Тасдиқлайман” Термиз шаҳар 0-умумий ўрта таълим мактаб директори Ф. И. Ш термиз шаҳар 0-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тўғрисида тадбир баённомаси
Download 0.82 Mb.
|
Ҳуқуқбузарлик баённомаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кун тартибида
- ҚАРОР ҚИЛАДИ
- Йиғилиш котиби
“Тасдиқлайман” Термиз шаҳар 0-умумий ўрта таълим мактаб директори _________Ф.И.Ш Термиз шаҳар 0-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тўғрисида тадбир БАЁННОМАСИ 23.10.2019 йил № Термиз шаҳар Қатнашганлар: Мактаб директори:- Ф.И.Ш; Ёшлар иттифоқи етакчиси- Ф.И.Ш; Махалла МФЙ профилактика инспектори лейтенант Ф.И.Ш; Мактаб ўқувчилари; Кун тартибида: Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш. Ўқувчилар тартиб интизоми ва давомат тадбири. Диний экстремизм ва терроризмнинг жамиятга таъсири. Тиғ тадбири. Эшитилди: Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, тартиб интизомга риоя қилиш, ўқитувчиларни ҳурмат қилиш, дарсларга кечикмай ўз вақтида келиш, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатда бўлиш каби масалалар юзасидан мактабнинг ёшлар етакчиси Ф.И.Ш томонидан ўқувчиларга тушинтириш ишлари олиб борилди. Термиз шаҳар Махалла МФЙ профилактика инспектори лейтенант Ф.И.Ш ўз сўзида синфларда вояга этмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнингнинг олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борди. Ушбу тушунтириш ишлар доирасида юқори синфларда давомат тадбири ҳамда тиғ тадбири ўказилди. Ўтказилган рейд натижасида ўқувчиларда совуқ қуроллар топилмади. Шундан сўнг Махалла МФЙ профилактика инспектори лейтенант Ф.И.Ш Ўқувчиларга мактабга совуқ қурол олиб келмасликни бунинг оқибати яхши бўлмаслигини, ҳар бир ўқувчига тартибли интизомли бўлиб юришига ҳамда дарсларга ўз вақтида келишларини, ҳуқуқбузарликни содир этмаслиги бўйича тегишли фикрларини билдириб ўтди. Бугунги кунда тарбияси оғир, ҳуқуқбузарликка мойили бўлган болаларни кўпроқ назорат қилиш талаб этилмоқда. Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари билан ҳамкорликни кучайтириш талаб этмоқда. Бугунги кунда ўқувчилар ўртасида билиб билмай ҳуқуқбузарлик ва жиноят, ўз жонига қасд қилиш каби ҳунук ҳолатлар содир этилмоқда. Бундай пайтларда маҳалла, мактаб, ота-оналар биргаликда назоратни кучайтирш лозим. Ота-оналар ва жамоатчиликнинг лоқайдлиги туфайли қаровсиз қолиб жиноят йўлига кириб кетмоқдалар. Ёшлар бизнинг келажагимиз бунинг учун ҳаммамиз бир тан, бир жон бўлиб ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашмоғимиз, уларнинг бахт-саодати учун керак бўлса куч-ғаратимизни аямаслигимиз лозим деб ўйлайман. Юқоридаги фикрларда келиб чиқиб ҚАРОР ҚИЛАДИ Юқорида айтиб ўтилган фикрлар маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. Ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида доимий мактабда ИИБ билан ҳамкорликда давра суҳбатлари ташкиллаштирилсин. Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тартиб интизомга риоя қилиш, дарсларга кечикмай ўз вақтида келишини қаттиқ назоратга олиш. Ушбу қарорнинг ижросини ММИБДЎ Ф.И.Ш ҳамда Ёшлар этакчиси Ф.И.Ш ларга юклатилсин. Йиғилиш котиби: Ф.И.Ш Термиз шаҳар 0-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган “Тиғ рейди”дан фотолавҳалар. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling