0.71 Mb.
bet1/10
Sana08.03.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1250184
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-мавзу слайд (2)

3-МАВЗУ МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ (2-соат)

Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти.

  • 1. Мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол.
  • 2. Мустақилликнинг эълон қилиниши. Ўзбекистон Республикасининг ташкил этилиши.
  • 3. Мустақил Ўзбекистон давлатининг юзага келиши ва мустаҳкамланишида И.Каримовнинг тарихий хизматлари.

Ўзбекистон мустақиллик арафасида

  • И.А.Каримов 1989 йил июнда Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари лавозимига сайланди;
  • 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 11-чақириқ 11-сессиясида «Давлат тили ҳақида»ги Қонун қабул қилинди;
  • «Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини шакллантириш концепцияси»ни тайёрлашга киришилди. Унга кўра, «Ўзбекистон халқ хўжалигини соғломлаштириш ва бозор иқтисодига ўтишнинг асосий принциплари» ишлаб чиқилди ва у 1990 йил 17 октябрда умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди;
  • Ўзбекистон Олий Кенгаши 1989 йил 25 ноябрда бўлган «Ўзбекистон ССРни иқтисодий ва социал ривожлантиришнинг 1990 йилги Давлат плани тўғрисида»ги масалани муҳокама қилар экан, Республиканинг иқтисодий мустақиллигига оид муҳим тадбирларни белгилади;
  • 1990 йил 24 мартда бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 12 чақириқ 1-сессияси Ўзбекистон тарихида биринчи марта Президентлик лавозимини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Сессия И.А.Каримовни Ўзбекистон совет социалистик Республикаси Президенти этиб сайлади;
  • 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 12-чақириқ 2-сессиясида «Ўзбекистоннинг Мустақиллик Декларацияси» қабул қилинди;

1991 йил 17 мартда «Ўзбекистон янгиланаётган Иттифоқ (Федерация) таркибида мустақил, тенг ҳуқуқли Республика бўлиб қолишига розимисиз?» деган савол қўйилган умумхалқ референдуми ўтказилди;

  • 1991 йил 17 мартда «Ўзбекистон янгиланаётган Иттифоқ (Федерация) таркибида мустақил, тенг ҳуқуқли Республика бўлиб қолишига розимисиз?» деган савол қўйилган умумхалқ референдуми ўтказилди;
  • 9,2 миллиондан ортиқ киши ёки референдумда қатнашганларнинг 94 фоизи ёқлаб Ўзбекистоннинг мустақил тенг ҳуқуқли Республикаси сифатида янгиланган Иттифоқ (Федерация) таркибида бўлишини қўллаб овоз берди;
  • 1991 йил 22 июлда Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Раёсати «Ўзбекистон ССР ҳудудида жойлашган Иттифоққа бўйсунувчи давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини Ўзбекистон ССРнинг ҳуқуқий тобелигига ўтказиш» тўғрисида яна бир тарихий аҳамияга молик қарор қабул қилди;
  • 1991 йил 31 августда Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши сессияси бир овоздан «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонунни қабул қилди. Ўзбекистон ССРнинг номи «Ўзбекистон Республикаси» деб ўзгартирилди. Сўнгра «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида Олий Кенгаш Баёноти» қабул қилинди.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling