1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий


-модуль. Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва


Download 311.58 Kb.
bet5/38
Sana15.06.2023
Hajmi311.58 Kb.
#1486199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Тарих

2-модуль. Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва
тараққиёт йўли.
Ўзбекистонда ҳуқуқий, демократик давлат қурилиши, фуқаролик жамияти
асосларининг шакллантирилиши.
Режа:
1. Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлининг танланиши. Тараққиётнинг
“Ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
2. Ўзбекистон Республикаси давлат рамзлари ва Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг қабул қилиниши.
3. Ўзбекистонда ҳуқуқий, демократик давлат қурилиши ва фуқаролик
жамиятининг шакллантирилиши.
1. Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлининг танланиши. “Ўзбек
модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
1991 йили ўз мустақиллигини эълон қилган Ўзбекистон собиқ Иттифоқдан батамом
барбод бўлган иқтисодий, молиявий ва нарх-наво тизимини, ўта издан чиққан
бошқарув механизмини ва иқтисодий муносабатларни мерос қилиб олди. Республика
иқтисодиёти Марказдан бошқариладиган ягона халқ хўжалиги мажмуининг таркибий
қисмига айланган эди. Ҳудудида жойлашган саноат корхоналари хомашё қазиб
олиш, ярим тайёр буюмлар чиқариш билан шуғулланарди ва бу маҳсулотларнинг
ҳаммаси Ўзбекистондан ташқарига ташиб кетиларди. Республикамиз барча асосий
иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича собиқ иттифоқдош республикалар орасида
охирги ўринларда турар эди. Аҳоли жон бошига миллий даромад ишлаб чиқариш собиқ
СССРдаги ўртача кўрсаткичдан икки баробар кам бўлган. Саноатда тайёр
маҳсулотнинг улуши бор-йўғи 50 фоизни ташкил этар, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотининг 80 фоиздан кўпроғи мутлақо қайта ишланмасдан республика
ташқарисига чиқарилар эди. Республикадан олиб кетилаётган маҳсулотнинг 3/2 қисми
хомашё материаллар ва чала тайёр маҳсулотлар эканлигининг ўзи ижтимоий ишлаб
чиқариш тузилмасидаги чуқур номутаносибликлардан дарак берарди. Маълумотларга
29
қараганда, 1990 йилда республика аҳолисининг 70 фоизига яқинининг даромади
тирикчилик ўтказиш учун зарур бўлган энг қуйи даражадан ҳам паст эди.
Буларнинг бари тоталитар мероснинг оғир оқибатларини тугатиш, кенг миқёсда туб
ислоҳотларни амалга оширишни талаб қилар эди.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ўз мустақилликка эришганидан сўнг кун
тартибида, биринчидан, жаҳон андозаларига мос келадиган давлат қуриш,

Download 311.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling