Т а с д и қ л а й м а н” Янгиер шаҳар прокурори адлия катта маслаҳатчиси


жиноят ишининг “105-109, 138-141” варақлари


Download 46.1 Kb.
bet3/6
Sana30.04.2023
Hajmi46.1 Kb.
#1409129
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
140 аманликов Айблов хулосаси(6)

жиноят ишининг “105-109, 138-141” варақлари
Жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Мазбутов Сардор Камол ўғли, қуйидагиларни, яъни: “ҳақиқатдан ҳам Аманликов Бахтиёрни бир неча йиллардан бери танишлигини, Бахтиёр билан бир маҳаллада яшашлигини, Бахтиёр 91-622-53-53 ва 98-130-19-74 рақамдан фойдаланиб келишлигини, 2022 йил 27 сентябрь куни 19:00 ларда Бахтиёрда ўзининг шахсий иши бўлганлиги сабабли, унинг 91-622-53-53 рақамига қўнғироқ қилиб, қаерда эканлигини сўраганлигини, Бахтиёр, Фарида опасининг уйида эканлигини айтганлигини, шундан сўнг соат 19:30 ларда Фариданинг яшаш уйига борганлигини, борганида Фариданинг уйи олдида унга олдиндан таниш бўлган Лоланинг “Жентра” русумли автомашинаси турганлигини кўрганлигини, Фариданинг уйи эшиги олдига борганида, эшик олдида Лоланинг вояга етмаган ўғли йиғлаб турганлигини кўрганлигини ва Фариданинг уйини эшигини тақиллатганлигини, эшикни очишганида уй ичида Фарида опа, Лола опа ва Бахтиёрлар борлигини кўрганлигини, улар ўзаро бақир-чақир қилиб туришганлигини, Лола унга ўғлига қараб туришини илтимос қилганлигини, эшикни ёпганидан сўнг ҳам уй ичидан Фарида, Лола ва Бахтиёрнинг бир-бирларини ҳар-хил сўзлар билан ҳақорат қилганлари эшитилиб турганлигини, у Лоланинг ўғли йиғлаб турганлиги сабабли унга қараб, уни ўйнатиб турганлигини, орадан 15-20 дақиқа ўтганидан сўнг Лола чиқиб ўғлини олиб автомашинасига ўтириб кетиб қолганлигини, кейин Бахтиёр Фариданинг уйидан чиқиб у билан кетмаслигини айтганлигини, шундан сўнг ўз ишлари билан кетганлигини, Ф.Аманликованинг яшаш уйига борганида, уй ичида Лола, Фарида ва Бахтиёрлар ўзаро бақир-чақир қилиб туришган эканлигини, Лола унга ўғлига қараб туришини айтганидан сўнг эшикни ёпганлигини, уй ичида бир-бирларини ҳақорат қилганлигини, ҳақоратларда Бахтиёрнинг ҳам овози борлигини эшитганлигини, кўчада Лоланинг ўғлига қараб турганлигим учун уларнинг бир-бирларини уриб тан жароҳат етказганлиги ҳолатини кўрмаганлигини” маълум қилган.


жиноят ишининг “113-115” варақлари


Жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Аманликова Фарида Хатамкуловна қуйидагиларни, яъни “ҳақиқатдан ҳам Холмуродова Лолани бир неча йиллардан бери танишлигини, Аманликов Бахтиёр укаси бўлишлигини, укаси Бахтиёр ва Лола билан 2020 йилда ишқий муносабатлари ҳақида хабар топиб қолганлигини, шунга қадар укаси Бахтиёр ва Лола бир неча маротаба ўзаро келишмовчилик натижасида тортишиб қолганликлари ва судларга қатнаб юрганлигидан хабари борлигини, Лола укасининг устидан аризавозлик қилганлиги учун, укаси Бахтиёрга бир неча маротаба Лола билан орани очиқ қилишини айтганлигини, шундан сўнг Лола ва укаси Бахтиёрни бир неча маротаба бирга кўрганлиги учун Лоланинг онасига қўнғироқ қилиб, қизи Лолани йиғиштириб олишини яна укаси Бахтиёр билан учрашиб юрганлигини айтганлигини, кейинчалик Лола укаси Бахтиёрнинг устидан ёзмоқчи бўлганлигини эшитиб, 2022 йил 27 сентябрь куни Лоланинг онасига қўнғироқ қилиб, қизи Лолани йиғиштириб олишини, агарда яна укасини безовта қилишда давом этиб, укасининг устидан ариза ёзса қизи Нигинанинг тўйини бузишлигини айтганлигини, шу куни соат 18:00 ларда Лола унинг қўл телефонига қўнғироқ қилганлигини, телефонда гаплашиб унга укаси Бахтиёрни тинч қўйишини айтганлигини, Лола укасини ёмонлаб гапирганлигини ва унга укасини тинч қўйишлигини айтганлигини, Лола муқаддам ҳам бир неча маротаба укасини тинч қўйишини айтиб, қасам ичишига қарамасдан яна укасини безовта қилаётганлиги учун, унга бу сафар ўғлини ўртага қўйиб қасам ичишини айтганлигини, Лолани унга ўғлини олиб келаётганлигини айтганлигини, бир оз вақт ўтганидан сўнг Лола ўзининг бошқарувида бўлган “Жентра” русумли автомашинасида келганлигини, келганидан сўнг у билан уйини эшигини тагида укаси ва у тўғрисида ўзаро гаплашиб турганликлари, унга ҳурматингни бил аёл кишисан, сенга ўхшаган ер билан битта бўлган аёлни кўрмаганлигини айтганлигини, шунда Лола унинг юзини тирнаб олганлигини, шу вақтда укаси Бахтиёр автомашинасида келаётганлигини кўриб, Лола укаси Бахтиёрни кўриб қолиб, Лола унга ёпишиб кетди, укаси Бахтиёрни Лола билан гаплаштирмаслик мақсадида, Лоланинг ёқасидан ушлаб уйига олиб кириб, уйининг ичидан қулфлаб олганлигини, уй ичида Лола ва иккаласи бир-бирларини уриб тан жароҳати етказганликларини, уйни қулфлаб олганлиги учун укаси Бахтиёр уй ичига кираолмаганлигини, 102-тизими орқали Ички ишларга мурожаат қилганлигини, профилактика инспектори келганлигини, профилактика инспектори келганидан сўнг уйнинг эшигини очганлигини, профилактика инспектори ва Бахтиёр уйига киришганлигини, кейин Лола уйидан чиқиб кетганлигини, укаси Бахтиёр, Лолани умуман ҳақорат қилмаганлигини, бундан ташқари, 2022 йил 16 октябрь куни соат 18:00 ларда Лола ва унинг Улуғбек исмли таниши билан онасининг уйига келишганлигини, онасига қўшни бўлганлиги учун уларнинг уйида бўлганлигини, уларнинг олдига ўзи ва укаси Бахтиёр чиққанлигини, улар укаси Бахтиёрдан пул талаб қилиб келишганлигини, Улуғбек уни уриб ҳақорат қилганлигини, Лола ҳам уни ҳақорат қилиб, унга ёпишганлигини, улар бу ишни атайлаб қилишганлигини, чунки улар уни уришса укаси Бахтиёр буни кўриб уларни уриши учун ва укасининг устидан ёзиши учун, Файзуллаев Улуғбек уни бир маротаба тепиб ўзлари келишган автомашинага ўтириб қочиб кетишганлигини, Улуғбек ва Лолани у ёки укаси умуман урмаганликларини, ҳақорат ҳам қилмаганликлари, Лола унга туҳмат қилиб келаётганлигини, унга нисбатан қонуний чора кўришликни” маълум қилган.

Download 46.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling