1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий


Download 311.58 Kb.
bet1/38
Sana15.06.2023
Hajmi311.58 Kb.
#1486199
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Тарих


1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий
жараёнлар. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг
тарихий аҳамияти.
Режа
1. ХХ асрнинг 80-йиллар охири 90-йиллар бошларида республика ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги инқирозли ҳолат. Ўзбекистоннинг давлат
мустақиллигини қўлга киритиш томон йўл тутиши.
2. Мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол.
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти.
1. ХХ асрнинг 80-йиллар охири 90-йиллар бошларида республика ижтимоийсиёсий,
иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги инқирозли ҳолат. Ўзбекистоннинг
давлат мустақиллигини қўлга киритиш томон йўл тутиши.
ХХ аср иккинчи ярмидан дунёда илмий-техникавий янгиликлар содир бўлди.
Бундан жаҳоннинг тараққий топган давлатлари самарали фойдаланди. Ишлаб
чиқаришга ҳисоб-китоблар, эчимлар, электрон-ҳисоблаш аппаратлари, ахборот
техникаси, роботлар кириб келди ва кенг қўлланила бошланди. Одамлар бажариб келган
оғир жисмоний ишларни техника воситалари бажарадиган бўлди. Илм-фан том маънода
ишлаб чиқариш кучига айланди. Натижада илғор мамлакатларда ишлаб
чиқаришнинг самараси ошиб, интенсив тараққиёт йўлига кирди. Моддий ишлаб
чиқаришда ишловчилар сони қисқариб, хизмат кўрсатиш соҳасида, тиббиёт, таълим,
илмий фаолиятида банд бўлганлар сони ошиб борди. Инсон ўзини мазмунли, ижодий
ишларга бағишлади. Пировардида турмуш савияси тобора яхшиланиб борди.
Бу даврда совет давлатида эса илмий-техника инқилобидан фойдаланиш этарли
даражада йўлга қўйилмади. Ишлаб чиқариш технологияси “маънавий” эскирган,
маҳсулотларнинг сифати талаб даражасида эмас эди. Маъмурий-буйруқбозлик тизими,
иқтисодиётга партиявий раҳбарлик иқтисодиётни ислоҳ қилиш йўлидаги уринишларни
йўққа чиқарар эди. Ижтимоий эҳтиёжларга маблағ ажратишга қолдиқ принципи ватақсимотда тенглик аҳолининг меҳнатга бўлган қизиқиши ва фаолиятини сусайтирди,
боқимандалик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, порахўрлик каби ярамас иллатларни
келтириб чиқарди. Маъмурий-буйруқбозлик бошқарув усули, мамлакатда кенг
тарқалган қоғозбозлик, мажлисбозлик иллатлари иқтисодиётнинг ўз қонунлари ва
воситалари асосида ривожланишига тўсқинлик қила бошлади. Боши берк мураккаб
вазиятдан чиқиш, жамият ижтимоий ҳаётида жиддий ўзгаришлар қилиш совет
жамиятида зарурият даражасига кўтарилди. Шунинг учун ҳам 1985 йилнинг
баҳорида комунистик партия марказий комитасининг апрель пленуми жамиятни
тубдан қайта қуриш, унинг барча соҳаларини
чуқур ислоҳ қилиш йўлини эълон қилди ва “Қайта қуриш” совет жамиятини
ривожлантиришнинг объектив эҳтиёжи, унда яшовчи миллатлар ва халқлар манфаатлари
тақоза этган ҳаётий зарурат сифатида таърифланди.
Қайта қуришнинг биринчи босқичида (1985-1986 йиллар) кун тартибига қўйилган
вазифалардан бири илмий-техника тараққиёти ютуқларини ишлаб чиқаришга жалб этиш
асосида жамиятда туб иқтисодий тараққиётни жадаллаштириш ва унинг асносида инсон
омилини фаоллаштиришдан иборат бўлди. Қайта қуришнинг биринчи босқичида рўй
бераётган ўзгаришлар, айрим сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар кишиларда
эртанги кун ва келажакка ишонч руҳини уйғотди. Лекин кейинчалик амалий ишлар,
фойдали тадбирлар ўрнига сиёсий сафсатабозлик, қуруқ ваъдалар, сўз билан иш
бирлигининг йўқлиги жамиятдаги лоқайдлик ҳолатини кучайтирди. 1986 йилдан бошлаб
мамлакат иқтисодий аҳволи ёмонлаша бошлади, 1987 йил январдан ишлаб
чиқариш суръатлари кескин пасайиб, иқтисодиётда инқирозли ҳолат юзага келди.
Қайта қуришнинг иккинчи босқичида (1987-1990 йиллар) ошкоралик ва кадрлар
сиёсатини тўғри юритиш асосида совет жамиятини тўлиқ демократлаштиришга
эътибор қаратилди. Бироқ қайта қуришнинг аниқ, изчил, илмий жиҳатдан пухта ишлаб
чиқилган стратегия ва тактикаси ҳамда ягона дастурнинг йўқлиги, коммунистик
партия раҳбарлари (партократия) қайта қуриш ғалабасидан манфаатдор эмаслиги
қайта қуриш сиёсатининг бутунлай барбод бўлишига олиб келди.
Ана шундай шароитда СССР деб аталмиш империянинг ташқи ва ички
сиёсатида кечаётган таназзулнинг чин моҳиятидан халқни чалғитишмақсадида мустабид совет тузумининг синовдан ўтган навбатдаги “тубдан
тозалаш” кампанияси бошланди. 1983 йилда Марказ томонидан атайлаб ўйлаб
топилган уйдирма асосида Ўзбекистонда пахта терими ва уни қайта ишлашдаги
“ўғрилик”, “қўшиб ёзиш”, “молиявий бузулишлар”ни тергов қилиш билан
марказий прокуратура ва ички ишлар органлари махсус шуғулланди. Марказнинг
кўрсатмаси билан иттифоқ оммавий ахборот воситаларида гўё Ўзбекистонда бутун
бошқарув бўғинлари ва халқнинг ўзи порахўрлик турлари билан ўраб олинган, шу
боисдан бу эрда “ҳалоллик ўрнатилиши” керак деган миллий қадр-қимматни эрга
урувчи фикрлар тўқиб чиқарилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозим-ки, Ўзбекистон коммунистик партиянинг 1984
йил июнида бўлиб ўтган ХВИ пленумида И.Б.Усмонхўжаэв марказдан
Ўзбекистонга кадрлар билан “ёрдам бериш”ни сўраб қилган мурожаатдан сўнг бу
иш янада авж олди. Шундан сўнг республикадаги “вазиятни изга солиш”
мақсадида марказдан юборилган Анишев, Огарок, Клепиков, Сатин, Нестеренко,
Бутурлин, Гайданов, Дидоренко, Любимов, Иванов, Галкин, Карташян ва
бошқалар “лаёқатсиз” кадрлар ўрнини эгалладилар ва кейинчалик республикадаги
ижтимоий-сиёсий вазиятнинг янада кескинлашишининг асосий сабабчиларига
айландилар.
Ўзбекистонга “пахта иши”ни текшириш учун СССР бош прокуратурасининг
алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Гдлян бошлиқ 200 нафар кишидан иборат
юборилган тергов гуруҳининг кўзланган мақсади фақат иқтисодий “жиноятчилик”ни
фош этиш эмас, балки мамлакат ҳаётидаги умумий салбий ҳолатларнинг аниқ бир
кўриниши бўлган қўшиб ёзишга қарши ҳаракатларни тўхтатиш, миллий кадрларни
жазолаб, эркин фикрлайдиган зиёлийларни жиловлаш, республикада юзага келаётган
миллий онг, фуқароларнинг фаоллигини бир тизгинда ушлаб туришдан иборат эди.
Ҳақиқатдан ҳам шу йилларда пахта, чорва ва бошқа соҳалар бўйича қўшиб
ёзишлар давлат режаларини сунъий равишда бажариш усули бўлибгина қолмай давлат
ва жамият маблағларини суистеъмол қилиш ва талон-тарож этиш билан боғлиқ эди. Бу
даврда собик СССРнинг ҳамма ҳудудида порахўрлик авжга минган эди. Бундай
қўшиб ёзишлар, порахўрликнинг асосий илҳомчиси ва ташкилотчиси Москванингўзи
бўлиб, республика, вилоят, туман раҳбарлари, давлат хўжалиги директорлари, жамоа
хўжалиги раислари, пахта тайёрлаш корхоналари ва пахта тозалаш заводлари раҳбарлари
бу иш билан боғлиқ эдилар. Улар асосли равишда жиноий жавобгарликка тортилдилар ва
судландилар. Шу билан бир қаторда, қўшиб ёзишларга бевосита алоқадор
бўлмаган, раҳбарларнинг таъсири ва тазйиқи остида қўшиб ёзишларга ноилож
қўшилиб қолган, ундан шахсан ҳеч қандай моддий манфаатдор бўлмаган
минглаб гуноҳсиз кишилар ҳам жабр кўриб азият чекдилар.
“Ўзбеклар иши” авжга чиққан вақтда Ўзбекистон коммунистик партиянинг
биринчи котиби И.Б.Усмонхўжаэв ёзувчилар билан учрашувда республикада
қўшиб ёзиш ва парохўрлик авж олиб кетгани туфайли 23000 киши қамоққа
олинганини айтиб ўтган. Зўравонлик зульми ўзбек қишлоғининг кадрлар
салоҳиятига жуда оғир зарба берди. Сунъий равишда ўйлаб чиқарилган “пахта иши”
натижасида жамоа хўжалиги раислари ва совет хўжалиги директорларининг 60 фоизи
лавозимларидан олиб ташланди, қишлоқ хўжалиги этакчи мутахассисларининг тахминан
45 фоизи, пахтачилик бригадирларининг ҳар учинчиси вазифасидан узоқлаштирилди.
1989 йилда Ўзбекистон коммунистик партиянинг биринчи котиби лавозимига
сайланган И.А.Каримов миллат ва халқнинг манфаатларини ифода этиб, Ўзбекистон
коммунистик партиянинг ХВИИИ пленумида Марказнинг “тозаловчи”ликдан иборат
хатти-ҳаракатларидаги айбловчилик ёндашувини ошкора равишда қоралаб:
“Ўзбекистон жамоатчилиги ўзининг энг яқин тарихидаги Горбачёв, Лигачёв
командаси халқни жиловда тутиб туриш, унинг ўсиб келаётган миллий ва сиёсий
онгини бўғиш ниятида “пахта иши”, “ўзбеклар иши” деб аталган туҳматларни
тўқиб чиқарган, биз ўзбекларга турли-туман шармандали тамғалар ёпиштирилган
фожеали саҳифаларини ҳеч қачон унутмайди”, - деб таъкидлаган эди.
1989 йил май-июнь ойларида Фарғона ва Тошкент вилоятларида ҳамда Андижон
шаҳрида миллатлараро можаралар рўй бердики, у республикада сиёсий вазиятнинг
кескин тус олишига олиб келди. Бу можаронинг заминида мустабид совет тузуми
йилларида тўпланиб, эртами-кечми “портлаши” кутилган миллий, ижтимоий-иқтисодий,
сиёсий муаммолар ётган эди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида мустабид тузум
томонидан депортация қилинган месхети турклари Фарғона виллоятига, бир
қисмиАндижон, Наманган ҳамда Тошкент вилоятларига жойлаштирилган эди. Бу эса ўз
вақтида ижтимоий-иқтисодий ва миллатлараро муносабатларда қўшимча
муаммоларни юзага келтирган эди. Бу муаммоларга совет давлати ўз вақтида
эътибор бермади. Аксинча, “ривожланган социализм” даврига келиб СССРда “миллий
масала бутунлай ҳал қилинди” деб “тантана” қилинди.
Бироқ 1989 йил 24 майда Қувасой шаҳрида ёшлар ўртасида бўлган безорилик
миллатлараро тўқнашувни келтириб чиқарди ва бу можаро Фарғона водийсида
оммавий тус олди. Бу можаро аслида ўзбекларнинг мустамлака тузумига қарши
ҳаракати эди. Буни 8 июнда Қўқон шаҳрида бўлган кўп минг кишилик митинг
қатнашчилари талабномаларидан билса бўлади. Талабномада, водийда ишсизликни
тугатиш чораларини кўриш, уйга муҳтож бўлганларга томорқа участкалари бериш,
пахта ва пилланинг харид нархларини ошириш, ўзбек тилига давлат тили мақомини
бериш, Орол денгизини қутқариб қолиш тадбирларини тезлатиш, ўзидан заҳарли
моддалар тарқатаётган Янгиқўрғон химия комбинатини ёпиш, ойлик иш
ҳақларини ошириш, 7 июнда тинч аҳолига ўқ узганларни жавобгарликка тортиш каби
талаблар қўйилган эди.
Кўриниб турибдики илгари сурилган талаблар ҳаққоний ва одилона талаблар бўлиб
аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволига бориб тақаларди. Республиканинг сиёсий
раҳбарияти юзага келган бу мураккаб вазиятни ўз вақтида тўғри баҳолай
олмади. Натижада, оддий можаро Фарғона, Марғилон, Тошлоқ, Қўқон, Андижон,
Наманган, Тошкентда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг оммавий чиқишларига,
миллатлараро тўқнашувларига сабаб бўлди. Фарғона фожиалари ҳақида республика
матбуотида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида тўғри маълумот
берилмаганлиги, бу можароларнинг келиб чиқишида асосан “маҳаллий аҳоли айбдор”
деб бир томонлама ва нохолис баҳоланиши вазиятни янада кескинлаштирди.
Бундай оммавий чиқишларга, коммунистик мафкура тартибига қарши
боришларга “кўникмаган” мустабид тузум сиёсий раҳбарияти намойишчиларга
қарши ҳарбий қисм ташлади. 1989 йил 8 июнда Қўқонда тинч намойишчилар ана
шу ҳарбий қисм аскарлари томонидан ўққа тутилди, натижада 50 дан зиёд
намойишда қатнашган аҳоли ҳалок бўлди, 200 дан ортиғи эса ярадор қилинди. Умуман
3-12 июнь кунлари Фарғона вилоятида бўлган миллатлараро тўқнашувлар
ва уларни ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида 103 киши ҳалок бўлган,
1009 киши жароҳатланган.
Фарғона воқеалари туб халқларннинг тобора ўсиб бораётган миллий ўзликни
англаш жараёнини бостириш, асосий ва ҳаётий муаммолардан, “инқилобий қайта
қуриш” режаларининг аниқ барбод бўлганлигидан мамлакат аҳолисининг эътиборини
чалғитиш учун қора ниятли кучлар томонидан атайлаб уюштирилган фавқулодда
ҳолат эди.
Фарғона воқеаларидан кейин Ўзбекистон коммунистик партиянинг биринчи
котиби лавозимига сайланган И.А.Каримов Ўзбекистон Компартияси Марказий
Комитетининнг 1989 йил 19 августдаги ХВИ пленумида “Ўзбек халқининг виждони
пок. Фарғона воқеалари ўзбек халқининг иродаси билан солир бўлмади. Бу
воқеаларга тутруқсиз ва ғаразли мақсадларни кўзлаб, ким қандай бўёқ бермасин,
тарих албатта, ўзининг адолатли ҳукмини чиқаради. Байналмилалчилик,
меҳмондўстлик, яхшилик, қалб саҳоватли ҳамиша ўзбек халқига хос фазилат бўлиб
келди. Халқимиз ҳеч қачон бошқа халқ ва ҳозирги тарихимиздан олинган кўпгина
мисоллар билан исбот қилинган”, деб таъкидлаган эди.
Совет хукуматининг Ўзбекистонда 70 йилдан кўпроқ олиб борган
мустамлакачилик сиёсати, унинг Ўзбекистоннинг табиий хомашё ресурсларидан
ўйламай-нетмай фойдаланиши, ишлаб чиқаришнинг экстенсив йўлдан ривожланиши,
пахта яккаҳокимлигининг изчиллик билан жорий этилиши, турли хилдаги кимёвий заҳарли
моддаларнинг қишлоқ хўжалигида ҳаддан зиёд ишлатилиши бу эрда табиий
мувозанатни издан чиқарди. Айниқса, 80-йилларда ҳалокатли тус олган жуда
мураккаб экологик муаммоларни вужудга келтирди, шу сабабли Орол муаммоси
ҳалокатли тус олди.
1960 йилдан бошлаб Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида янги эрларни
ўзлаштириш соҳасида кенг миқёсли ишлар бошлаб юборилди, булар учун дарё
сувини қўшимча равишда тортиб олиш талаб қилинарди. Қолаверса,
Қорақалпоғистонда пахтачилик билан бир қаторда шоличилик ҳам юксак суръатлар
билан ривожланди. Бироқ эрларни ўзлаштириш илмий асосда олиб борилмади.
Деҳқончиликни ривожлантириш экстенсив усулда амалга оширилганлиги сабабли, сув
ресурсларининг асоссиз равишда ҳаддан ортиқ даражада исроф қилинишига олиб келди.
Оролга эса унинг “улуши” бериб турилмади, бу эса денгизнинг қуриб боришига сабаб
бўлди.
Агар 1911-1962 йилларда Орол денгизининг сатҳи энг юқори нуқтаси 53,4 метрни,
сувнинг ҳажми 1064 куб километрни, сувнинг юзаси 66 минг квадрат километрни ва
минераллашув даражаси бир литр сувда 10-11 граммни ташкил этиб, унга Сирдарё ва
Амударёдан ҳар йили деярли 56 куб километр сув келиб қуйилган бўлса, 1994 йилга
келиб Орол денгизидаги сувнинг сатҳи 32,5 метрга, сув ҳажми 400 куб километрдан
камроққа, сув юзасининг майдони эса 32,5 минг квадрат километрга тушиб қолди,
сувнинг минераллашуви икки баравар ортди. Амударё ва Сирдарёдан Орол
ҳавзасига қуйиладиган сув оқими 12,7 км. кубга тенг бўлиб, бу ўтгган асрнинг
60-йилларидагига нисбатан 4,5 баробарга камайиб кетди, ҳудудида 5,5 миллион гектар
тузли қум майдонлари ҳосил бўлди.
Оролнинг қуриб қолган тубидаги чанг бўронларидан мутахассисларнинг берган
маълумотига қараганда ҳар йили атмосферага 15-75 миллион тонна чанг
кўтарилмоқда. Шунинг дек, Орол денгизи сувининг шўрланиш даражасининг ортиши
балиқ ва бошқа денгиз мавжудодларининг деярли буткул йўқолишига олиб келди.
Бугунги кунда сут эмизувчиларнинг 12, қушларнинг 26, ўсимликларнинг 11 тури
йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турибди.1983 йилдан бошлаб Орол балиқ овлашга
яроқсиз бўлиб қолди.
Орол денгизининг қуриб бориши бир қатор салбий ҳодисаларга олиб келди:

Download 311.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling