Т а с д и қ л а й м а н” Янгиер шаҳар прокурори адлия катта маслаҳатчиси


жиноят ишининг “161-165” варақлари


Download 46.1 Kb.
bet2/6
Sana30.04.2023
Hajmi46.1 Kb.
#1409129
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
140 аманликов Айблов хулосаси(6)

жиноят ишининг “161-165” варақлари

Айбланувчи Аманликов Бахтиёр Хатамкуловичнинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “б” банди ва 1411-моддаси


2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги ўзининг кўрсатмасидан ташқари, қуйидагилар билан, хусусан:
Жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган ва жабрланувчи деб эътироф этилган Холмуродова Лола Хаитбой қизи, қуйидагиларни, яъни: “ҳақиқатдан ҳам 2020 йил сентябрь ойида Аманликов Бахтиёр билан танишиб қолганлигини, шундан сўнг у билан гаплашиб юрганлигини, у билан севишиб қолганлигини, учрашиб юришганлигини, 2021 йил март ойидан Бахтиёр билан ўзаро келишмовчилик сабабли уришиб қолишганлигини, шундан сўнг Бахтиёрга у билан муносабатларни узишини, у билан бошқа кўришмаслигини айтганлигини, шунга қарамасдан Бахтиёр ҳар-хил туҳматлар қилиб, олдиндан уни яланғоч ҳолда олган видеоларини интернет тармоғи орқали чиқариб шарманда қилишини айтиб қўрқитиб келиб, уни ва оила аъзоларини ҳақорат қилиб келганлигини, дастлаб 2021 йил июнь ойида Бахтиёр уни уриб, ҳақорат қилганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилганлигини, шунга қарамасдан ўзига тўғри хулоса чиқариб олмай, 2022 йил март ойида онаси ва синглини ҳақорат қилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддасига асосан жавобгарликка тортилганлигини, шунга қарамасдан Бахтиёр уни тинчлигини бузиб, оиласи ва уни ҳақорат қилишда давом этиб келаётганлигини, терговга қуйидагиларни маълум қилишлигини, яъни; таниши Бахтиёр ҳозирги кунда 91-622-53-53 ва 98-130-19-74 рақамлардан фойдаланиб келаётганлигини, Бахтиёр асосан унга юқорида кўрсатилган телефон рақамлардан телефон қилиб, СМС хабарлар ёзиб келаётганлигини, 2022 йил 27 сентябрь куни соат 15:26 да унинг 90-401-06-69 рақамига, таниши Бахтиёр фойдаланиб юрадиган 98-130-19-74 рақамдан хар-хил ҳақоратли сўзлар билан СМС юборганлигини, шу вақтда танишининг Бахтиёрнинг 91-622-53-53 рақамидан ҳам СМСлар келганлигини, профилактика инспектори Бекзодга қўнғироқ қилиб, маҳалла биносига келишини Бахтиёр уни ҳақорат қилганлигини унга ариза ёзиб беришини айтганлигини, шу маҳал Бахтиёр келиб қолиб, уни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, орқа кураги ва юзига бир маротаба тепганлигини, бу ҳолатни маҳалласида яшовчи Дилшод исмли аёл гувоҳи бўлганлигини, шу ерда Бахтиёр уни ҳар-хил сўзлар билан ҳақорат қилганлигини, бу ҳолатни видео тасвирга олиб терговга қадар текширув жараёнида тақдим қилганлигини, Бахтиёр ўзининг бошқарувида бўлган Нексия русумли автомашинасига ўтириб кетганлигини, шу орада онаси унга қўнғироқ қилиб нима учун Бахтиёрнинг устидан ёзаётганлигини сўраганлигини, онасига Бахтиёрнинг устидан ёзмаслигини айтганлигини, онаси Бахтиёрнинг опаси Фарида телефон қилиб, агарда укаси Бахтиёрнинг устидан ёзса синглиси Нигинанинг тўйини бузилишлигини айтганлигини, шундан сўнг, ўзининг бошқарувимда бўлган “Жентра” русумли автомашинада Зомин туманига кетиш мақсадида онасининг уйига бориб ўғлини олганлигини ва Зомин туманига кетиш мақсадида ҳаракатланганлигини, йўл-йўлакай Фаридага қўнғироқ қилганлигини, Фарида унга Бахтиёрнинг устидан ёзма-деб айтганлигини, унга Бахтиёрнинг устидан ёзмаслигини айтганида, унинг уйига боришини ва Бахтиёрнинг устидан ёзмаслиги тўғрисида қасам ичишини айтганлигини, Бахтиёр унга ҳақоратли СМСлар ёзиб опаси Фариданинг уйига боришини ҳам айтганлигини, шуларни инобатга олиб Фариданинг тушунтирган манзили бўйича Фариданинг Ховос тумани, Туркистон массивидаги яшаш уйини олдига борганлигини, автомашинасидан тушганлигини, Фарида ҳам уйининг олдига чиққанлигини, Фарида опа билан ўзаро гаплашиб турганида Бахтиёр келиб, уни турли куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни баданларига уриб кетганлигини, Фарида автомашинаси эшигини қаттиқ ёпганлигини, бундан автомашинасида бўлган вояга етмаган ўғли қўрқиб кетганлигини, автомашинасига ўтириб кетмоқчи бўлганида Фарида автомашинаси калитини олиб қўйиб, уни Фарида ва Бахтиёр, Фариданинг уйига олиб киришиб қамаб қўйишганлигини ва Бахтиёр уни уриб кетганлигини, Бахтиёр Фаридага 102-тизими орқали Ички ишларга хабар қилишини унда Фарида опасининг уйига бостириб бориб уни уриб тан жароҳати етказди-деб айтишини маълум қилганлигини, Фарида 102-тизими орқали Ички ишларга мурожаат қилганлигини, шу орада Бахтиёрнинг таниши Сардор келиб Бахтиёрни олиб кетишга ҳаракат қилганлигини, лекин олиб кетаолмаганлигини, Сардор у ердан кетиб қолганлигини, Бахтиёр уни тинмай куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилишда давом этганлигини, шу маҳал Ховос тумани профилактика инспектори Фариданинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб чақирув бўйича келаётганлигини айтиб, манзилни сўраганлигини, буни эшитган Бахтиёр қўрқиб қочиб кетганлигини, Шукрулло исмли профилактика инспектори келиб, Фаридага нима учун бу аёлни ушлаб турибсиз-деб айтганлигини, Фариданинг уйидан профилактика инспектори ёрдамида чиқиб олганлигини, шунда ҳам Фарида уни орқасидан чиқиб куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилганлигини, профилактика инспектори келганида яшириниб турган Бахтиёр, бу ҳолатни телефон аппаратига тасвирга олганлигини, (ушбу видео менда мавжуд ушбу видеони терговга тақдим қиламан).
Профилактика инспектори ҳужжатлар расмийлаштирганлигини ва улардан тушунтириш хатлари олишганлигини ҳамда суд тиббиёт экспертизасига йўлланма беришганлигини, экспертиза хулосаси билан танишиб чиққанлигини, ундаги тан жароҳатларни Фарида ва унинг укаси Бахтиёр етказганлигини, Фариданинг уйидаги бўлган ҳолатда Фаридадан ўзини ҳимоя қилиш учун, унга қаршилик кўрсатганлигини, Фарида шунда тан жароҳати олган бўлиши мумкинлигини, бундан ташқари, Бахтиёр ўзининг ҳаракатларини давом эттириб ўзининг телефон рақамларидан бир неча маротаба турли хил ҳақоратли сўзлар билан СМСлар ёзиб, телеграм ва инстаграм ижтимоий тармоқлари орқали куракда турмайдиган сўзлар билан СМСлар юбориб келаётганлигини, охирги маротаба 2022 йил 23 декабрь куни ҳам телеграм ижтимоий тармоғи орқали ҳақоратли сўзлар ёзиб ҳақорат қилганлигини, бундан ташқари, Бахтиёрнинг рақамларини қора рўйхатга солиб қўйса ҳам бошқа рақамлардан ҳақоратли СМСлар ёзиб келаётганлигини, Бахтиёрнинг унга ва оила аъзоларига юборган барча СМСларни терговга қадар текширув давомида тақдим қилганлигини, Бахтиёрнинг опаси Фарида, 2022 йил 16 октябрь куни соат 18:30 ларда Улуғбек билан уйига бориб, уни ҳақорат қилганликлари ҳақида туҳмат қилиб келаётганлигини, шу куни Янгиер шаҳар прокуратурасида, прокурорнинг қабулида бўлганлигини, Улуғбек Жиззах вилояти, Зомин туманида бўлганлигини, Бахтиёр ва унинг опаси Фаридага нисбатан қонуний чора кўришликни, Муҳаммад исмли таниши йўқлигини, бундан ташқари, Б.Аманликов юборган ҳақоратли СМСларини ўзгартирмаганлигини, бунинг имкони ҳам йўқлигини, бу ҳаёлига ҳам келмаганлигини ” маълум қилган.

Download 46.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling