Т а с д и қ л а й м а н” Янгиер шаҳар прокурори адлия катта маслаҳатчиси


Download 46.1 Kb.
bet1/6
Sana30.04.2023
Hajmi46.1 Kb.
#1409129
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
140 аманликов Айблов хулосаси(6)


Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Янгиер шаҳар прокурори
адлия катта маслаҳатчиси


С.С.Нишонов

____”_________ 2023 йил


АЙБЛОВ ХУЛОСАСИ
244132/2022-26-сонли жиноят иши юзасидан


Аманликов Бахтиёр Хатамкуловични
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
140-моддаси 3-қисми “б” ва
1411- моддаси 2-қисми “б” банди билан
айблаш ҳақида.

Мазкур жиноят иши 2022 йил 30 декабрь куни Янгиер шаҳар прокурори адлия катта маслаҳатчиси С.С.Нишонов томонидан, фуқаро Аманликов Бахтиёр Хатамкуловичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “б” банди билан қўзғатилган.


жиноят ишининг “1-2” варақлари

Жиноят ишининг қўзғатилишига фуқаро Холмуродова Лола Хаитбой қизининг ёзган аризаси юзасидан тўпланган ҳужжатлар асос ва сабаб бўлган.


жиноят ишининг “4-98” варақлари
Олиб борилган дастлабки тергов жараёнида қуйидагилар аниқланди:


Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 1985 йил 06 июнь куни Ховос туманида туғилган фуқаро Аманликов Бахтиёр Хатамкулович, шу ҳақда айбланадики, муқаддам яъни, жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг 2020 йил 25 декабрь кунги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан, ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 2 йил
6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг 2022 йил 4 апрель кунги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 28 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан шартли равишда озод қилиниб, жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг 2022 йил 09 июнь куни ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб 1 (бир) йил 2 (икки) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмаслик ҳақида расман огоҳлантирилган, бўлишига қарамасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармай, хавфли рецидивист бўла туриб, жиноят содир этиш йўлига кириб, ҳақорат қилиш ва шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш жиноятларини қуйидаги усул, вақт ва ҳолатларда қасддан содир этган.
Жумладан у, ғаразли ниятларда шахснинг шахсий сирини ташкил қилувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ва тарқатиш мақсадида, 2022 йил августь ойида фуқаро Холмуродова Лола Хаитбой қизининг шахсий ҳаёт сирини ташкил қилувчи кийимсиз ҳолатдаги фотосуратини йиғиб, ўзининг “Instagram” ижтимоий тармоғидаги бир кунлик тарихига қўйиб Л.Холмуродованинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишга сабабчи бўлган.
Шундай қилиб, Аманликов Бахтиёр Хатамкулович ўзининг юқоридаги жиноий ҳатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
1411-моддаси 2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятларни қасддан содир қилган.
Бундан ташқари, фуқаро Аманликов Бахтиёр Хатамкулович ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шахснинг шаъни ҳамда
қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш мақсадида, 2022 йил
27 сентябрь куни соат 15:26 да ўзининг +99898-130-19-74 ва
+99891-622-53-53 рақамидан фуқаро Холмуродова Лола Хаитбой қизининг +99890-401-06-69 рақамига ўзбек миллий менталитетига тўғри келмайдиган турли-хил мазмундаги ҳақоратли сўзлар билан СМС хабарлар юбориб ҳақорат қилган, Б.Х.Аманликов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Янгиер шаҳар, Шодлик маҳалла биноси олдида Л.Х.Холмуродовани куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, Янгиер шаҳар, Маърифат маҳалласи биноси олдига таъқиб бориб, ушбу маҳалла биноси олдида уни турли хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, елка қисмига уриб тан жароҳати етказган, шунга қарамасдан ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шу куни соат 18:00 ларда опаси Аманликова Фарида Хатамкуловнанинг яшаш уйи ҳисобланган Ховос тумани, Туркистон массиви, А-сектор 53-уйи олдида ва хонадон ичида опаси Ф.Х.Аманликова билан бирга Л.Х.Холмуродовани ҳақорат қилиб, баданларига қўллари билан уриб тан жароҳати етказган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2022 йил 29 сентябрь кунидаги №851-сонли хулосасида Л.Холмуродовада пастки жағ, бўйин, иккала елка, чап тирсак соҳаларида қонталаш каби жароҳатлар мавжудлиги, ушбу жароҳатларнинг оғирлик даражаси бўйича соғлиқнинг қисқа муддатли бузилишига сабаб бўлмаган енгил шикаст деб баҳоланишлиги кўрсатилган.
Шундай қилиб, Аманликов Бахтиёр Хатамкулович ўзининг юқоридаги жиноий ҳатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
140-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятларни қасддан содир қилган.
Бундан ташқари, фуқаро Аманликов Бахтиёр Хатамкулович ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2022 йил 23 декабрь куни соат 08:15 да Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳисобланган, ўзининг “А.В.Х” номи билан сақланган “телеграм” ижтимоий тармоғи орқали фуқаро Холмуродова Лола Хаитбой қизининг +99893-818-06-69 рақамига очилган “телеграм” ижтимоий тармоғига ўзбек миллий менталитетига тўғри келмайдиган турли-хил мазмундаги ҳақоратли сўзлар билан СМС хабарлар юбориб, уни ҳақорат қилган.
Шундай қилиб, Аманликов Бахтиёр Хатамкулович ўзининг юқоридаги жиноий ҳатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
140-моддаси 3-қисми “б” банди ва 1411-моддаси 2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятларни қасддан содир қилган.
жиноят ишининг “158-160” варақлари
Жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида сўроқ қилинган Аманликов Бахтиёр Хатамкулович ўзига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “б” банди ва 1411-моддаси
2-қисми “б” банди билан эълон қилинган айбловга қисман иқрор эканлигини билдириб, қуйидаги-ча, яъни: “Ҳақиқатдан ҳам Холмуродова Лолани, 2020 йилдан бери танишлигини, у билан ишқий муносабатда бўлганлигини, Лола билан бир неча маротаба ўзаро келишмовчилик сабабли тортишувлар бўлиб турганлигини, 98-130-19-74 телефон рақами акаси Хамзага тегишли бўлиб акаси вафот этганлигини, акаси вафот этганидан сўнг мазкур рақам уйида турганлигини, ундан барча оила-аъзолари фойдаланиб келганлигини, 2022 йил 27 сентябрь куни уйда бўлган ушбу рақамдан опаси Фарида ёки бошқа бирон бир оила-аъзолари фойдаланган бўлиши мумкинлигини, Фарида опаси ҳақиқатдан ҳам ушбу рақамдан Лола билан ёзишганлигини, лекин ҳозирги кунда ушбу рақамдан ўзи фойдаланиб келаётганлигини, лекин 91-622-53-53 рақамидан ҳар доим ўзи фойдаланиб келишлигини, шу куни 91-622-53-53 рақамидан Лолага ҳақоратли СМСлар ёзган-ёзмаганлигини эслайолмаслигини, ҳақиқатдан ҳам 2022 йил 27 сентябрь куни Лола билан маҳалла идораси олдида кўришганлигини, лекин Лолани урмаганлигини ёки уни ҳақорат қилганлигини, Лола уни тинч қўймаганлиги, яъни уни ўзига жалб қилиб, уни ҳақорат қилишини ёки уни уришини, агарда уни уриб-ҳақорат қилса устидан ариза ёзиб қаматиб юборишни хоҳлаб юрганлиги сабабли, опаси Фаридаги қўнғироқ қилиб, Лола билан гаплашиб олишини, уни орқасидан қувиб юрганлигини айтганлигини, шу куни Фарида опаси унга қўнғироқ қилиб, Лола билан гаплашганлигини, Лола унинг уйига бораётганлигини маълум қилганлигини аёллар ўзлари гаплашиб олишлари учун, уларнинг олдига бормаганлигини, опаси Фарида Лола билан гаплашиб олганлигини Ички ишлар ходимлари келганлигини айтганлигини, шундан сўнг Фарида опасининг уйига борганлигини, борганида Лола автомашинасига ўтириб кетаётган бўлганлигини, Ички ишлар ходимлари ўша ерда бўлганлигини, шу куни Фарида опасининг уйига Ички ишлар ходимлари келишганидан сўнг борганлигини, Лолани урмаганлигини, уни ҳақорат ҳам қилмаганлигини, ҳақиқатдан ҳам 2022 йил 23 декабрь куни Лолага телеграм ижтимоий тармоғи орқали СМС хабар ёзганлигини, лекин унга ёзганларини ҳақоратли сўзлар эмас балки адабий сўзлар деб ўйлаганлигини, ҳақиқатдан ҳам “Instagram” ижтимоий тармоғи орқали унинг кийимсиз фотосуратини, Л.Холмуродованинг ўзига юборганлигини, бунинг сабаби бир-бирининг кайфиятини кўтариш бўлганлигини, унинг фотосуратини оммавий тарқатмаганлигини, бундай мақсади ҳам бўлмаганлигини, мазкур расмларни фақат у ва Лола кўришганлигини, ўзларидан бошқа хеч ким бу расмларни кўрмаганлигини, бу расмлар фақат ўзларининг “Instagram” ижтимоий тармоғи орқали кўришганлигини, бошқа ижтимоий тармоқлари орқали тарқатмаганлигини, лекин унга ушбу фотсуратларни қачон юборганлиги вақтини эслайолмаслигини, Лолага нисбатан шахсий адовати йўқлигини, лекин Лола унга ўзининг шахсий адовати борлигини айтганлигини, сабаби муқаддам Лола сабабли ЖКнинг 140-моддаси билан судланганлигини, бундан ташқари Лола унга бир мартасига қаматишлигини таъкидлаб келганлигини, Лолага юборган СМСлари кун ва ойини ўзгартирганлигини, Янгиер шаҳрида яшовчи видео тасвирга олиш ва монтаж ишлари билан шуғулланувчи Муҳаммаджон исмли бола ўзгартириб беришлигини айтганлигини, ҳақиқатдан ҳам 2022 йил
21-22 декабрь кунлари Лола билан айланиш учун Тошкент шаҳрига бориб келганлигини, Лола унга опаси Фарида ундан халқ олдида кечирим сўрашлигини талаб қилганлигини, Лолага опаси Фаридага бу талабини айтаолмаслигини айтганлигини, шунинг учун Лола устидан ариза ёзганлигини, Л.Холмуродова уни бир неча маротаба ҳақорат қилганлигини, унинг ҳақорат қилганлиги СМС ва овозли ёзувлари мавжудлигини, уни терговга тақдим қилишлигини, Л.Холмуродова, унга юборилган СМС хабарларни вақтини ўзгартирганлигини айтганлигини, бундан ташқари унга СМС ва телеграм ижтимоий тармоқлари орқали юборган хабарларни, қайси вақтда юборганлигини эслайолмаслигини, ушбу юборган хабарлар бўйича муқаддам жазо олганлигини, унги нисбатан эълон қилинган ЖКнинг
1411-моддаси 2-қисми “б” банди кўрсатилган жиноятга умуман иқрор эмаслигини, сабаби юқорида айтганидай Л.Холмуродованинг кийимсиз ҳолатдаги фотосуратларини ижтимоий тармоғи орқали тарқатмаганлигини ва ғараз нияти ҳам бўлмаганлигини, агарда уни Л.Холмуродовани шахсий ҳаёт дахилсизлигини бузиш нияти бўлганида ушбу кийимсиз расмларни бошқа барча ижтимой тармоқлари орқали тарқатиб юборган бўлишлигини” маълум қилган.

Download 46.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling