1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий


иккинчидан, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш, учинчидан


Download 311.58 Kb.
bet6/38
Sana15.06.2023
Hajmi311.58 Kb.
#1486199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Тарих

иккинчидан, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш,
учинчидан, уларни қонун билан мустаҳкамлайдиган ҳуқуқий тизимни вужудга
келтириш вазифаси турар эди. Чунки собиқ социалистик тузумга хос ижтимоий
муносабатлар ва жараёнлар эндиликда республикада барпо қилинажак янги жамият
манфаатларига мос келмас эди. Мулкчилик, мулкка эгалик ва уни бошқариш, ишлаб
чиқариш омиллари, бозор механизми, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини нормал
изга солиш ана шундай жиддий янгиланишларни тақоза этар эди.
Табиийки, ана шундай зиддиятли ва мураккаб бир пайтда Ўзбекистон учун
ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўлини танлаш, янги жамият барпо қилиш учун
ўз андозасини ишлаб чиқиш ғоят долзарб ва аҳамиятли эди. Шунинг учун ҳам
ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий тараққиёт йўлини танлаб олиш мустақилликнинг
биринчи кунларидан давлатимизнинг қатъий позициясига айланди. Ўзбекистон
мустақил тараққиёт йўлини ишлаб чиқар экан, ўтмишдан, собиқ совет тузумидан
мерос бўлиб қолган тажрибадан сабоқ чиқарди. Шу асосда сохта инқилобий
сакрашларсиз, фожиали оқибатларсиз ва кучли ижтимоий ларзаларсиз, эволюцион йўл
билан нормал, маданиятли тараққиётга ўтиш – танлаб олинган йўлнинг асосий
мазмуни ва моҳиятига айланди.
Ўзбекистоннинг чинаккам мустақиллигига эришишдан иборат ўз йўли
республикани ривожлантиришнинг қуйидаги асосий ўзига хос хусусиятлари ҳамда
шарт-шароитлари, хусусан, аҳолининг миллий-тарихий турмуш ва тафаккур тарзи, халқ
анъаналари ва урф-одатлари, республика қулай геосиёсий мавқеи, Ўзбекистон
республикасининг сиёсий ҳамда иқтисодий мустақиллигини ҳимоя қилиш имконини
берадиган этарли потенциалга эгалиги, Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга ошириш
йўллари ва ёндашувларини танлашга табиий-иқлим шароитларининг ўзига хослиги ва
юртимизда маълум қадриятларга эга бўлган кишиларнинг муайян ижтимоий онги
шаклланганлиги эътиборга олинди. Шунинг дек, республикадаги ўзига хос
демографик вазиятдан ва республика миллий таркибининг ўзига хослигидан келиб
чиққан ҳолда иш тутилди
Ўтиш даврининг энг муҳим омили, бу кучли давлатни барпо этишдир. Бундай
давлатсиз (бу жаҳондаги кўпгина мамлакатлар тажрибасида тасдиқланган) мавжуд
ижтимоий имкониятларни сафарбар этиш ҳам, ўрта ҳол синфни шакллантириш ҳам,
халқаро муносабатларда муваффақиятларга эришиш ҳам мумкин эмас. Ва шу
ўринда адолатли жамият инсоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий турмуш тарзини
кафолатлаши лозимдир.
Хусусан, сиёсий соҳада бу, халқ бевосита ва билвосита давлат ҳокимиятини
амалга оширишда тўлиқ имкониятига эга бўлиши, ҳокимият бўлинишининг жаҳон
тан олган қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш тамойилини
жорий этиш асосида демократияни чуқурлаштириш ҳамда миллий давлатчиликни
барпо қилиш, адолатли ва инсонпарвар қонунчиликни вужудга келтириш, барча
фуқароларнинг қонун олдидаги ҳуқуқий тенглигини ва қонун устунлигини ва аҳолининг
хавфсизлигини кафолатлайдиган ҳуқуқий давлатни барпо этиш, Ўзбекистонда
яшаётган, меҳнат қилаётган ҳар бир киши, миллий мансублиги ва эътиқодидан
қатъий назар республиканинг тенг ҳуқуқли фуқароси бўлишга эришиш, озчиликдан
иборат миллатларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг маданияти,
тили, миллий урф-одатлари ва анъаналари сақланиши ҳамда ривожланишини кафолатли
таъминлаш, бир мафкуранинг яккаҳокимлигидан қатъиян воз кечиш,
кўппартиявийликни амалда шакллантиришни билдиради.
Иқтисодий соҳада бу, миллий бойликнинг кўпайишини, республиканинг
мустақиллигини, одамларнинг муносиб турмуш ва иш шароитларини таъминлайдиган
қудратли, барқарор ва жўшқин ривожланиб борувчи иқтисодиётни барпо этишни,
ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич
шакллантириш, тадбиркорликка эркинлик бериш, тажрибалар ва иқтисодий янгиликларни
рағбатлантиришни, мулк эгалари ҳуқуқларининг давлат йўли билан ҳимоя қилинишини
таъминлаш, корхоналар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кенгайтириш, меҳнат
қилиш, дам олиш, ишсиз бўлиб қолган тақдирда ижтимоий муҳофазага бўлган
конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш,
атроф-муҳитга зиён этказилишига ва республикадаги экологик вазиятнинг
ёмонлашувига йўл қўймасликни билдиради.
Ижтимоий ва маънавий соҳада бу, инсонпарварлик ғояларга содиқликни, инсон,
унинг ҳаёти ва шахсий дахлсизлигини, халқларнинг маданий меросига эҳтиёткорлик
билан муносабатда бўлишни, ноёб тарихий ёдгорликларни сақлаш ва таъмирлашни,
халқнинг миллий маданияти ва ўзига хослигини ифода этувчи восита бўлмиш ўзбек
тилини ривожлантириш, бу тилнинг давлат мақомини изчил ва тўлиқ рўёбга чиқаришни,
Республикада яшовчи халқларнинг миллий маданиятлари ва тилларига ўзаро ҳурмат
билан муносабатда бўлишни, виждон ва дин эркинлиги қоидаларини қарор топтиришни,
ижтимоий адолат қоидаларини рўёбга чиқаришни, ҳамма учун маъқул сифатли тиббиий
хизматни таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишни, умумий таълим олиш,
касбни ва тегишли махсус тайёргарликни ўтишни танлашда барчага баравар ҳуқуқ
беришни, маънавий мулкни ҳимоя қилишни билдиради.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатдики, бозор иқтисодиётига ўтишнинг турли моделлари
мавжуд бўлиб, улар барча мамлакатларни битта манзилга – эркин бозор иқтисодиёти
тизимига олиб келади. Аммо, бозор муносабатлари шаклланишининг ижтимоийиқтисодий,
тарихий, миллий ва халқаро шароити ҳар хил бўлганлиги туфайли, унга
ўтишнинг миллий хусусиятлари ҳам мавжуд бўлади. Шу нуқтаи назардан бирор
мамлакатнинг тараққиёт йўлини ёки тараққиёт моделини борлигича қабул қилиб
бўлмайди. Шунинг учун тараққиётнинг моделини ишлаб чиқишда миллий
давлатчилик асосларини қайта тиклаш ва янгича асосда шакллантириш, мамлакатни
иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, миллий қадриятлар ва ғурур-ифтихор туйғусини
юксалтириш, жамиятни тубдан янгилаш, замонавий дунёқарашга, юксак
маънавиятга эга шахсни тарбиялаш каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор
қаратилиши муҳим аҳамият касб этади.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидаги ривожланиш жараёнларини чуқур таҳлил
қилиш асосида, Ўзбекистон давлат қурилиши ва иқтисодиётини ислоҳ қилиш дастурининг
ўзаги сифатида қуйидаги бешта асосий қоидаси ўртага ташланди, хусусан:

Download 311.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling