Т а с д и қ л а й м а н” Янгиер шаҳар прокурори адлия катта маслаҳатчиси
жиноят ишининг “119-122” варақлари
Download 46.1 Kb.
|
140 аманликов Айблов хулосаси(6)
жиноят ишининг “119-122” варақлари
Жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Файзуллаев Улуғбек Ўралович, қуйидагиларни, яъни: “ҳақиқатдан ҳам Л.Холмуродовани 2017 йилдан бери танишлигини, у билан ораларида ҳеч қандай яқин муносабат яъни ишқий муносабат бўлмаганлигини, 2021 йил ёз ойларида унга нотаниш бўлган кейинчалик танигани Бахтиёр телефон қилиб, уни ўз-ўзидан ҳақорат қилиб кетганлигини, кейинчалик сабабини билса Бахтиёр Лола билан ишқий муносабатда бўлиб, уни ҳам Лола билан ишқий муносабатда деб ўйлаганлигини, Бахтиёр уни ҳақорат қилганлиги учун шу вақтларда Янгиер шаҳрига Лоланинг олдига Бахтиёр уни нима учун безовта қилаётганлигини билиш мақсадида Янгиер шаҳрига Лоланинг яшаш уйи яқинига келганлигини, Лола билан ўзаро гаплашиб турганида Бахтиёр келиб оғзаки жанжал қилиб кетганлигини, нима бўлаётганлигини тушунмай ҳам қолганлигини, шу орада Лоланинг уйидан тахминан 100 метр узоқлашганларидан сўнг унга нотаниш бўлган кейинчалик танигани Бахтиёрнинг опаси Фарида келиб қолганлигини ва Бахтиёр билан бир бўлиб бизни ҳақорат қилиб кетганлигини, Фарида исмли аёл томонидан терговга тақдим қилинган овозли ёзув билан танишиб чиққанлигини, ундаги ҳолат юқорида айтганидай мазкур овозли ёзувдаги ҳолат 2021 йил ёз фаслида содир бўлганлигини, Фариданинг яшаш уйи қаерда эканлигини билмаслигини, унинг уйига умуман бормаганлигини, Янгиер шаҳрига келмаганига бир йилдан ошганлигини, бундан ташқари Лола билан ҳам учрашмай қўйганига бир йилдан ошиқ вақт ўтганлигини, Ф.Аманликова унга туҳмат қилаётганлигини, 16 октябрь куни Зомин тумани, Даштобод шаҳарчасидаги уйида бўлганлигини” маълум қилган. жиноят ишининг “131-133” варақлари Жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Рўзибоева Дилшода Муродалиевна, қуйидагиларни, яъни: “ҳақиқатдан ҳам фуқаро Холмуродова Лола билан қўшни бўлиб яшашлигини, Аманликов Бахтиёрни ўғлининг ўртоғи бўлганлиги учун танишлигини, Лола ва Бахтиёрнинг ўзаро ишқий муносабатларидан хабари борлигини, Бахтиёр ва Лола ўзаро келишмовчилик туфайли муносабатлари бузилган вақтида, Бахтиёр уйига келиб, Лола билан яраштириб қўйишни илтимос қилганлигини, уларни ўртасига тушиб уларни бир неча маротаба яраштириб, қўйганлигини, бундан ташқари, Бахтиёр Лоланинг онасини ҳақорат қилганлиги учун ЖКнинг 140-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилган вақтда, уларнинг ўртасига тушиб уларни яраштирганлигини, шундан сўнг, Бахтиёр ҳар-хил гап сўзлар қилиб, Лола ва уни уриштириб қўйганлигини, мазкур ҳолат юзасидан профилактика инспектори томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб судга тақдим қилинганлигини, 2022 йил 27 сентябрь куни Лола билан ўртасидаги бўлиб ўтган ҳолат Янгиер шаҳар, Шодлик маҳалласида сайёр судда кўриб чиқилганлигини, унда Лола билан мен ярашиб олганлигини, маҳалла биносидан чиқишганида Бахтиёр кўчада турганлигини, у Лолага қараб нима учун Дилшода орага жарима қўйдирмадинг деб айтганлигини, шу ерда улар ўзаро оғзаки тортишишганлигини, кейин уйларига кетиш учун Лола ўзининг бошқарувида бўлган автомашинада, у ўзининг бошқарувида бўлган автомашинада ҳаракатланганликларини, Лоланинг автомашинаси орқасидан Бахтиёр ўзининг нексия русумли автомашинасида ҳаракатланиб борганлигини, йўлда кетаётганида Лола унга телефон қилиб, уни Бахтиёр ураётганлигини унга ёрдам беришни айтганлигини, уларнинг олдига яъни Янгиер шаҳар, Маърифат маҳалласи олдига борганида, Бахтиёр Лоланинг сочидан тортиб ҳар-хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, баданларига ураётган бўлганлигини, уларни ажратганлигини ва Лолани ўзининг автомашинасига ўтқазиб олиб кетганлигини, йўлда кетаётганида Бахтиёр Лолага телефон қилиб, хар-хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, синглисининг тўйини азага айлантиришини айтганлигини, шундан сўнг Лолага Бахтиёрнинг опаси Фарида қўнғироқ қилиб, уйига боришини, укаси Бахтиёрни тинч қўйишлиги тўғрисида қасам ичишлигини, агарда қасам ичмаса синглисининг тўйини бузишлигини айтганлигини, Лола Фаридага укасини тинчлигини бузмаётганлигини, укаси уни уриб тан жароҳати етказганлигини айтганлигини, Фарида билан гаплашиб бўлганидан сўнг Бахтиёр яна Лолага қўнғироқ қилганлигини ва у билан гаплашишлигини айтганлигини, у Бахтиёр билан гаплашганида Лолани Тошкент шаҳрига бориб фоҳишалик қилиб келганлиги учун урганлигини айтганлигини, Бахтиёрга аёл кишини урасанми деб унга насиҳат тарзида гапирганлигини, кейин Лола билан Янгиер шаҳар Ички ишлар бўлимига Бахтиёр уни урганлиги учун устидан ариза ёзиш учун келишганлигини, Ички ишлар биноси олдига келишганида Лоланинг онаси, Лолага қўнғироқ қилиб, Бахтиёрнинг устидан ариза ёзмаслигини, агарда ариза ёзса Бахтиёр оиласи билан келиб, синглисининг тўйини бузиб кетишини мумкинлигини айтганлигини, шунинг учун Лола Бахтиёрнинг устидан ариза ёзмасдан чиқиб кетганлигини, ҳақиқатдан ҳам Бахтиёр Лолани, Маърифат маҳалласи биноси олида уриб ҳақорат қилганлигини, бундан ташқари телефон орқали ҳам ҳақорат қилганлигини эшитганлигини” маълум қилган. жиноят ишининг “134-137” варақлари Бундан ташқари, экспертиза хулосалари, жиноят ишдаги СМС хабарлар скриншотлари, тақдим қилинган ДВД дисклардаги аудио ва видеолар билан, сўроқ ва юзлаштириш тергов ҳаракатлари ҳамда жиноят иши бўйича тўпланган бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Айбланувчи Аманликов Бахтиёр Хатамкулович, илгари ҳам қасддан жиноят содир қилганлиги, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси “н” бандига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Download 46.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling